Никмаларини ривожлантириш методикаси


Тадқиқотининг диссертaция бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги



Download 304,93 Kb.
bet5/26
Sana13.06.2022
Hajmi304,93 Kb.
#665181
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
01.05.2022 авто

Тадқиқотининг диссертaция бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертaция Фарғона давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг А-1-099 «Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти» мавзусидаги комплекс тадқиқот доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:

  • бошланғич синф ўқувчиларининг толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик зарурати, мазмуни-моҳиятини аниқлаштириш;

  • толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва омиллари тадқиқ этиш;

  • ўқувчиларда толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва амалдаги мавжуд ҳолатини ёритиш;

  • бошланғич синф ўқувчиларининг толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг илмий педагогик модели ва замонавий технологиясини тадқиқ этиш.

Тадқиқотнинг объекти сифатида бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларида Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларининг (жами 10 та) 687 нафар респондент-ўқувчилари иштирок этди.
Тадқиқотнинг предметини бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган педагогик жараённинг мазмуни, шакл, восита, усуллари ва омилларини ўрганиш ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида педагогик кузатув, аналитик таҳлил, анализ ва синтез, моделлаштириш, суҳбат, сўровнома, мониторинг, интервью, тажриба-синов, тест ҳамда математик-статистик таҳлил каби усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантириш механизмлари, инновацион-технологик таъминловчи омил сифатидаги педагогик хусусиятлари, методик имкониятлари ва мезонлари ахлоқий бағрикенглик, плюралистик фикрлаш ва янгича дунёқарашга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг интеграллашган методик тизими эвристик-продуктив фаолиятга йўналтирилган интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари воситасида такомиллаштирилган ва маънавий, ахлоқий, фасилитатив, фаолиятли компонентлари ривожлантирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришга хос прогнозлаш, лойиҳалаш, моделлаштириш методлари самарадорлигига йўналтирилган ривожланиш даражасининг оптимал педагогик-психологик принциплари (мантиқийлик, тизимлилик, кўпқирралилик) ва амалий натижакорлиги (бағрикенглик, эмпатия, тоқатлилик, чидамлилик ва байналминаллик)нинг намоён бўлиши аниқлаштирилган;
бошланғич таълимдаги «Тарбия» фани асосида кичик мактаб ўқувчиларининг толерантлик кўникмаларини ривожланиш даражаси маълумотларни таҳлил этиш, тезкор қарорлар қабул қилиш, амалда қўллаш, ҳикоя, суҳбат, муаммоли ва ижодий машқлар бажартириш орқали баҳоланган ва унинг самарадорлиги математик статистика методлари асосида аниқланган.

Download 304,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish