Нефтни қайта ишлашда каталитик жараёнлар фанида маърузалар матни


меркаптан  дисулфид  тиоэфир  тиофен



Download 498 Kb.
bet22/29
Sana03.06.2022
Hajmi498 Kb.
#631554
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29
Bog'liq
2 5192768262915494228

меркаптан  дисулфид  тиоэфир  тиофен
2) углеводород радикалини олтингугурт билан бирикмасининг мустаҳкамлиги қуйидагига ўзгаради:



  • С5Н11  - С3Н7 - СН3 СН2СН – СН2 - СН2 – С6Н6

Нефт таркибида циклик олтингугуртли бирикмалар тиофен кўринишда бўлиб, тиофен бошқа бирикмаларга нисбатан ўта мустаҳкам ва уни катализатор юзасидан чиқариш бошқа бирикмаларга нисбатан қийин бўлганлиги учун кўпчилик илмий ишлар тиофенни гидрогенализни ўрганишга бағишланган.


Тиофенни каталитик гидридлаш жараёнини Б.А. Молдавский ва Н. Прокапчук ўрганиб, реакция натижасида ҳосил бўлган оралиқ моддаларни ажратиб олиб, қуйидаги схемани бердилар:

Бензотиофен катализатор (молибдат кобалт) иштирокида, 300С ҳароратда этилбензолга айланади:

Дибензотиофен қуйидаги механизм бўйича углеводород ва сероводородга айланади.

Алюмокобалтмолибден катализатори иштирокида дибензотиофенни гилрогенализи ўрганилганда, реакция маҳсулотлари ичида дифенил ва водородсулфид аниқланган:



Нефт маҳсулотлари ичида олтингугуртли бирикмалардан ташўари азотли бирикмалар ҳам бор. Азотли бирикмалардан хинолин, изохинолин ва анилинли гидридлаш алюмокобалт катализатори иштирокида 350-400С, 8 МПа босимда, эритувчи сифатида гексан, гексан-бензол қўлланилиб олиб борилганда, хинолин қуйидаги механизм бўйича гидридланади:



Олтингугуртли, азотли бирикмаларни гидрогенализ ва гидридлаш шароитлари ҳар хил катализаторларда ўрганиб, ҳар хил дистиллятларни гидротозалаш 350-400С дан, 3-5 Мпа босим остида олиб борилиши аниқланди.




Бензин фракциясини гидротозалаш.

Бензинни октан сонини ошириш учун у платина – рений катализатори иштирокида риформинг қилинади. Рений олтингугуртли бирикмалар таъсирида тезда фаоллигини йўқотгани учун, уни миқдори гидротозаланган бензинда 1ррм. 0,0001% ошмаслиги керак. Шунинг учун бензин гидротозаланади.


Нефтдан ҳайдаб олинган бензин фракцияси саноатда алюмокобалтмолибден (АКМ) ва алюмоникелмолибден (АНМ) катализаторлари иштирокида 320-360С, босим 3-5 МПа, бензиннинг ҳажмий тезлиги 5-10 с-1да ва таркибида водород бўлган газнинг жараёнда айланиш тезлиги 200-500 м3с олиб борилади. Саноатда ишлаб турган гидротозалаш қурилмалари риформинг жараёни учун юқори сифатли бензин хом-ашё етказиб бериш қувватига эга. Бензинга қўйилган талаблари ошиши, гидротозалаш жараёни учун, юқори фаолликка эга бўлган янги катализаторлар ишлаб чиқиш ва унинг ишлаш вақтини узайтиришга боғлиқ. Юқори фаолликка эга катализаторлар жараённинг паст ҳароратда, босимда олиб бориш ва газни циркуляция коэффициентини камайтиради.
Каталитик крекинг, кокслаш ва термик крекинг жараёнлардан олинган бензинларни гидротозалаш жараёни мураккаб бўлиб, унинг миқдори нефтни қайта ишлаш чуқурлашган сари ошиб бормоқда.
Каталитик крекинг жараёнидан олинадиган бензин таркибида ароматик углеводородларни 30-45%, алкенлар 16-40%, олтингугуртли бирикмаларни миқдори 0,15-0,6% ташкил этади. Каталитик крекинг бензинларини гидротозалашдан мақсад, биринчидан, алкенлар, олтингугуртли ва азотли бирикмалардан, айниқса, диан бирикмаларни тозалаш бўлиб, иккинчидан, ароматик углеводородларни миқдорини ўзгартирмасликдир.
Модел аралашмаларни олефинлар ва тиофен, бензол-тиофен гидридлаш жараёнларини ўрганиш натижасида гидриллаш шароитида тиофенни гидридлашга эришилиб, бензол ўзгармади. Тиофен тўлиқ гидрогенолизга учраганда, бензин таркибидаги олефинлар ҳам гидридланиб кетади.
Крекинг бензинлари гидротозаланганда унинг таркибидаги олтингугуртли бирикмалар 60% йўқотилганда, унинг октан сони пасаймаган. Олтингугуртли бирикмалар 80% йўқотилганда, унинг октан сони 89,7 дан 85 га камайганлиги кузатилган.
Олефинларни гидридлаш унинг тузилишига, катализаторига, босимига ва бензинни катализатор билан учрашиш вақтига боғлиқдир.
Олефинларни гидридлаш реакторда жойлашган катализаторнинг юқори қаватида содир бўлиб, олтингугуртли бирикмалар катализаторнинг бутун ҳажмида гидрогенолизга учрашиш аниқланди.
Туймазин, ромашкин ва арлан нефтларининг вакуум газойлини крекинг қилиш натижасида олинган бензинни АКМ катализатори иштирокида 340-360С, 2МПа босимда, ҳажмий тезлик 5 с-1, водородли газни циркуляция миқдори 300 м3м3 шароитда олиб борилганда 74-78 октан сонли ва бензинни чиқиш миқдори 98,5-98,7%га тенг бўлди.
Термик жараёнлардан чиққан бензиндан риформинг жараёни учун хом-ашё олиш учун гидротозалаш жараённинг шароитлари: ҳарорат 400С, босим 4МПа, ҳажмий тезлик 0,5с-1 ва водородли газни айланиш миқдори 600 м3м3 қабул қилинди.
Гидротозалаш жараёнини техник-иқтисодий самарадорлигини ошириш учун иккиламчи бензин билан ва оғир фракциялар билан гидротозалаш олиб борилди ва юқори натижаларга эришилди.

Download 498 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish