Нефтдан ҳайдаб олинган ва иккиламчи бензин хом-ашёсини
гидротозалаш
Гидротозалаш нефтни қайта ишлашда асосий жараёнларидан биридир.
Нефт маҳсулотларини гидротозалаш натижасида унинг таркибидан органик бирикмаларни каталитик гидридлаш орқали унинг таркибидан олтингугурт ва азотли манар йўқотилади.
Гидротозалаш схемаси, жараённинг олиб бориш шароити, хом-ашёнинг хиллари, унинг фракция, кимёвий ва гурух таркиби, хом-ашё таркибидаги олтингугуртли, азотли, металлоорганик ва асфалтенларни бўлишига ва олинадиган маҳсулотни сифатига қараб танланади.
Нефт фракциялари таркибида олтингугуртли ва азотли органик бирикмалар ҳар хил миқдорда ва кўринишда тарқалган. Бензин фракциясида (қайнаши 180-200С да тугалланган) 0,5% олтингугуртли бирикмалар, асосан меркаптанлар, сулфидлар ва тиофенлар, керосин фракциясида(қ.т. 180-240С) меркаптанлар ва алифатик сулфидлар, дизел ёқилғисида (қ.т. 180-350С) 1,5-2,2% олтингугуртли бирикмалар бўлиб, ундан 98% ни сулфидлар ва тиофен бирикмалари ташкил этади. Мой фракцияларида олтингугуртли бирикмалар 0,5-155 ташкил этиб, унинг таркибида сулфидлар, асосан моно- ва бициклик олтингугуртли бирикмалар ва тиофенлар (бензо ва дибензотиофенлар) бор.
Вакуум дистиллятларида олтингугурт 1,5-2% ва ундан юқори фоизни ташкил этиб, асосан циклик бирикмалар, тиофен билан конденцатланган углеводородлардан (тионафтен, дибензотиофен, нафтотиофен, бензонафтотиофенлар) иборат бўлиб, меркаптанлар ва сулфидлар умумий олтингугуртли бирикмаларни 10-20% ташкил этади.
Олтингугуртли бирикмаларни каталитик гидрогенолизи
Нефт маҳсулотлари таркибидаги олтингугуртли бирикмаларни гидрогенолизи ва катализаторларни фаоллигини йўқотиши гидротозалаш жараёнининг асосий муаммоларидан биридир.
Нефт маҳсулотларида олтингугурт ҳар хил бирикма ҳолда учрайди: меркаптан, сулфид, дисулфид, теофен ва бошқалар. Айрим нефтда олтингугурт ҳолда учрайди.
Олтингугуртли бирикмаларни водород билан катализатор иштирокида таъсирлашуви натижасида углеводород ва водород сулфид ҳосил бўлади.
Алюмокобальтмолибден катализатори иштирокида сулфидларни гидрогенолиини ўрганиш саноат аҳамиятига эга бўлиб, оралиқ маҳсулот сифатида меркаптанлар ҳосил бўлиши аниқланган.
1930 йилда Элгин, Уайлдер ва Тейлор меркаптанлар ва сулфидлар тиофенга қараганда юмшоқ шароитда углеводород ва сероводородга парчаланиши аниқланган.
Молдавский ва Кумари тиофен ва сулфидларни каталитик гидридлаш орқали ҳар хил тузилишдаги олтингугуртли бирикмаларни гидридлаш шароитидаги боғларни мустаҳкамлигини, унинг тузилишига боғлиқлигини ўрганганлар ва қуйидаги қаторни берганлар:
1) олтингугуртли бирикмаларни мустаҳкамлиги ошиши қуйидаги қаторда кўрсатилган;
Do'stlaringiz bilan baham: |