Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»


Маҳсулотлар сочиб бериладиган қуритгичлар



Download 33,45 Mb.
bet152/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Маҳсулотлар сочиб бериладиган қуритгичлар. Бундай қуритиш ускуналари турли эритмалар ва суспензияларни сувсизлантириш учун ишлатилади. Бундай ускунанинг иссиқлик таъсир қилиш зонасида маҳсулот қисқа вақт давомида бўлиб, ундан намлик жадаллик билан ажралиб чиқади. Ҳосил бўлган маҳсулот кукун ҳолатида бўлиб, қўшимча майдалашни талаб қилмайди, кейинги қайта ишлаш жараёнларида яхши эрийди. Ушбу русумдаги қуритгичлар ичи бўш ва конус тубли цилиндрсимон ускунадан иборат бўлиб, унинг юқориги қисмидан суюқ модда сочиб берилади ва параллел оқимда ҳаракат қилаётган қуритувчи агент (иссиқ ҳаво ёки тутунли газлар) билан тўқнашади, натижада катта тезлик билан буғланади. Сочиб берувчи қуритгичларда буғланишнинг солиштирма юзаси катта бўлади, шу сабабли қуритиш жараёни қисқа вақт (тахминан 15–30 с) давом этади. Қуритиш қисқа вақт давом этганлиги сабабли жараён паст ҳароратларда олиб борилади, натижада сифатли кукунсимон маҳсулот олинади. Агар нам материал олдин қиздириб олинса, совуқ ҳолдаги қуритувчи агентдан ҳам фойдаланса бўлади. Материални сочиш учун механик ва пневматик форсункалар ҳамда марказдан қочма дисклар (айланишлар сони минутига 4000-20000) ишлатилади.
Ушбу турдаги ускунада (16.13-расм) нам материал қуритиш камерасига форсунка ёрдамида сочиб берилади. Қуритувчи агент (тутунли газ ёки ҳаво) вентилятор ёрдамида қуритгичга берилади, у камера ичида материал билан параллел ҳаракат қилади. Қуриган материалнинг майда заррачалари камеранинг пастки қисмига чўкади ва шлюзли таъминлагич ёрдамида керакли жойга юборилади. Ишлатилган қуритувчи агент циклонларда майда чанг заррачалардан тозаланади, сўнг атмосферага чиқариб юборилади. Сочиб берувчи қуриткичларда материал ва қуритувчи агент оқимлари тўғри, қарама-қарши ва аралаш йўналишда бўлиши мумкин, бироқ кўпинча тўғри (ёки параллел) йўналишли оқим кенг ишлатилади. Бундай қуритгичларнинг иш унумдорлиги дастлабки материал бўйича 32000 кг/соат гача бўлиши мумкин.







16.13-расм. Маҳсулот сочиб бериладиган қуритгич:
1-печь; 2-вентилятор; 3-винтсимон насос-дозатор; 4-марказдан қочма сочиб берувчи; 5-қуритиш камераси; 6-тутун тортувчи вентилятор; 7-циклон; 8-шлюзли таъминлагич. Оқимлар: I-газ; II-ҳаво; III-дастлабки маҳсулот; IV-намлик буғлари ва иссиқлик ташувчи аралашмаси; V-тайёр маҳсулот.

Сочиб берувчи қуриткичлар юқорида айтиб ўтилган афзалликлардан ташқари бир қатор камчиликларга ҳам эга: 1) нам материалнинг ускуна деворларига ёпишиб қолмаслиги учун камеранинг диаметри анча катта (12,5 м гача) бўлади; 2) камерада солиштирма буғланиш қиймати кичик (1 м3 камерадан соатига 10–25 кг сув ажралади); 3) ҳаво оқимининг тезлиги нисбатан кичик (0,2–0,4 м/с), агар ҳаво тезлиги катта бўлса майда заррачаларнинг чўкиши қийинлашади ва уларнинг ҳаво оқими билан кетиб қолиши кўпаяди.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish