2-расм. Бошланғич синф ўқувчиларида таълим жараёнида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг тизимли-функционал модели
Толерантлик кўникмаларини ривожлантириш ўқувчилар тафаккурида таълим ва тарбия жараёнининг икки муҳим аъзолари, яъни педагог ва ўқувчидан томонлар тенг ҳуқуқлилиги, ўзаро муносабатларда ҳурмат ва эҳтиром, халқчиллик, таълим жараёнида демократик мезонларнинг жорий этилишини зарурий эҳтиёжга айлантиради. Айниқса, педагогнинг ўзидан толерантлик тамойилларига сўзсиз амал қилиш талаб этилади.
Бошланғич таълимда ўқувчиларда толерантлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган педагогик жараёнда интерфаол усуллардан бўлган «муз ёрар», «ақлий хужум», «роли-поли», «кластер», «бумеранг», гуруҳли ўйинлар, гуруҳларга бўлиниб ишлаш кабилардан унумли фойдаланиш ва улар асосида толерантликни ўқитишнинг махсус йўлларини ишлаб чиқиш педагогик жараённнинг самарадорлигини асоси бўлиб хизмат қилади.
Бошланғич таълимданоқ ўқувчиларнинг малака ва кўникмаларини такомиллаштириш жараёнида улардан оқилона ва мазмундор фойдаланиш йўлларини яратиш лозим. Шу боис, таълим жараёнида кичик мактаб ёшидаги болалар билан ўзаро мулоқот, ўзини англаш, бошқалар билан фаол муносабатларга киришиши вазиятини вужудга келтириш зарур бўлади. Бу жараёнда мустақил иш олиб бориш, мустақил ўрганиш, машғулотлар ўтказиш каби усул ва йўллар самарали натижа беради. Бошланғич таълимданоқ ўқувчилар малака ва кўникмаларининг ривожланиши ҳаётий вазиятлар билан боғлиқлигини назарда тутган ҳолда турли ҳаётий вазиятларни саҳналаштириш орқали толерантлик кўникмаларини ривожлантириш ишлари йўлга қўйиш лозим.
Диссертациянинг учинчи боби «Бошланғич синф ўқувчиларининг толерантлик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги» деб номланади. Мазкур бобда бошланғич синф ўқувчиларининг толерантлик кўникмаларини ривожлантиришга доир тажриба-синов ишининг ташкилий асослари ва натижаларининг самарадорлик кўрсаткичлари тадқиқ этилган.
Тажриба-синов ишларининг умумий мақсади бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш, уларда ана шу ривожлантириш жараёни учун асос сифатида ишлаб чиқилган назария, такомиллаштирилган дарсдан ташқари таълим мазмуни ҳамда уни олиб боришнинг самарали метод ва воситаларини педагогик амалиётда синаб кўришдан иборат.
Диссертация доирасида олиб борилган тажриба-синов ишлари педагогик фаолиятни ижодий ташкил этиш, бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг турли шакл, метод ва воситалар ёрдамида билим, кўникма ва малакаларни ривожлантиришга ёрдам беришини тасдиқлади.
Бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожланганлик даражасининг дастлабки ҳолатини аниқлаш учун толерантликни аниқлашга оид савол ва топшириқлар тузилди. Эксперимент ўтказиш учун битта шаҳар мактаби (Фарғона шаҳридаги 40-умумтаълим мактаби) ва битта қишлоқ мактаби (Фарғона вилояти Қўштепа тумани 6-умумтаълим мактаби) танлаб олинди. Мониторинг жараёнига 1-2 ва 3-4-синф ўқувчилари жалб қилинди. Сўровномаларда 212 та ўқувчилар қатнашди.
2017-2019 ўқув йилларида амалга оширилган таъкидловчи тажриба-синов ишларининг биринчи босқичида бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожланганлик кўрсаткичи ва билими даражасини жуда паст (43 %) эканлигини аниқлаш имконини берди, лекин шу билан бир қаторда толерантлик кўникмаларини ривожлантириш истаги, қизиқиши жуда юқори (82 %) кўрсаткичга эгалигини аниқлаш имконини берди.
2017-2019 ўқув йилининг бошида Фарғона, Андижон, Наманган вилояти мактаблари бўйича Фарғона вилояти бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожланганлик даражаси 44 %ни, Андижон вилоятида 41 %ни, Наманган вилояти 44%ни, Тошкент шаҳрида бўлса 49 %ни ташкил этди.
Тажриба-синов ишларининг боши ва сўнгидаги таҳлиллар натижаси ҳамда диссертациянинг мақсад ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожланганлик даражасининг сўнгги ҳолати толерантликни баҳоловчи саволлар ва психологик тестлар жамланмаси асосида аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |