Нефтни қайта ишлашда каталитик жараёнлар фанида маърузалар матни



Download 498 Kb.
bet24/29
Sana03.06.2022
Hajmi498 Kb.
#631554
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
2 5192768262915494228

Вакуум газойлни гидротозалаш


Каталитик крекинг, гидрокрекинг, электрод коксларини олиш жараёнларининг асосий хом-ашёси вакуум дистиллятлари (газойли) ҳисобланади.
Юқорида кўрсатилган жараёнлар учун хом-ашёни сифатини яхшилаш, атроф-муҳитни олтингугурт билан ифлосланишини олдини олиш учун қайта ишланадиган вакуум дисстилятлар гидротозаланади.
Вакуум газойл мазутни ректификация қилиб олинади. Қайнаш ҳарорати 500С тугалланган вакуум газойли таркибида металлоорганик бирикмалар ва асфалтенлар бўлади. Кокс ҳосил бўлиши 0,2% ни ташкил этади. Қайнаш ҳарорати тугалланиши 540-560С етганда металлоорганик бирикмалар 3-4 марта ошиб кетади. Кокс ҳосил бўлиши 4-10 маротаба, оғир  углеводородлар 1,5-4 марта, олтингугурт 20-45% ортади. Хом-ашёда металларни азотли ва олтингугуртли бирикмаларини кўплиги, коксни катализатор юзасига ўтириб қолиши натижасида катализаторнинг фаоллигини камайишига ва катализаторни бутунлай заҳарланишига олиб келади.
Қайнаш ҳароратитини тугалланиши 500С бўлган вакуум газойлини гидротозалаш анча қийин бўлиб, у 4-5МПа босимда, 360-410С ҳароратда, ҳажмий тезлик 1-1,5 с-1 олиб борилиб, олтингугуртсизлантириш даражаси 75-85% ташкил этади. Катализатда азотни миқдори 20-35%, метални 75-85%, ароматик углеводородлар 10-12%, коксланиш 65-70% қисқаради.


Гидротозалаш катализаторлари


Нефтни қайта ишлаш заводларида гидротозалаш асосий жараёнлардан ҳисобланади.
Гидротозалаш жараёнида ишлатиладиган катализаторлар 70 йил давомида мавжуд. Ҳозирги вақтда саноатда гидротозалаш қурилмаларида алюмоникилмолибден ва алюмокобалтмолибден катализаторлари ишлатилади.
Саноат катализаторларига қуйидаги талаблар қуйилади:

  1. углеводородларни парчаламасдан олтингугуртли ва азотли бирикмаларни гидрогенализ юқори фаоллигига эга бўлиши;

  2. юқори танловга (селективность) эга бўлиши ва максимум маҳсулотни чиқишига имконият яратиши;

  3. водород кам сарфлаб, узоқ вақт ишлаши;

  4. оғир нефт маҳсулотлари гидротозаланганда хом-ашё таркибидаги металлар билан заҳарланмаслиги;

  5. юқори мустаҳкамликка ва паст солиштирма оғирлигига эга бўлиши;

  6. хом-ашё керасин ва мой фракциялари таркибидаги ароматик углеводородлар ва алкенларни маълум миқдорда гидридлаши талаб қилинади.



АКМ ва АНМ катализаторлар гидротозаланадиган маҳсулотни оғир ва енгиллигига қараб, 1-2 йилдан 5-8 йилгача ишлатиш мумкин. Шу даврда 2-4 марта регенерация қилиниши мумкин.
Гидротозалаш катализаторларини АҚШ ва Россия фирмалари тайёрлаб беради. Масалан, American cyanamid ва Harshaue chemical ва бошқа фирмалар.



Download 498 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish