Вибрацияли тегирмонлар. Бундай машиналар катта қаттиқликка эга бўлмаган материалларни ўта юпқа майдалаш учун ишлатилади (5.7-расм). Ушбу гуруҳдаги машиналар ички бўшлиғининг 70÷80 % вибрация қилувчи шарлар билан тўлдирилган барабандан иборат бўлади. Барабан мувозанатланмаган вал ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Материалнинг майдаланиш жараёни вибрация қилувчи шарларнинг жадал ҳаракати ва уларнинг бир-бирлари билан тез-тез тўқнашувлари оқибатида юз беради. Вибрация таъсирини тегирмон фундаментига берилмаслиги учун машинанинг қобиғи пружинали суянчиққа ўрнатилган бўлади.
Вибрацияли тегирмонлар даврий ёки узлуксиз режимда материалларни қуруқ ёки хўл усул билан майдалашда қўлланилади. Бундай машиналардан заррачаларнинг ўлчамлари 1÷2 мм дан 60 мкм гача ва ундан ҳам кичикроқ бўлган материалларни ўта юпқа майдалашда фойдаланиш самарали ҳисобланади.
-
5.7-расм. Вибрацияли тегирмон схемаси:
1-қобиқ; 2-майдаловчи жисмлар; 3-мувозанатланмаган вал; 4-пружинали суянчиқ.
5.5. МАЙДАЛАНИШ МАШИНАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ
Майдалаш машиналарини ҳисоблашнинг асосий мақсади майдаланган заррачаларнинг ўлчамларини, иш унумдорлигини ва талаб қилинадиган қувватни топишдан иборатдир. Ҳисоблаш тартиби ускунанинг турига ва унинг асосий кўрсатгичларига боғлиқ бўлади. Мисол учун шарли тегирмонларни ҳисоблашни кўриб чиқамиз. Энг аввало материалларни майдалашга ҳизмат қиладиган шарларни ҳаракатга келтириш учун зарур бўлган қувват (Nш, Вт) аниқланилади:
Nш = GЭС , (5.12)
бу ерда G – берилган иш унумдорлиги, кг/с; ЭС – берилган материални майдалашнинг солиштирма энергияси, Ж/кг.
ЭС нинг қиймати материал юзасининг ускунага киришдаги ва ундан чиқишдаги солиштирма майдонлари қийматлари (Ғсб ва Ғсо) га боғлиқ бўлади, яъни ЭС=ƒ(ҒС). ЭС нинг сон қиймати материалнинг турига боғлиқ бўлиб, махсус адабиётларда келтирилган бўлади.
Шарли тегирмондан чиқаётган майдаланган материалнинг солиштирма юзаси (ҒСО, м2/м3) қуйидаги тенглама билан аниқланилади:
, (5.13)
бу ерда dном–R(dном)=0,05 шартига жавоб берадиган заррачанинг номинал ўлчами, м.
Шарли тегирмонлар учун заррачалар массаларининг ўлчамлар бўйича тарқалиш функциясини қуйидаги соддалаштирилган тенглама орқали топиш мумкин:
R = exp , (5.14)
бу ерда d – заррачанинг 0 билан dном ўртасида ўзгарадиган ўлчами.
Тегирмонни танлаш пайтида электродвигательнинг қуввати куйидагича топилади:
Nдв = (1,3 ÷1,5) Nш . (5.15)
Майдаловчи жисмлар (яъни шарлар) нинг массаси қуйидаги тенглама бўйича ҳисобланилади:
mш = φπR2 Lρтш . (5.16)
бу ерда φ – барабаннинг тўлдириш коэффициенти; R – барабаннинг ички радиуси, м; L – тўкилган ҳолатдаги шарларнинг зичлиги, кг/м3 (пўлат шарлар учун ρтш = 4100 кг/м3, керамик шарлар учун эса ρтш = 1260 кг/м3).
Шарнинг диаметри (dШ, м) унинг кинетик энергиясининг энг катта ўлчамли материал бўлагини (dбмах) емириш учун керак бўлган энергияга тенглик шартига кўра аниқланилади:
, (5.17)
бу ерда ρш – шар материалларининг зичлиги (пўлат учун ρш=7800 кг/м3, керамика учун ρш = 2440 кг/м3); W – шарнинг тушиш тезлиги, м/с.
Шарнинг тушиш тезлиги қуйидаги тенглама орқали топилади:
, (5.18)
бу ерда RК – барабанга солинган шарлар қатламининг энг кичик радиуси, м; g – эркин тушиш тезланиши (g=9,81 м/с2); n – барабаннинг айланиш частотаси, с-1.
Ҳисоблаш натижаларига асосланиб, керакли шарнинг стандарт диаметри топилади. Бундай мақсад учун стандарт шар диаметрининг қуйдаги қаторидан фойдаланиш керак (мм ҳисобида): 15; 20; 25; 30; 40; 50; 60; 70; 80; 90; 100; 110; 125. Ҳисобланган диаметрга энг яқин максимал ўлчамга эга бўлган стандарт шар танлаб олинади.
Тегирмон двигателининг қуввати қуйидаги тенглама билан ҳисобланади:
, (5.19)
бу ерда ρтю – шарлар ва материалнинг биргаликда тўкилган ҳолатидаги зичлиги; кг/м3; ηм – механик ўтказишнинг фойдали иш коэффициенти (ηм=0,9); КN – барабанга юкланган шарлар қатлами қувватининг коэффициенти; R – барабаннинг ички радиуси, м.
КN нинг қиймати қуйидаги тенглама ёрдамида топилади:
KN = . (5.20)
ρТЮ ни аниқлаш учун куйидаги тенгламадан фойдаланилади:
= + 1,15 , (5.21)
бу ерда – тўкилган ҳолатдаги материалнинг зичлиги, кг/м3.
(5.21) тенгламадаги 1,15 га тенг бўлган коэффициент шарлар оралиғидаги бўшлиқнинг 15 фоизида майдаланган материал борлигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |