Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet155/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Вальцовкали қуритгичлар. Бу турдаги ускуналар турли суюқликлар ва оқувчан пастасимон материалларни атмосфера босимида ёки вакуум остида қуритиш учун ишлатилади. Қуритиш жараёни узлуксиз равишда олиб борилади ва қўл меҳнати талаб қилинмайди. Бу турдаги қуриткич битта ёки иккита барабандан иборат. 16.16-расмда битта барабанли қуриткичнинг схемаси келтирилган. Бундай қуриткичда тоғаранинг ичида битта барабан айланиб туради. Тоғарага материал узлуксиз равишда бериб турилади.





16.16-расм. Битта вальцовкали қуритгич:
1-бўш цапфа; 2-ичи бўш барабан; 3-тортувчи қалпоқ; 4-узатма; 5-тоғора; 6-аниқ бир ўлчамга келтирувчи мослама; 7-куракчали мослама; 8-шнек. Оқимлар: I-конденсат; II-сув буғи; III-ҳаво ва намлик буғи аралашмаси; IV-дастлабки маҳсулот.

Барабаннинг ичи бўш бўлиб, у сув буғи ёки бошқа иссиқлик ташувчи агент ёрдамида иситилади. Барабан айланаётганда унинг ташқи юзаси материалнинг юпқа қатлами билан қопланади. Барабан иситиб турилганлиги сабабли материал қатлами қурийди, сўнгра куракчали мослама билан қирқилади ва шнек ёрдамида ускунадан ташқарига чиқарилади. Қуриган материал кукун, юпқа қатлам (плёнка) ёки параха ҳолатида бўлади. Қуриткичнинг ҳамма иш қисмлари умумий қобиқнинг ичига жойлаштирилган ва вакуум ҳосил қилувчи қурилма билан боғланган.


Вальцовкали ускуналар ёрдамида юқори ҳароратларга чидамсиз бўлган материалларни юпқа қатлам билан қуритиш мумкин. Қуритиш вақти барабаннинг айланишлар сони орқали бошқарилади. Қуриткичнинг иш унуми барабаннинг диаметри, узунлиги ва айланишлар тезлигига мутаносиб. Ускунанинг иш унуми одатда материал юпқа қатлами (ёки плёнкаси) қалинлигининг камайиши ва барабан айланишлар сонининг ортиши билан кўпаяди. Тажрибалар шуни кўрсатадики, ускунадаги плёнканинг қалинлиги 0,1÷0,4 мм, барабаннинг айланиш тезлиги эса 1÷10 мин-1 бўлганда 1 кг намликни буғлатиш учун 1,2÷1,6 кг сув буғи сарф бўлади.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish