78
жараёнини бошкариш ахамиятининг ортиб боришига сабаб булмокда.
Ахборотни кайта ишлаш жараёнида техника тараккиёти (компьютерлардан
фойдаланиш, алока сунъий йулдошлар, халкаро
телефон ва телевидение
тармоги) узатилувчи ахборот хажми ортиши ва уни узатиш вакти кискаришига
олиб келди. Ахборот узатиш вакти бу уни беришдан кабул килиб олишгача
утган вактни уз ичига олади. Масалан, балик овловчи флот кемалари
белгиланган жойга етиб борганлиги хакида ахборот олиши учун ойлаб вакт
керак эди. Хозирги пайтда флот штаби бир неча дакикада бундай ахборотга эга
булади. Ахборот узатиш вакти кискарганлиги
сабабли уни кайта ишлаш ва
фойдаланишга жадаллик билан узатилиши жисмоий ва хукукий шахслар
фаолиятини координация килишга ёрдам беради. Ахборотдан самаралирок
фойдаланиш корхона фаолиятини ошириш учун имкон яратади. Бунда техника,
кишилар, ташкилот таркиби, ташки мухитнинг узаро таъсири хисобга олиниши
керак.
Ахборотни кайта ишлаш сохасига янги техника ва технология жорий
этилиши билан бошкарувнинг барча даражасида
унумдорлик ортишига олиб
келади. Ахборотни кайта ишлашнинг янги технологиялари имкониятлари
такрорланувчи вазифларни бажариш тугри келган, дастурланган карорларни
кузда тутувчи, ёки катта хажмда механик мехнатни талаб килувчи масалаларни
булади. Компьютер техникаси барча ижодий жараёнларни тезлатиш имконини
беради. Алока техникаси зарур ахборотни уз вактида олишга имкон яратади.
Кишиларни техника билан унинг органларидан фойдаланишга ургатиш лозим.
Ахборот техникаси рахбарга катта хажмда
ахборотдан фойдаланишга
имкон бериш ва бошкарув карорларини кабул килишда куп мехнатни талаб
этувчи операцияларни кискартириш йули билан карор кабул килиш жараёнини
яхшилашга ёрдам беради. Хисоб ва киёслаш учун ЭХМдан фойдаланувчи
менежер когозда хисоб-китоб килувчи менежерга нисбатан режанинг бир неча
марта куп варантларини тахлил кила олиш имкониятига эгадир.
ЭХМни куллаш ташкилот таркиби узгаришига хам олиб келади. Хозирда
мутахассислар хал этиши зарур булган
куплаб карорларни куйи бугин
бошкарувчилари, жумладан, усталар бажариши мумкин.
Агар рахбар сифатлирок карор кабул килиш ва каттарок хажмда ахборотни
кайта ишлаш кобилиятига эга булса, у назорат килувчи масалалар хажми,
жавобгар соха доирасини кенгайтириш мумкин.ЭХМни куллаш илгари бугин
рахбарлари туплаган ахборотнинг катта кисмини ахборот техникаси ёрдамида
анча тез, тежамкорлик ва аниклик билан туплаши ва
бу билан ишловчилар
сонини кискартириш ва бошкарув карорини кабул килиш жараёнини
жадаллаштириш йули билан унумдорликни ошириш мумкинлигини намоён
килди.
Таянч иборалар
Мезон, самара, самарадорлик, иктисодий самарадорлик, ижтимоий
самарадорлик,
иктисодий курсаткичлар, бошкариш сифати, кириш-чикиш
цикллари, унумдорлик назорати, ишлаб чикаришни лойихалаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: