|
Қатламни гидравлик ёриш учун жиҳозлар
|
bet | 20/25 | Sana | 26.03.2022 | Hajmi | 2,58 Mb. | | #510873 |
| Bog'liq dessertatsiya 2
Қатламни гидравлик ёриш учун жиҳозлар.
Қатламни гидравлик ёриш учун қудуққа махсус насос агрегатлари ёрдамида суюқлик ҳайдалади.
Гидравлик ёриш жараёнини олиб бориш учун қудуққа насос-компрессор қувурлари туширилади.
Агар ёриш босими мустаҳкамловчи қувурлар бирикмаси учун рухсат берилган кучланишдан юқори бўлса, гидравлик ёриш объекти устига ўрнатилиш учун насос-компрессор қувурларида пакер туширилади.
Насос - компрессор қувурлар бирикмасини сиқувчи кучланишдан ҳоли қилиш мақсадида пакер устига гидравлик якор қўллашади.
7-Расм. Гидравлик ёришда ер усти жиҳозларини жойлаштириш схемаси.
1-насос агрегатлари; 2-сарф o`лчагич; 3-манометр; 4-кум аралаштиргич;
5-яковлев чиғири; 6-қабул қилувчи коллектор; 7-ҳайдовчи коллектор;
8-суюқликлар идиши.
8-Расм. Гидравлик ёришда ер ости ускуналарини жойлаштириш схемаси
1- мустаҳкмловчи қувур;
2-насос-компрессор қувурлари;
3-чуқурлик манометри;
4-якор;
5-пакер;
6-маҳсулдор қатлам;
7-хвостовик.
|
9-Расм. Пакерни қўллаб ва қуйи интервалларга қум тўлдириб, қатламни бир неча марта гидравлик ёриш операсияси кетма-кетлиги.
а - танловли перфорасия; б- қуйи интервални ёриш;
в-ўрта интервални ёриш ва қуйи интервални қум билан тўлдириш;
г) юқори интервални ёриш ва иккита қуйи интервални қум билан тўлдириш.
Пакердан фойдаланиб ва қуйи интервалларга қум тўлдирилиб қатламни бир неча марта ёки интервалма-интервал ёриш жараёнидаги бажариладиган операсиялар (ишлар) кетма-кетлиги 9- расмда келтирилган.
Қудуқ тубига иссиқлик усулда ишлов бериш
Қудуқ тубига таъсир этишнинг самарали усулларидан яна бири - иссиқлик усулларини қўллашдан иборат. Иссиқлик усуллари қўлланилганда қудуқ тубига чўкиб қолган парафин ва нефтнинг бошқа оғир компонентлари эрийди. Нефт қовушқоқлиги пасайиши натижасида унинг ҳаракатланувчан- лиги ошади.
Кенг қўлланиладиган иссиқлик усулларидан бири қудуққа ва бутун қатламга буғ ҳайдашдан иборат.
Қатламга буғ ҳайдашда қўлланиладиган жиҳозлар қуйидаги қурилмалардан иборат: буғ қозони; буғ коммуникасиялари; қудуқ усти ва ичи ускуналари.
Буғ ярим стасионар ва стасионар қозонхоналаридан ёки ҳаракатланиб юрувчи буғ генераторлари қурилмасидан олинади.
Қудуққа буғ ҳайдашда қудуқ усти жиҳозлари (10-расм) насос компрессор қувурлари бирикмасини иссиқликдан кенгайишини мувозанатловчи (комфпенсасияловчи) салник 1дан, устки шарнирли қурилма 4 дан ва ствол (тана) шарнири 3 дан иборат.
Устки шарнирли қурилма генераторининг буғ ўтказгичи ва қувурлар бирикмасининг иссиқликдан узайишини мувозанатлашни таъминлайди. Тана шарнири буғ ўтказгичда ҳосил бўлиши мумкин бўлган куч моменти таъсирини компенсасиялаш, ҳамда иссиқлик деформасияларини компенсасиялаш вазифасини бажаради. Арматура 88-расмда келтирилган схема шаклида йиғилиши мумкин бўлиб компенсасияловчи махсус қурилма бўлмаса, қудуқ тубига иссиқликга бардош берувчи пакер ўрнатилади.
Иккинчи схемага асосан (10.б- расм) арматура биринчи схема (а) eлементлари ва ғалтак кўринишида йиғилади.
10-расм. Буғ ҳайдашда қудуқ усти жиҳозлари схемаси.
қудуқ усти салниги; 2-насос-компрессор қувурлари бирикмаси; 3-танадаги шарнир;
4-устки шарнирли мослама; 5-ғалтак.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|