Никмаларини ривожлантириш методикаси


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 304,93 Kb.
bet8/26
Sana13.06.2022
Hajmi304,93 Kb.
#665181
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
01.05.2022 авто

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та халқаро ва 8 та республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 24 та нашр, жумладан 2 та ўқув қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик (PhD) диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола, шундан, 4 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр қилинган.
Тадқиқотнинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат бўлиб, ҳажми 179 бетни ташкил қилади.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий янгилиги, тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига боғлиқлиги, объекти, предмети, методлари, мақсади ва вазифалари аниқланган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, амалиётга жорий қилингани, апробацияси, нашр этилган ишлар, диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.


Диссертациянинг «Бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари» деб номланган биринчи бобида таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг мазмуни ва тузилмаси, мавжуд ҳолати тадқиқ этилган.
Бугунги кунда ёш авлодда толерантлик кўникмаларини ривожлантириш долзарб вазифалардан бирига айланмоқда. Ҳозирги дунёда толерантлик барқарор тараққиётнинг зарурий шарти саналади. Толерантлик кўникмаси инсоннинг дунёқараши билан боғлиқ бўлиб, очиқлик, ҳур фикр, ижтимоий фаоллик ва масъулият каби сифатларни ўз ичига олади. Шунингдек, толерантлик ўзгаларнинг фикри ва хатти-ҳаракатларига чидамлиликни, уларга сабр тоқат билан муносабатда бўлишни, аччиқланмасликни англатади.
Толерантлик тушунчаси инглиз олими П.Медавар томонидан илмий ҳамжамиятга 1953 йилда кўчириб ўтказилган бегона тўқимага нисбатан организм иммун тизимининг чидамлилигини ифодалаш мақсадида таклиф этилган6. Фалсафа қомусий луғатида толерантлик чидам ва сабр-тоқат сифатида талқин этилади. Шунингдек, бу тушунчани бағрикенглик билан боғлаб, «ўзгаларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, одатлари, ҳис-туйғулари, фикр-мулоҳазалари, ғоялари ва эътиқодларига нисбатан тоқатли, чидамли бўлиш, бир бирига ўхшамаган одамларнинг бирга аҳилликда яшашга интилишидир. Бирон бир инсонда ёки бирон бир бегона маданиятда бизга нимадир ёқмаслиги мумкин, бироқ улар ўзгаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказмаса, жорий қонунларни бузмаса, уларнинг мавжудлиги ва ривожланишини тан олишимиз керак»7. Шундай экан толерантлик ўзгаларнинг хатти-ҳаракати ва фикр мулоҳазалари, ғоялари ва эътиқодларига тоқатли, чидамли ва кенгфеъллик билан муносабатда бўлишни англатади. Ўзгаларнинг фикрига, мулоҳаза ва эътиқодларига табиий равишда бўйсунишни англатмайди. Ижтимоий ишга оид энциклопедик луғатда толерантликни бошқаларнинг маданий, ирқий ва бошқа тафовутларини тан олиш, қадрлаш ва ҳурмат қилиш, уларга бағрикенглик билан муносабатда бўлиш сифатида тарифланади8.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалар ва муносабатлар асосида толерантлик тушунчасига муаллифлик таърифини ишлаб чиқдик. Унга кўра толерантлик - урф-одатлар, қарашлар, эътиқодларга нисбатан сабр-тоқатлилик, чидамлилик, боадаблик, андишалиликни, турли ижтимоий ва эътиқодий тафовутларга эга инсонлар ва миллатларнинг олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши, дўстона муносабат ҳамда муҳитни англатади.
Толерантлик тушунчаси турли тилларда турлича талқин қилинади ва таърифланади. Бунда ўша халқ ва миллатнинг урф-одати, дунёқараши ва ментал хусусияти таъсир кўрсатади. Шунингдек, халқларнинг тарихий тажрибаси ҳам нарса ва ходисаларга бўлган муносабатига таъсир кўрсатади. Ғарб мамлкаталарида толерантлик кимга ёки нимага нисбатан марҳаматлиликни намоён қила ошиш ва бошқа бир фикр, ғоянинг яшовчанлиги учун шароитнинг мавжудлиги маъносида келади. Шунингдек, толерантлик бағрикенг фаолият сифатида экстремизмга қаршилик кўринишидир.

1-расм. Толерантликнинг турли тилларда ифодаланиши ва

Download 304,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish