Алюмоплатина катализаторларини регенерацияси
Саноатда коксни катализатор юзасига ўтириши натижасида фаоллигини йўқотган катализаторларни коксни оксидлаш орқали регенерация қилинади. Коксни оксидлаш орқали регенерация қилиш усулини бир қанча йўллари бор. Айрим катализатор реакторни ўзида, хом-ашёни ўрнига таркибида кислород бўлган газлар бериш орқали амалга оширилади. Ҳамма риформинг қурилмаларида катализатор реактор турғун жойлаштирилган бўлиб, оксидлаш орқали регенерация қилинади.
Риформинг катализаторлари 11-12 ой ишлаши натижасида катализаторда коксни миқдори 3-5% масс етади.
Риформинг катализаторларини регенерацияси қуйидаги босқичлардан иборат: тизимни регенерацияга тайёрлаш, коксни оксидлаш, катализаторни хлорлаш, водород билан қайта ишлаш ва сулфидлаш.
қурилмани регенерацияга тайёрлаш учун тизим суюқ ва газ ҳолатдаги углеводородлардан тозалаш керак. Бунинг учун катализаторни юзасида адсорбция қилинган углеводородларни риформинг ҳароратида таркибида водород бўлган газ билан 2-3 соат давомида тизим ювилади. Суюқ углеводородлар тизимдан чиқариб юборилади. Газлар вакуум насос орқали тизимдан кўриб олинади. Катализатор таркибида водород бўлган газ билан ювилганда кокс ва олтингугуртли бирикмалар катализатор юзасидан чиқиб кетади.
Коксни оксидланишини 300-500С инерт газга ҳаво қўшиб берилиб олиб борилади. Регенерацияни бошида инерт газни таркибида кислородни миқдори 0,5% ҳажмдан, СО2 ва СО миқдори 1 ва 0,5 (ҳажмдан), сув буғининг миқдори 0,2гм3 ошмаслиги керак. Чунки улар миқдорини ошиши катализаторнинг фаоллигини камайишига олиб келиши мумкин. Катализаторни регенерация қилиш схемаси қуйида келтирилган:
Расим-2. Алюмоплатина катализаторларини регенерация қилиш схемаси
1,3-совутгич; 2,10,13-сепараторлар; 5,7,9,11-иситгичлар; 4-реакторлар; 6-колонна; 8-адсорбер; 12-компрессор;
Ҳаво ва инерт газ 13 сепараторда беришдан олдин аралаштирилади. Аралашма иситгич 5,7,9 труба ораларидан ўтиб ва 11 печдан ўтиб, қизиган ҳолда реакторга берилади. Ундан сўнг газ 5,7,9 иситгичнинг трубаси ичидан ва 1,3 совутгичлардан 35С ўтиб, 12 сепараторга киради. Аралашма 6 колоннадан 8 адсорберга (адсорбер алюминий оксиди билан тўлдирилган) ва 10 сепаратордан 12 компрессорга берилади.
Коксни оксидлаш орқали регенерация қилиш 0,5МПа босимда 6 кун давом этади. Инерт газ таркибидаги кислородни миқдори коксни тўла ёниб кетиши учун 1,5-2% (ҳажмда) ушлаб турилади. Инерт газни циркуляцияси 40-50 м3г. Оксидловчи газ биринчи реакторга берилиб, ёниши маҳсулотлари учинчи реактордан чиқариб юборилади. Регенерациянинг давом этиши I, II, ва III реакторларда катализаторнинг миқдори 1:2:6 нисбатда бўлганлиги учун регенерация учала реакторда 3,48 ва 84 соат давом этади.
Катализатордан сувни десорбция қилиш учун ҳарорат 510С гача кўтарилиб, инерт газ таркибида кислороднинг таркиби 5% (ҳажмда) ушлаб турилади. Шу вақтда II ва III реакторда озгина ҳароратни кўтарилиши кузатилади.
Катализатордан коксни ёқиб бўлгандан сўнг, унинг кислотали хусусиятини таъминалаш ва платинанинг дисперсностини ошириш учун у галогенланади. Галогенлаш учун дихлорэтан, хлорид кислота ёки 0,4% (масс) ССl4 ишлатилади. Галогенлаш регенерация тугатилиши ва катализаторни юқори ҳароратда қиздириш тугатилгандан сўнг қилинади. Галогенлаш 480С ҳароратда, 0,5МПа босимда таркибида 2% (ҳажм) кислород бўлган инерт газ билан қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |