Катализаторнинг циркуляция даражаси (кратность)
Каталитик крекинг жараёнида катализатор реакторга иссиқлик ташувчи ҳисобланиб, крекинг жараёни учун у хом-ашёни иситиб беради. Катализаторни реакторга кириш ҳарорати қанча юқори бўлса, уни циркуляция сони кам бўлади. Циркуляция сони кўп бўлса, катализаторни реакторда айланиши тезлашади ва ўртача фаоллиги юқори бўлади, натижада коксланиш даражаси кам бўлади.
Айрим жараёнларда катализатор реакторнинг реакция олиб борилаётган жойида 30 минутгача бўлади. Жараённи мавҳум қайнаб турувчи қаватда олиб боришга ўтгандан кейин катализаторнинг реакция олиб бораётган жойда бўлишиши 1,5-6 минутгача камайди.
Каталитик крекинг жараёнида таркибида цеолит бўлган катализаторларни қўлланиши натижасида катализатор билан хом-ашёни учрашиш вақти 2-6 секундгача камайди.
Каталитик крекинг жараёнида катализаторнинг циркуляция сонини 1,25 дан 10 кгкг ошиши натижасида, катализаторнинг фаоллиги ошиб бензин, газ ва коксни чиқиши ошди, аммо катализатор юзасида ўтирадиган коксни миқдори камайди.
Авиабензин олиш учун енгил хом-ашёни каталитик крекинги
Кўпчилик каталитик крекинг қурилмаларидан вакуум газойл ва оғир хом-ашёдан юқори октан сонли автобензин ёки уларни компонентларини олиш учун қайта ишланади. Нефтни қайта ишлаш заводларида авиабензин олиш учун енгил хом-ашё (фракция 200-350С) икки босқичда крекинг қилинади (хом-ашё таркибида нафтен углеводородлар ва юқори парафинли нефтлар бўлиши мумкин). 200-350С енгил фракцияни крекинг қилинганда, мотобензин (қайнаш ҳарорати 240С тугалланган) олинади. Крекинг натижасида мотобензиндан ташқари газ ва катализаторнинг юзасида кокс қолдиғи ҳосил бўлади. Хом-ашёни таркиби енгиллашса ҳам коксни миқдори хом-ашё миқдорига ҳисобланганда (1,5-2% масс) ошмайди. Мотобензин иккинчи босқичда каталитик крекинг қилинганда, хом-ашёга катализаторнинг таъсири натижасида авиабензинни компонентлари олиниб, унинг таркибида тўйинмаган углеводородларни камайиши ва ароматик углеводородларни концентрациясини ошади. Катализатор сифатида АШНЦ-1 катализатори ишлатилганда ҳарорат биринчи босқичда 465С, ҳажмий тезлик 0,67с-1. Иккинчи босқичда ҳарорат 468С, ҳажмий тезлик 0,46с-1 олиб борилади. Дастлабки хом-ашёнинг қайнаш ҳарорати 350С бўлса, биринчи босқичдан кейин 240С пасаяди. Иккинчи босқич қайта крекинг қилингандан сўнг 465С пасаяди. Октан сони иккинчи босқичдан кейин ТЭС қўшилгандан кейин 62,3 дан 100 га етади. Авиабензиннинг таркибидаги туйинмаган углеводородлар 11 дан 2,6% га камаяди. Ароматик углеводородлар 28,5 дан 40,3%га ошади. Нафтен ва парафин углеводородларни миқдори камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |