Қудуқ тубигафизикавий усулда ишлов бериш Қудуқ тубига физикавий усулда ишлов беришда қудуқ тубидан қолдиқ сув ва майда дисперсли заррачалардан тозалаш учун қўлланилади.
Мисол тариқасида ер ости тамири турларидан бири-қудуқни қум тиқинидан тозалаш ва ювиш жараенини кўриб чиқамиз.
Қудуқ тубида ҳосил бўлган қум тиқини тўғри, тескари ёки комбинасиялашган ҳолларда ювилади (11-расм).
Тўғри ювишда ишчи суюқлиги (одатда оддий сув ишлатилади) насос-компрессор қувурларига ҳайдалиб қум тиқини ювилади ва суюқлик-қум аралашмаси қувур ортки қисмидан ер юзасига кўтарилади.
11-расм. Қум тиқинини ювиш усулари
а-қудуқни тўғри ювиш жиҳозлари; б-қудуқни тескари ювиш жиҳозлари; в-қудуқни комбинасиялашган усулда ювиш жиҳозлари; 1-мустаҳкамловчи қувур; 2-ювиш учун хизмат қилувчи қувурлар; 3-суюқлик олиш йўли; 4-вертлюг; 5-ювиш штанги; 6-устун; 7-устки салник; 8-суюқликни насосдан қудуққа ҳайдаш йўли.
Тескари ювишда ишчи суюқлиги қувур ортки қисмига ҳайдалиб сиркулясия ёрдамида суюқлик-қум аралашмаси насос - компрессор қувурлари орқали ер юзасига кўтарилади.
Қум тиқинини тўғри ёки тескари ювиш суюқлик - қум аралашмаси оқимининг тезлигини таъминлаш билан боғлиқ. Аралама насос компрессор қувурлари орқали кўтарилганда унинг тезлиги қувур ортки қисми орқали олинишига нисбатан анча юқори бўлади.
Конкрет қудуқ шароитига қараб зарур ҳолларда қум тиқинини тескари усулда ювишни бошлаб (яъни аралашма оқими тезлигини ошириб), кейин тўғри усулга ўтиш мумкин. Бу ҳолат ‘комбинасиялашган усул’ деб ном олган.
Таъсир этиш усулларининг самарадорлигини аниқлаш Қудуқ тубига таъсир этиш усулларининг самародорлиги бу қудуқнинг технологик ва иқтисодий кўрсаткичлари орқали баҳоланади.
Самарадорликни аниқлаш учун қудуқдаги олинадиган маҳсулот миқдори тўғрисидаги маълумотдан фойдаланиб, бу қудуқнинг ишлаш графиги чизилади.
Бу графикнинг обссисса ўқида вақт ва ордината ўқида ой давомида ўртача суткалик маҳсулот миқдори белгиланади. Қудуққа ишлов бериш муддати ( белгиси билан белгиланган. Ишлов бериш натижасида қудуқнинг самарали ишлаш муддати т ва унинг ҳисобига қўшимча олинган нефт миқдори қуйидагига тенг.
Иқтисодий самара қуйидаги тенглама орқали ҳисобланади:
C = q * Т – X
Бу ерда:
c - иқтисодий самара;
q - қўшимча олинган нефт миқдори;
Т - 1 тонна нефтнинг таннархи;
Х - усулни бажаришга сарфланган ҳаражат.
Қудуқ тубига ҳар хил усул билан йиллар давомида бир неча марта таъсир этиш мумкин.