77
Унумдорликни оширишда бошкарувни тугри ташкил этиш мухим
ахамиятга эга. Ташкил этиш жараёни рахбарият мехнат ресурслари,
материаллар, технология, ахборот ва кишиларни куйилган максадга эришиш
учун бирлаштирувчи воситадир. Бошкарувни самарали ташкил этиш
натижасида (яъни, ташкилий жараёнлар созланганлиги) ресурслардан макбул
фойдаланиш,
ижрочилар
мажбуриятини
таксимлашда
тушунмовчилик
натижасида мехнат унумдорлиги пасайишини камайтириш, булинмалар узаро
таъсири бузилишига чек куйишни таъминлайди. Тугри йулга куйилган
ташкилий жараёнлар мехнат унумдорлиги ортишига имкон беради.
Унумдорлик бошкарувининг бошкарув технолгияси, бошкарув ишини
лойихалаштириш ва бошкарув ташкилий тизими каби унсурлари билан узвий
богликдир. Бошкарувнинг самарали технологияси мехнат унумдорлигига энг
куп таъсир курсатувчи омилдир. Хозирги пайтда автоматлашган заводлар,
робот техникаси, лойихалаштиришнинг автоматлашган тизимини кулловчи
америкалик ва Япония ишлаб чикарувчилари бозорнинг катта кисмини эгаллаб
олмокдалар, чунки юкори сифатли махсулотни ракобатдошларига нисбатан
арзон нархда сотадилар.
Идора ишига компьютер технологиясини жорий килиш мехнат
унумдорлиги ортишида бошка омилларга нисбатан купрок ахамиятга эга.
Лекин, илгор технология хар доим хам мехнат унумдорлиги ортишига олиб
келмайди. Бундай технология афзалликлари унга ишловчиларнинг салбий
муносабати туфайли намоён булмаслиги мумкин. Технология дархакикат
унумдорлик ортишига олиб келиши учун рахбарият технология талаблари уни
кулловчи кишилар манфаатларига тугри келишини таъминлаши керак.
Бошкарувнинг ташкилий таркиби рахбрият ва барча даражада унга
буйсунувчи хамда корхонанинг асосий таркибий булинмалари уртасидаги узаро
муносабатни белгилайди. Таркиб унумдорликк маъмурий-бошкарув сонига
булган нисбати оркали бевосита таъсир этади. Агар корхона уз фаолиятига
салбий таъсир курсатмай бошкарувчилар сонини кискартирса, унумдорлик
юкори булади. Ташкилот таркиби унча яккол намоён булмайдиган йул билан
хам унумдорликка таъсир килади. Масалан, мутахассис ва олимлар юкоридан
катъий берилган буйрукка салбий муносабатда буладилар. Бунда улар уз
мехнати натижасидан коникмайдилар ва улар мехнати унча унумли булмайди.
Ижодий ёндашувни талаб этувчи таркибга эга ташкилотлар ракобат ракобат
курашида кенгрок имкониятларга эга буладилар. Жахон бозорига уз вактида
масалан, замонавий компьютр билан иш олиб бориш бу даромадларни кескин
купайтириш ва унумдорликни ошириш демакдир. Кичик корхона баъзан йирик
корхонага нисбатанмасаралирок булади. Корхона самарали ишлаши учун бирор
вазифани бажариш бирор аник киши ёки булинмага топширилиши ва унга мос
ваколатлар берилиши лозимлиги тажрибадан маълум. Унумдорликни жавоб
берувчи бирор шахс ёки гурухга берилган ваколат доирасига маблагларни сарф
килиш хукуки хам кириши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: