Паст босимда платформинг
Юқори октан сонли бензинни олиш учун риформинг жараёни паст босимда олиб борилади. Чунки паст босимда реакция йўналишига силжийди. Бензин таркибида ароматик углеводородларга айланмаган циклоалканларни миқдори камаяди.
Паст босимда ишлайдиган қурилмаларда ҳарорат 480-520С, босим 1,3-2МПа хом-ашёнинг ҳадмий тезлиги 1-3с-1, водороднинг циркуляцияси 2-5 мол, 1мол хом-ашёга нисбатида олиб борилади. Катализаторнинг фаоллиги камайиши ҳисобига секин-асталик билан ҳарорат 480С дан 520С гача кўтарилиб борилади.
Юқори босимда риформинг
Юқори босимда риформинг жараёни 470-530С да, 1,5-4МПа босимда, ҳажмий тезлик 1-3с-1 да ва водороднинг жараёнда айланиши 3-10мол 1мол хом-ашёга нисбатда олиб борилади. Жараён кетма-кет ўрнатилган 3 та реакторда олиб борилиб, катализатор реакторларда муаллақ жойлаштирилган бўлиб, ҳар бир реакторни олдида хом-ашёни керакли ҳароратга қиздириб берувчи иситгичлар жойлаштирилган. Реакторларнинг ҳажми бир-биридан фарқ қилади. Биринчи реактор кичкина, охирги учинчи реакторнинг ҳажми олдинги икки реакторнинг ҳажмига тенг. Биринчи реакторда ҳажмий тезлик 18, иккинчисида 10, учинчи реакторда эса 1 га тенг. Биринчи реакторда углеводородларни дегидрогенезация жараёни тугайди. Учинчи реакторда эса дегидрогенезация реакцияси қараганда секин борадиган изомеризация ва ароматизация реакциялари кетади. Янги катализатор қўлланилганда ҳарорат паст 470С, катализаторнинг фаоллигини пасайишига қараб 530С гача кўтарилиб боради. Фаоллиги бир неча ой ишлагандан сўнг сусайди ва катализатор регенерация қилинади. Регенерация қилинган катализатор фаоллиги янги катализаторнинг фаоллигидан фарқ қилади, яъни камайди. Фаоллигини йўқотган катализатор янгисига алмаштирилади.
Катализаторнинг ишлатиш вақти 70000-140000 литр, бензинни 1кг катализаторда қайта ишлаш ҳисобида белгиланади.
Катализаторнинг фаоллигини камайиши сабаблари
Катализаторни узоқ ишлатиш вақтида унинг таркибидаги алюминий оксидини юзаси ва каталитик фаоллиги қисқаради. Катализаторни узоқ ишлатиш вақтида фаол компонентни платинани майда кристаллари бирлашиб, катта кристаллар ҳосил қилиши натижасида платинанинг солиштирма фаоллиги, гидро- ва дегидрогенезациялаш функцияси пасаяди. Катализаторнинг дегидиридлаш фаоллиги тезда содир бўлиб, унинг дегидридлаш реакция тезлиги тезда пасайиб, кислота марказларида кетадиган реакциялар кучаяди. Оқибатда катализатор юзасида коксни ҳосил бўлиши кўпаяди, натижада бензинни чиқиши камайиб, газ ҳосил бўлиши ошади. Жараён юқори ҳароратда олиб борилса, платинанинг кристалларини катталашуви коксни намоён бўлади.
Платинанинг кристалларини катталашувини олдини олиш учун, унга рений қўшилди. Чунки рений платина билан қотишма ҳосил қилиб, қотишма тоза платинага қараганда мўътадил ишлайди.
Юқори фаоллигидаги катализаторларни ишлатиш бир қанча афзалликларга эга. Масалан, юқори босимда риформинг жараёнида катализаторларни регенерация оралиғи вақти узаяди. Ундан ташқари жараённи юқори ҳарорат ва босимда олиб борилиб, бензинни октан сонини ошириш мумкин. Босимни 1,5МПа гача пасайтириб, катализаторни регенерация оралиғини 6-9 ойгача чўзиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |