Нефтни қайта ишлашда каталитик жараёнлар фанида маърузалар матни



Download 498 Kb.
bet10/29
Sana03.06.2022
Hajmi498 Kb.
#631554
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29
Bog'liq
2 5192768262915494228

Таянчли ва иборали сўзлар

Гетероген, назария, босқич, физик, кимёвий, реогент, дипол моменти, водород боғланиш, адсорбция, теофин, гидрогенолиз, ион, молекула, механизм, Тейлор назарияси, электрон назария.


Саволлар
1. Катализ назарияси неча гуруҳга бўлинади?
2. Катализ қандай гуруҳлардан иборат?
3. Молекулалар катализатор юзасига қандай кучлар билан тортилади?
4. Орентацион куч деганда нимани тушунасиз?
5. Қутбланганлик деганда нимани тушунасиз?
6. Кимёвий адсорбциялаш қандай кучлар таъсирида содир бўлади?
7. Тейлорнинг энергетик назариясини тушунтириб беринг?
8. Катализнинг электрон назариясини тушунтириб беринг?
9. Катализаторнинг фаоллиги унинг электр ўтказувчанлигига боғлиқми?
10. Катализатор юзасидаги эркин электрон деганда нимани тушунасиз?
Адабиётлар
1. И.Л. Гурьевич «Общие свойства и первичные методы переработки нефти и газа» М., Мир, 1973, 271 стр.
2. В. Смидович «Крекинг нефтяного сыря и переработка углеводородов», М., Химия, 1980, 327 стр.
3. Ч. Томас. «Промьшленные каталические процессы и эффективные катализаторы» М., Мир, 1973, 271 стр.
4. Е.Д. Радченко и др. «Промьшленные катализаторы. Гидрогенизации переработки нефти» Л., Химия 1985, 274.
5. Р.З. Магарил «Теорические основы химических процессов переработки нефти» Л., Химия, 1985, 274 стр.
6. Масагутов Р.М. «Алюмосиликатные катализаторы и
изменение их свойства при крекинге продуктов » Л., Химия 1985,274 стр.
7. Х.Р. Рустамов «Физик кимё » Т., Узбекистан, 2005, 486 бет.
8. Б.Н. Долгов «Катализ в органической химии» Л., 1959, 807 стр.
9. Семёнов Т.А. Лейтеса И.Л. «Очистка технологических газов» М., Химия, 1977, 487 стр.


5 — маъруза
Каталитик крекинг жараёни

Нефтни қайта ишлаш саноатида нефтдан олинадиган бензин ва дизел ёқилғиси миқдорини ошириш, нефтни қайта ишлашни чуқурлаштириш учун каталитик крекинг жараёни кенг қўлланилади.


Кўпгина мамлакатларда нефтни қайта ишлашда каталитик крекинг жараёни улуши, умумий қайта ишланадиган қисмига қараганда 30-36% ташкил этади. Каталитик крекинг жараёни 1946 йилдан бошланган.
Каталитик крекинг жараёнидан мақсад юқори октанли бензин олишдир. Каталитик крекинг жараёнида бензин билан бутан-бутилен фракцияси бўлган газ ҳам ҳосил бўлиб, у бензин алкилат олиш учун хом-ашё ҳисобланади. Каталитик крекинг қурилмалари кимё саноати учун хом-ашё беради. Каталитик крекинг жараёнида газойлдан қурум, нафталин олинади. Оғир газойл юқори сифатли кокс олиш саноати учун хом-ашё ҳисобланади. Каталитик крекинг учун хом-ашё сифатида қайнаш ҳарорати 200°С дан ошиқ бўлган керосин-газойл ва вакуум газойл фракцияси ишлатилади.
Каталитик крекинг жараёнини асосий кўрсатгичлари жараёндаишлатиладиган катализаторларнинг сифати билан белгиланади.
Саноатда каталитик крекинг жараёнини ўсиши, асосан жараёнда алюмосиликат катализаторларини қўлланиши натижасидадир. Саноатда алюмосиликат катализаторларнинг қўлланиши 1930 йиллардан бошланган.
Табиий ва сунъий алюмосиликатлар юқори ғовакли бўлиб, унинг солиштирма юзаси 400 дан 600 м2/г етади.
Саноат миқёсида каталитик крекинг жараёни қўлланилганда катализатор сифатида табиий фаол мономориллонит кўринишидаги ( ) минерали ва каолит ишлатилган. Бу кўринишдаги минераллар кремний оксидини алюминий оксидига нисбати билан фарқ қилади.
Табиий минерал сулфат кислота билан ювилиб, унинг юзасидаги қўшимча моддалардан тозаланади. Табиий алюмосиликатни тозалаш натижасида алюмосиликат таркибидан натрий, калий, калций ва темир элементларидан тозаланади. Бу металлар керакмас компонентлар бўлиб, маълум алюмосиликат таркибида темирни бўлиши, хом-ашёни чуқур дегидридлаб, водород ва катализатор юзасида коксни миқдорини кўпайтириб юборади.
1950 йилдан бошлаб крекинг учун керак бўлган кимёвий таркиб ва тузилишига эга бўлган катализаторларни синтез қилиш мумкин бўлиб, қолгандан кейин, кўпгина саноат қурилмаларда синтетик алюмосиликат катализаторлар ишлатила бошланди.
Синтетик алюмосиликатларни суюқ шишага , алюминий сулфат таъсир эттириб натрий алюмосиликатни гидрозоли ва кейинчалик у гидрогелга ўтади. Алюмосиликатни синтез қилиш вақтида аралашмани рН муҳитини назорат қилиб туриш учун ва коагуляцияни тезлаштириш учун сулфат кислота ва алюминий сулфат аралаштирилади. Коагуляция тезлиги алюмосиликатни тузилишини ҳосил бўлишига таъсир этади.
Алюмосиликатни микросферик ҳолда олиниб, уни маълум ҳароратгача қиздирилади, фаоллаштирилади ва ювилади. Катализаторни фаоллаштиришда у алюминий сулфат билан ювилиб, уни таркибидаги натрий иони алюминий ионига алмаштирилади. Катализатор фаоллаштирилгандан сўнг, у ювилади ва қуритилади ва 700°С да қиздирилади. Қиздириш натижасида катализатор термик мустаҳкам ва механик қаттиқлиги ошади. Катализаторнинг фаоллиги унинг юзасида жойлашган кислота фаол марказларга боғлиқдир. Катализаторнинг кислотали хоссалари юқори бўлса, унинг фаоллиги юқори бўлиши аниқланган.
Каталитик крекинг саноатини ривожланиши билан янги типдаги цеолит асосида катализаторлар яратилди. Каталитик крекинг жараёнида цеолит бўлган катализаторларни ишлатилиши натижасида крекинг жараёнида чиқадиган бензинни миқдори ошди. Ҳозирги вақтда таркибида цеолит бўлган катализаторларни бир неча тури бўлиб, у X ва У кўринишдаги цеолитлар асосида, шарик кўринишида редкоземел элементлар қўшилган, АШНЦ-3, АШНЦ-4, Цеокар-2 турдаги катализатор каталитик крекинг жараёнида ишлатилмоқда.
Катализаторларни фаоллиги жараёнидан чиқадиган бензинни миқцори билан белгиланади.



Download 498 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish