Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

бақувват
барзангидай бир йигит бўлгани учундир - Тошкора 
лакабини такишган (О. Ёкубов. Тилла узук), Қишлоқда яна 
тўпаланг бошланди. Тўпалангни камоқда ётган Ёдгорхўжанинг 
барзангидай икки ўгли билан нариги - калтакланган Умар- 
али бойнинг бир ўғли бошлайдилар (Чўлпон. Кеча ва кундуз).
35
www.ziyouz.com kutubxonasi


Эшик очилиб, барзангидай йигит чикди, гавдаси билан эшик- 
ни коплади (Ойбек. Қутлуғ кон). Эллик қадамлар орқада бар- 
зангидай навкарнинг қораси кўринди (М, Али. Улуғ салтанат). 
«Кўзингизни мошдек очиб кўяман, жўжахўрозлар, барзанги- 
дай эрим бор, айтиб кўйсам...» дейди-я (А. Абдуғафуров. Аччиқ 
йўтал).
Б А Р К А Ш
БАРКАШДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. Думалок, олтинранг гардишсимон. Қуёш, ойга нисбатан.
Ҳар ким уй-уйига тарқалди. Икки қўшни пича юрган жойи-
да Чимбой кўчанинг шундоққина қаншарида баркашдай 
куёш чарақлаб кўринди (X. Дўстмуқаммад. Чимбойкўчалик 
кўшнилар). Оппоқ чўққи ортидан ярми кўриниб турган кип- 
қизил 
баркашдай 
қуёшнинг 
заррин 
нурлари 
кўзларини 
қамаштиргандай туюлди (М. Ҳазраткулов. Кўккўл). Тоғ ортидан 
кўтарилган баркаш дек ой бир гала оқ булутни ҳайдаб чикди 
(С. Аҳмад. Жимжитлик). Эндигина ранг олиб келаётган бар- 
каш дек куёш тоғлар ортидан кўтарилмокда эди (У. Умарбеков. 
Баҳор нафаси).
2. Катта, одатдаги ҳажмидан қўполроқ.
Қаранг, Матковул, камбағалнинг ҳам жонини суғуриб ола- 
ёздингиз, - деди Барот полвон, Матқовулнинг елкасига бар- 
кашдай шапалоғини ташлаб (М. Исмоилий. Фарғона тонг от- 
гунча). Унинг катта-катта тошларни кўчириб, томорқасига 
сув ҳайдаётганини, Бухор полвоннинг баркашдай кетмони- 
ни баланд кўтариб, лой кориётганини... кўришиб, унинг бун- 
чапик куч-қудратни каердан олаётганига ҳайрон колишарди. 
(Н. Эшонкул. Уруш одамлари). Ичиб олган, шекилли, 
бар- 
кашдек башараси кизариб кетган йигит илжайиб келиб, 
Шаҳнозанинг ёнига ўтирди (У. Ҳошимов. Тушда кечган умр- 
лар). Лўппи юзи янаям шишиб, баркаш дек бўлиб кетган. 
(Ў. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари). Поччамнинг айтишларича, 
Ғиждувоннинг бозорида сотиладиган баркаш дай кетмон эмиш 
(А. Жўраев. Шакарнинг мактублари).
36
www.ziyouz.com kutubxonasi


МИС БАРКАШДЕК
Қип-кизил гардишсимон. Асосан, ой, куёш хақида.
Ҳозиргина адир оркасидан кўтарилган катта мис баркаш дек 
қип-қизил ой унинг қонга беланган кийимларини янада қизил 
килиб сритарди. (С. Аҳмад. Қирк беш кун). Фақат унда-бунда 
чирок милтилларди. Лекин мис баркаш дек бўлиб, атрофида 
улкан нурли доира ясаб турган ой нурларида гала миноралар, 
Мусалло, Гавҳаршодбегим, Мирзо мадрасаларининг кошинлари 
ярқираб кўриниб турарди (Мирмуҳсин. Меъмор). Ой мис бар- 
каш дек қизариб уфкда турарди (Мирмуҳсин. Чўри).
Б А Р М О Қ
БАРМОҚДАЙ
Кичкина
, арзимаган.
Шоир бармоқдай шамнинг хира нурида ҳар вақтдаги каби 
тақир пўстакда ўтирар эди (Ойбек. Навоий). - Вой, Нуринисо, -
қошларини маънодор чимириб жавоб берар эди қайнана, - эшит- 
маганмисиз, кадимгилардан колган бир гап бор: қизга олтин тахт 
эмас, бармокдай бахт тила (Ойбек. Қутлуғ кон). Бармокдай 
илонлар, билакдай илонлар, йўғон одам сонидай илонлар! Сарик 
илон, кулранг илон, кора илон, айниқса, тошрангли чипорлари 
кўп бўлди! (Т. Мурод. Ойдинда юрган одамлар). Соҳиби каромат 
игнасини топиб чикишларини сўради. Хиёл ўтмай, бармокдай 
кичкина
балиқча игнани оғзида тутиб, Иброҳим Адҳам кўлига 
тутқазди (А. Абдуллаев Ҳазрати Аттор).
БАРМОҚДАЙ-БАРМОҚДАЙ
Одатдагидан йўгон, бўртган. Асосан, томир, соч ва шу каби- 
ларга нисбатан.
У ҳар топ
1
кўтарганда билагидаги, бўйинларидаги томирлари 
бармокдек-бармоқдек бўлиб шишиб чиқади (С. Аҳмад. Йўлда). 
Маҳамат ака ўткир, қув кўзлари чакнаб, Азизга ўгирилди. 
Бўйнидаги бармоқдек-бармоқдек томирлари яна ҳам бўртиб 
кетгандек бўлди (Ў. Усмонов. Гирдоб). Юк машинаси бир 
жиғиллаб кўзгалди-да, чироқларининг ёруғи йўл ёқасидаги те- 
ракларни, пахса деворни, икки тавақали сариқ дарвозани ва шу 
дарвозага йўналган Маъсуманинг хипча қоматини, бармоқдай- 
бармоқдай ўрилган сочини бир зум олтин нурга буркади 
(А. Ибодинов. Қуёш ҳам олов). Бузоқни эмдириб, сигир- 
ни ийдирди, хурманинг четига суртиб кўйилган каймок би-
37
www.ziyouz.com kutubxonasi


лан тирсиллаган елиндаги 
бармоқдай-бармокдай 
эмчак- 
ларни мойлади (С. Нуров. Нарвон). Мармар сағанада она- 
си исми шарифи билан таваллуди битиклик бўлди. Она- 
си исми шарифи бармоқаай-бармоқдай коп-кора чизик 
билан ўраб кўйилди (Т. Мурод. Юлдузлар мангу ёнади).
БЕШ БАРМОҚДАЙ
Мукаммал, икир-чикиригача 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish