Бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожланганлик даражаларининг ўртача қийматда фоизларда ифодаланиши
Толерантлик кўникмаси даражалари
|
Ўқувчилар сони
(% ҳисобида)
|
Ўқитувчилар сони
(% ҳисобида)
|
Юқори
|
189 ( 44 %)
|
5 (12%)
|
Ўрта
|
181 (42 %)
|
12 (30 %)
|
Паст
|
34(8%)
|
11 (28 %)
|
Жуда паст
|
26 (6 %)
|
12 (30 %)
|
Ўқувчи ва ўқитувчиларнинг умумий сони
|
430 (100 %)
|
40 (100 %)
|
Тажриба синовлари учун танланган гуруҳлардаги ўқувчилар сони ва ўзлаштириш кўрсаткичлари
№
|
Ярим йиллик
|
Тажриба синфи
|
Назорат синфи
|
|
Ўқувчиларнинг умумий сони
|
Юқори
|
Ўрта
|
Паст
|
Ўқувчиларнинг умумий сони
|
Юқори
|
Ўрта
|
Паст
|
Фарғона шаҳар 40 ва Қўштепа туманига қарашли 6 – сонли умумий ўрта таълим мактаби
|
1
|
I
|
228
|
132
|
71
|
23
|
224
|
86
|
116
|
22
|
Андижон вилояти Асака туманидаги 52 ва 55-сонли умумий ўрта таълим мактаблари
|
1
|
I
|
212
|
125
|
68
|
17
|
214
|
82
|
107
|
25
|
Наманган вилоятининг Норин туманига қарашли 29 ва Наманган шаҳрининг 24 умумий ўрта таълим мактаблари
|
1
|
I
|
204
|
112
|
63
|
29
|
203
|
79
|
105
|
19
|
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 70 ва Миробод туманидаги 56 умумий ўрта таълим мактаблари
|
1
|
I
|
216
|
118
|
70
|
28
|
215
|
84
|
103
|
28
|
Умумий
|
860
|
487
|
272
|
97
|
856
|
331
|
431
|
94
|
Умумий ўртача
|
215
|
122
|
68
|
25
|
214
|
82
|
108
|
24
|
Олинган сонли маълумотларни Стьюдент-Фишер критерияси асосида математик-статистик таҳлилини ўтказамиз. Шундан биз математик-статистик таҳлил қилиш учун ўртача умумий баллни олдик. Назорат ва тажриба-синов гуруҳларининг тажриба якунидаги умумий кўрсаткичлари қуйидагича:
Назорат ва тажриба-синов гуруҳларининг тажриба якунидаги умумий кўрсатгичлари
Гуруҳлар
|
ўқувчилар сони
|
Жавоблари
|
Юқори
|
Ўрта
|
Паст
|
Тажриба гуруҳи
|
215
|
122
|
68
|
25
|
Назоратгуруҳи
|
214
|
82
|
108
|
24
|
Бу танланмаларга мос келган диаграммаларни чизамиз:
Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан катталиги(Кусб=1,01>1) ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини(Кбдб=0,44>0) кўриш мумкин. Бундан маълумки, тажриба гуруҳи кўрсаткичлари назорат гуруҳидагилардан юқори экан.
Ушбу ўзлаштириш кўрсаткичларини фоизларда ҳисоблаймиз:
Юқорида олиб борилган статистик таҳлиллардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, тажриба гуруҳларида қўлланилган синов методикаси самарадор бўлиб, ўтказилган тажриба-синов таҳлиллари уни республикамиз умумтаълим мактаблари миқёсида оммалаштириш мумкинлигига асос яратади.
ХУЛОСА
Глобаллашган оламда жамиятда толерант тафаккурни ва бағрикенглик маданиятини юксалтирмасдан баркамол авлодни тарбиялаб бўлмаслиги маълум бўлмоқда. Жамиятда толерант тафаккур ва бағрикенглик сифатларини ривожлантириш учун эса, албатта таълим тизимидан, кичик мактаб ёшиданоқ ўқувчиларда толеранлик сифатларини шакллантириш, уларда ҳурфикрликка, ўзгаларнинг ҳар қандай фикр-мулоҳазаларига тоқатли ва чидамлилик билан муносабатда бўлишга, ўзга эътиқод ва қарашларга бағрикенглик билан қарашга ўргатиш зарур. Шу боис ўқувчиларда толерантлик кўникмаларини ривожлантириш устувор вазифа сифатида белгиланди.
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида, ўзгаришлар ва ислоҳотлар замонида толерантликни жамиятда кўпаяётган, оммавий маданият элементларига, мультикултурализмга, сиёсий гендер муносабатларидаги дискриминацияга нисбатан бағрикенглик, бефарқлик, муросасозлик сифатида тушунмаслик зарур. Чунки замонавий жамиятдаги маълум бир кучлар ўз манфаатлари нуқтаи-назаридан турли хил ғояларни, дастурларни, учинчи дунё мамлакатларига демократия, «инсонпарварлик», «бағрикенглик» ёрдами сифатида экспорт қилмоқда. Шундай вазиятда ёшларида бағрикенглик, тоқатлилик ва чидамлилик, бардошлилик фазилатлари шакллантириш жамиятни турли хуружлардан ва ижтимоий беқарорликдан асраб қолади.
Толерантлик бошланғич синф ўқувчилари ўртасида меҳр-оқибат, муҳаббат, адолат, виждон, номус, сабр-тоқат каби фазилатларни ривожлантиришга хизмат қилади. Толерантликнинг салбий томонлари йўқлигини у толерант муносабатни жамиятдаги баъзи бир салбий жараёнларга терроризм, диний фундаментализм, жиноятчилик каби деструктив ҳодисаларга нисбатан йўл қўймаслик кераклигини ҳам келиб чиқади.
Болалар мактабга қатнай бошлаши билан янги, нотаниш шароитларга тушиши, билимларнинг етишмаслиги, такрорий муваффақиятсизлик ҳолатлари ўзларига ишончсизликни келтириб чиқаради. Бу жараёнда ўқувчиларнинг биргаликда ўқиб-ўрганиши, ўйнаши, фикр алмашиши ва муҳитга мослашиши билан йўқолиб боради. Ўзига ишонч, фикрда собитлик хусусиятлари 3-синфдан бошлаб мустаҳкамланади ва бу ўзгаришлар уларни муваффақиятга етаклаши келиб чиқди.
Тарбия фани ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш, юксак билим ва салоҳиятли шахс, кенг дунёқарашга ва ҳаётий позицияга эга инсон бўлишига қаратилган махсус стратегия ҳисобланади. Аслида бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш мазкур «Тарбия» фани асосида олиб борилиши, ушбу фан асосларини тўғри йўналтириш, педагогик жараённи тушунарли қилиб олиб бориш орқали ривожлантирилади.
Бошланғич таълимнинг илк босқичлариданоқ ўқувчиларда ахлоқий толерантликнинг таркибий қисми ҳисобланган олийжаноблик ва меҳрибонликнинг куртакларини ривожлантириш лозим бўлади. Бунинг учун биринчи синфларда жамоавийлик ва синфнинг умумий мулки ва ундан фойдаланиш қоидаларини тушунтиришда биргаликда фойдаланиш туйғусини, меники эмас, бизники деган тамойилни сингдириб бориш лозим бўлади. Ўқувчиларда дарс машғулотларини, топшириқларни ва уйга вазифаларни биргаликда бажариш кўникмаларини ривожлантирилса, уларда бир бирига, жамоага нисбатан меҳр уйғонади. Ўқувчиларнинг ҳар бир фаолияти жамоавийлик билан боғланиши, ёлғиз ҳеч нарсага эриша олмаслигини сингдирилиши уларда олийжанобликни ҳам ўстиради.
Ишлаб чиқилган хулосалар ва аниқланган муаммолардан келиб чиққиб, бошланғич синф ўқувчиларининг таълим жараёнида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш учун қуйидаги амалий таклифларни илгари суриш мумкин:
1. Ўқувчиларда толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг ижтимоий заруратини ҳисобга олган ҳолда, уни фундаментал тарзда ўрганиш ва мавжуд муаммоларини очиб беришга қаратилган илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.
2. Толерантлик маданиятининг халқимиз табиатига хослигини кўрсатиб берувчи бадиий асарлар, санъат асарлари ва рассомлар асарларининг яратилишига ҳамда уларнинг халқ орасида кенг оммавийлашувига имкониятлар яратиш лозим.
3. Ўқувчиларда бағрикенглик маданиятини тарғиб қилувчи миллий «веб-сайтлар», мобил дастурларни яратиш жараёнини фаоллаштириш лозим.
4. Ўқувчиларда толерантлик маданиятини шакллантириш масаласи ечимини давлат сиёсати даражасига кўтариш лозим, чунки бу давлат ва жамиятдаги тинчлик барқарорлигини таъминлаш билан чамбарчас боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |