Каталитик крекинг катализаторини ҳаракатланиб турувчи қаватда регенераторда регенерацияси
Крекинг катализаторларини ҳаракатланиб турувчи қаватда регенераторда регенерация қилинади. Регенерация 700-720С олиб борилиб, регенерация қилинган катализаторнинг 500-550С ҳароратгача совутилиб регенерация тугатилади. қуйида крекинг катализаторларини регенерация қилиш схемаси келтирилган.
1-расм. Крекинг катализаторларини регенерация қилиш схемаси
1-реактор; 2-стаяк; 3-бункер; 4-сепараторлар; 5- отвевател; 6-сиклон; 7-регениратор бункери; 8- регенератор; 9-катеол утилизатор; 10- сув насоси; 11-хово пуркагич; 12- хово иситгич; 13-чанг сақловчи идиш; 14-дазатор.
Жараёнда ишлатилиб фаоллигини йўқотган катализатор 1 реактордан 14 дозаторга 12 ҳаво қиздирилган ҳаво ёрдамида сепараторга маълум миқдорда кўтариб берилади. 4 сепараторда катализатор ҳаводан ажратилиб, 7 регенераторнинг бункеридан труба орқали регенератор 8 га тушади. Катализаторнинг чанглари 6 циклонда ҳаводан ажраб, 13 ҳажмда йиғилади. Ҳаво эса атмосферага чиқариб юборилади. 8 регенератор бўлимларига 11 ҳаво ҳайдагич орқали катализаторни коксни ёқиш учун иссиқ ҳаво берилади. Регенерация вақтида ҳосил бўлган газлар реакцияга киришмаган кислород ва азот регенератордан атмосферага чиқариб юборилади.
Регенераторнинг бўлимларига катализаторнинг регенерация вақтида қизиб кетмаслиги учун регенераторнинг бўлимларига совитиш учун қувурлар ўтказиб қўйилган. Шу қувурлар орқали 10 насосдан совуқ сув бериб совитилиб турилади.
Регенерация қилинган катализатор 14 дозатордан 8 иситилиб, ҳаво орқали қиздирилиб, 4 сепараторга юборилади. Сепаратордан яна 1 реакторга юборилади.
Таянч ва иборали сўзлар
Катализатор, жараён, крекинг, бензин, алюмосиликат, вакуум газойл, циркуляция, авиабензин, сепаратор, дозатор.
Саволлар
Каталитик крекинг жараёни қандай усуллар билан ўтказилади?
Мавҳум қайнаш қатламида олиб бориладиган жараённи тушунтириб беринг.
Каталитик крекинг жараёнида хом ашё қандай иситилади?
Қандай ҳароратда каталитик крекинг жараёни олиб борилади?
Дизел ёқилғиси қандай ҳароратда крекинг қилинади?
Вакуум газойл қандай ҳароратда крекинг қилинади?
Циркуляция деганда нимани тушунасиз?
Каталитик крекинг жараёнида авиабензин қандай олинади?
Каталитик крекинг катализаторлари қандай шароитда регенерация қилинади?
Регенерация қандай ҳароратда олиб борилади?
Адабиётлар
1. И.Л. Гурьевич «Общие свойства и первичные методы переработки нефти и газа» М., Мир, 1973, 271 стр.
2. В. Смидович «Крекинг нефтяного сыря и переработка углеводородов», М., Химия, 1980, 327 стр.
3. Ч. Томас. «Промьшленных каталические процессы и эффективных катализаторы» М., Мир, 1973, 271 стр.
4. Е.Д. Радченко и др. «Промьшленны катализаторы. Гидрогенизации переработки нефти» Л., Химия 1985, 274.
5. Р.З. Магарил «Теорические основы химических процессов переработки нефти» Л., Химия, 1985, 274 стр.
6. Масагутов Р.М. «Алюмосиликатные катализаторы и
изменение их свойства при крекинге продуктов » Л., Химия 1985,274 стр.
7. Х.Р. Рустамов «Физик кимё » Т., Узбекистан, 2005, 486 бет.
8. Б.Н. Долгов «Катализ в органической химии» Л., 1959, 807 стр.
9. Семёнов Т.А. Лейтеса И.Л. «Очистка технологических газов» М., Химия, 1977, 487 стр.
Do'stlaringiz bilan baham: |