Никмаларини ривожлантириш методикаси


У.Мақсудов Илмий даража берувчи илмий кенгаш илмий котиби, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)



Download 304,93 Kb.
bet3/26
Sana13.06.2022
Hajmi304,93 Kb.
#665181
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
01.05.2022 авто

У.Мақсудов
Илмий даража берувчи илмий кенгаш илмий котиби,
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Б.Сиддиқов
Илмий даража берувчи илмий кенгаш
қошидаги илмий семинар раиси,
педагогика фанлари номзоди, доцент
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда учинчи минг йилликда ижтимоий муносабатларнинг кескинлашуви, миллий ва этник низоларнинг кучайиши, диний қарама-қаршиликларнинг кенгайиб бориши ва бошқа тоқатсизлик билан боғлиқ зиддиятлар жамиятларда, инсонларда толерантлик тафаккури ва кўникмаларини ривожлантиришни заруратга айлантирмоқда. Мазкур масалаларни бартараф этишнинг муҳим бўғини таълим-тарбия жараёни, хусусан, ўрта таълимида толерантлик муҳитини яратиш ҳисобланади. Айниқса, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда бағрикенглик, тоқатлилик, чидамлилик кўникмаларини ва ўзгаларни борича қабул қилиш дунёқарашини шакллантириш орқали бутун дунёда толерантликни ривожлантириш мумкин. Шу боис жаҳонда профессионал мактаб таълимига толерантлик кўникмаларини ривожлантирувчи муҳим аҳамиятга эга фундаментал асос сифатида қараш долзарблик касб этмоқда.
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида ва халқаро илмий тадқиқот марказларида таълимнинг илк босқичидан ўқувчиларда толерантлик кўникмаларини шакллантиришнинг илмий-педагогик, профилактик тизимига доир концептуал изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, халқаро ташкилотлар томонидан миллатлараро толерантлик маданиятини амалий ишлар орқали шакллантиришга доир резолюциялар ва мемарандумлар қабул қилинмоқда. Хусусан, ЮНЕСКО томонидан 1995 йил 16 ноябрь куни «Толерантлик тамойиллари Декларацияси»1нинг яратилиши, БМТ томонидан 2003 йил «Дунё миқёсида халқаро толерантлик йили» деб эълон қилиниши ва 16 ноябрни «Халқаро толерантлик куни» сифатида нишонланишининг мақсади дунё халқаро майдонида майдонда толерантлик кўникмаларини ўстириш зарурати борлигини таъкидлаб берди.
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида ҳам «миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш»2 га қаратилган амалий ҳаракатлар ва улар асосида олиб борилаётган кенг қамровли илмий-тадқиқот ишлари қўллаб қувватланмоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан «30 июль санасини Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги куни» деб белгилашни таклиф»3 этилиши ҳам жамиятимизда бағрикенглик, дўстлик ва толерантлик муҳитини шакллантириш долзарб вазифалардан бири эканлигини билдиради. Шунингдек, мактаб таълимида ўқувчиларнинг «таҳлилий ва креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун уларга сермазмун ва тушунарли дарсликлар яратиш зарур. Бу борада келгуси ўқув йилида бошланғич синфларда давлат таълим стандарти ўрнига, илғор хорижий тажриба асосида, болага ортиқча юклама бермайдиган «Миллий ўқув дастури»4нинг, шу билан бирга «Тарбия» фанининг жорий этилиши ҳам ҳам толерант таълим муҳитини яратиш жараёнидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Зеро, «юртимизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувлик муҳити, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни асраш ва мустаҳкамлаш мақсадида олиб бораётган ишларимизни янада кучайтириш»5нинг ижтимоий-педагогик заруриятидан келиб чиққан ҳолда мактаб таълимида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг «Тарбия» фанига асосланган замонавий методикасини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва педагогик фаолиятни оптималлаштириш заруратини юзага келтирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги «Замонавий мактабларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4537-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6108-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларида «Тарбия» фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 422-cон қарори ва у асосидаги таълим концепциясида ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.

Download 304,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish