Нефтни қайта ишлашда каталитик жараёнлар фанида маърузалар матни


Керосин фракцияларини гидротозалаш



Download 498 Kb.
bet23/29
Sana03.06.2022
Hajmi498 Kb.
#631554
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29
Bog'liq
2 5192768262915494228

Керосин фракцияларини гидротозалаш
Реактив двигателларга хом – ашё олиш учун бирламчи ва иккиламчи керасин фракциялари гидротозаланади. Реактив ёқилғининг таркибида олтингугуртли бирикмалар 0,1% дан, ёруғлик бериш учун ишлатиладиган керасин таркибида 0,05-0,1%дан ошмаслиги керак.
Реактив ёқилғиларни гидротозалаш АКМ ва АНМ катализаторлари иштирокида олиб борилиб, ҳарорат 350-380Сда, босим 2-4МПа да, ҳажмий тезлик 10с-1 да олиб борилади. Олтингугуртли бирикмаларни йўқотиш даражаси 90-95% ни ташкил этади.
Гидротозаланган керасин фракцияси ароматик углеводородларни йўқотиш учун у каталитик деароматизия жараёнига юборилади.


Дизел фракциясини гидротозалаш


Транспортда дизел двигателларини ишлатиш кенгайганлиги муносабати билан дизел ёқилғисига талаб анча кучайди. Юқори сифатга эга бўлган дизел ёқилғиси гидротозалаш жараёнларида олинади. Охирги йилларда олтингугуртли ва юқори олтингугуртли нефтларни қайта ишлаш ҳажми кўпайганлиги учун ўрта дистиллятларни гидротозалаш ҳажми ошди.
Дизел фракциясини гидротозалаш 350-400Сда, 3-4МПа босимда, ҳажмий тезлик 2-5с-1 да ва таркибида водород бўлган айланувчи газ 300-600 м3м3 шароитда борилганда фракциянинг гуруҳ ва фракция таркиби ўзгармасдан, олтингугуртсизлантириш даражаси 85-95% ни ташкил этади. Дизел ёқилғиси таркибидаги меркаптанлар (86%)га, сулфидлар (86%)га ва дисулфидлар 88% йўқотилди.
Гидротозалаш вақтида ишлатиладиган хом-ашёнинг хилига ва катализаторига қараб водороднинг сарф бўлиши 0,16-0,45% ташкил этади. Сарф бўлган водороднинг 50%и олтингугуртли бирикмаларни гидридлаш реакциясининг тезлиги ва чуқурлигига ҳарорат, босим ва водороднинг хом-ашёга нисбати катта таэсир кўрсатади.
Тизимда водороднинг парциал босимини 3,0 МПа гача камайтирилганда олтингугуртли бирикмаларни ва алкенларни дизел фракцияси таркибидан йўқотилиши камаяди ва шунингдек, катализаторнинг юзасида коксни кўпайиши натижасида ишлаш вақти ҳам камаяди. Жараёнда ҳароратни кўтариш натижасида гидроолтингугуртсизлантириш кучаяди, аммо танлаш камаяди. Газнинг ажралиб чиқиши ва бензиннинг чиқиши ва водороднинг сарф бўлиши кўпайиб, умумий катализаторнинг ишлаш вақти камаяди.
Жараён вақтида хом-ашё билан катализаторни учрашиш вақтида ва унинг парланишига водородни хом-ашёга нисбати катта таъсир кўрсатади.
Дизел ёқилғисига талабни кучайиши, иккиламчи жараёнлар каталитик крекинг, гидрокрекинг, кокслаш ва висбрекинг жараёнларидан олинган дизел фракциясидан олинган юқори сифатли дизел ёқилғисини олиш катта муаммо бўлиб қолди.
Дизел фракцияси таркибида олтингугуртли, азотли бирикмалар, смолалар, алкенлар ва ароматик бирикмалар нефтдан олинган фракцияларга қараганда кўпроқ бўлади. Иккиламчи дизел фракцияларидан дизел ёқилғилари олиш учун, уни қайта ишлаш вақтида ундан олтингугуртли ва азотли бирикмаларни смолаларни йўқотиш ва шунингдек, ароматик углеводородларни ва алкенларни бир қисмини гидридлаш керак.
Оғир фракцияларни кокслаш жараёнидан олинган дизел фракциясини гидротозалаш натижасида ёзги дизел ёқилғиси олиниб, унинг цетан сони 57 га тенг. Гидротозалаш учун хом-ашё сифатида 160-338С ва 200-350С фракциялар 350С ҳароратда, 5МПа босимда, ҳажмий тезлик 1с-1 олиб борилди. Водородли газни айланиш ҳажми 400 м3м3 хом-ашёга нисбатан олинди.
Дизел фракцияларни гидротозалаш жараёнларини омилини ошириш учун бирламчи ва иккиламчи дизел фракцияларга маълум фоизга қўшиб тайёрлаш орқали амалга оширилади.
Саноат шароитида 360-380С, босими 3-4МПа, ҳажмий тезлик 4с-1 ва водородли газни айланиш ҳажми хом-ашёга нисбатан 300 м3м3 да кокслаш газойли фракциясидан (30%) ва бирламчи дизел фракцияси аралашмаси гидротозаланганда, катализатор сифатида АКМ қўлланилганда гидроолтингугуртсизлантириш даражаси 95% босим 8МПа га кўтарилганда 98% етади.



Download 498 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish