Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


ЁШЛАР МАЪНАВИЙ ДУНЁҚАРАШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

ЁШЛАР МАЪНАВИЙ ДУНЁҚАРАШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ 
Ўткир Шоназаров
НавДПИ ўқитувчиси 
 
Бугунги кунда давлатимизнинг асосий максадларидан бири келажак пойдевори 
булган ёшларни хукукий, маънавий, маданий, сиёсий, иктисодий, ижтимоий ва 
ахлокий етук мустакил фикрловчи баркамол авлод килибвояга етказишдир. Дархакикат 
51
Karimov I.A. Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch. T. O’zbekiston, 2008 y. 60-62 b. 


59 
хозирда жамиятимизнинг 64% дан ортигини ёшлар ташкил килади. Ёшлар 
жамиятимизда амалга оширилаётган тарихий жараёнларнинг барча сохаларида 
адолатли, маънан етук, жисмонан соглом, анъаналарга хурмат билан ёндашувчи, 
янгича маънавий тафаккур эгаси булишга харакат килмокда. 
Мамлакатимиз биринчи президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек «Келажак 
бугундан бошланади. Хозир тарбия масаласига эътибор килинмаса, келажак бой 
беради»
52
. Ха албатта, ушбу жумлаларда кандайдир бир сир бор дейсиз. Биз, аввало, 
тарбияга эътибор беришимиз зарур, тарбия бу тугулгандан бошланади ва умрнинг 
охиригача давом этади. 
Буюк мутафаккирларимиз А.Авлоний, А.Фитратлар таъкидлаганидек, тарбия, 
аввало, оиладан бошланади. Хар томонлама етук инсонни тарбиялашда оила биринчи 
уринда туради. Оила асосий тарбиянинг учогидир. Оила хар бир халкнинг, миллатнинг 
давомийлигини саклайдиган, миллий кадриятларнинг ривожини таъминлайдиган янги 
авлодни дунёга келтириб уни маънавий ва жисмоний баркамол килиб тарбиялайдиган, 
жамиятнинг асосий негизи хисобланувчи мукаддас маскандир. Боланинг аклий, 
ахлокий, эстетик, жисмоний, маънавий моддий тарбиясида асосий омил ва восита оила 
хисобланади. Бунда ота-она санъаткор, бола эса санъат асари, тарбия эса санъатнинг 
зидир. 
Оиладаги соглом мухитни яратиш хам ота, хам онага боглик. Баъзан жахл чикканда 
бир-бирини тушуниш ва эъзозлаш, бир-бирига ишонч, мехнат таксимотини тугри 
йулга куйиш, фарзанд тарбиясида бир хилда маъсуллик ота-онанинг оиладаги 
бурчидир. Оилада фарзанднинг ота-она олдидаги бурчи хам нихоятда мухимдир. 
Богбон умид билан нихол эккани каби, ота она хам эзгу умид билан фарзандини дунёга 
келтиради, ардоклаб устиради. Дарахтнинг ширин-шакар меваларидан бахраманд 
булишни орзу килган богбондек, ота-она хам уз фарзандини аклли, мехнатсевар, 
билимли жамиятимиз тараккиёти учун халол мехнат килувчи, маънан ва жисмонан 
баркамол килиб тарбиялаш учун бор кучи ва имкониятини сарф этади.
Хеч бир ота-она фарзандига ёмонликни раво курмайди, чунки, халкимиз айтганидек 
фарзанд юракнинг ёгидан яратилган. Фарзанд тарбияси хакида Фитратнинг «Оила» 
асарида мукаммал курсатмалар берилган. У, «хар бир миллатнинг саодати ва иззати 
албатта шу халкнинг ички интизоми ва тотувлигига боглик. Тинчлик ва тотувлик шу 
миллат оилаларининг интизомига таянади. Каерда оила муносабати кучли интизомга 
таянса, мамлакат ва миллат хам шунча кучли ва муаззам булади»
53
,- деб ёзади. Бу 
фикрларга кушилган холда, яна шуни ёддан яикармаслик керакки, оилада хар бир 
фарзаднинг юксак онги, янгича тафаккур ва дунёкараши, одоб-ахлоки, юксак 
ижтимоий муносабат хукукий бурчидир. Чунки Ватаннинг келажаги булган 
фарзандларимизга 
миллийлик, 
миллий 
туйгу, 
миллий 
мафкура, 
иймон, 
ватанпарварлик, инсонпарварлик тушунчаларини боланинг беш, етти ёшидан онгига 
чукур синдиргандагина кузланган максадга, яъни оилада маънавий-маъданий, 
ижтимоий-иктисодий ва ахлокий, соглом мухитнинг яратилишига эришиш мумкин.
Айнан шу даврда бола яхши-ёмон нарсаларни англай бошлайди. Оилада ижтимоий, 
иктисодий, маънавий ва маъданий мухит соглом булса, боланинг онги яхшилик, мехр-
окибат, орномус, самимият, тугрисузлик каби мукаддас тушунчаларни камраб олади. 
Ота-онага, Ватанга ва атрофдаги барча инсонларга хурмат бурчини чукур англаш 
одамийлик фазилатидир. А.Авлоний эса тарбия доирасини кенг тарзда мушохада 
килиб, уни биргина ахлок билан чегаралаб куймайди.
52
Каримов И.А Юксак маънавият-енгилмас куч Тошкент Маънавият 2008 йил Б-36. 
53
Фитрат. Оила Тошкент Маънавият. 1998 йил Б-13 


60 
А.Авлоний тарбияни куйидагича тасвирлаб беради: «Тарбия биз учун ё хаёт ё 
мамот, ё нажот-ё халокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир»
54
деб ката бахо беради. 
Чунки, Авлоний масаланинг фалсафий асосига кучади. Масалан, у тана ва рухнинг 
узвий бирлиги хакида гап очади: «Бадан тарбиясининг, фикрлар тарбиясига хам 
ёрдами бордур. Жисм ила рух иккаласи бир чопоннинг унг ила терс томони кабидур. 
Агар жисм тозалик ила зийнатланмаса, ёмон хулклардан сакланмаса, чопоннинг устуни 
куюб, астарини ювиб оввора булмок кабидирки, хар вакт устидаги кири ичига 
урадур»,
55
деб ёзади Абдулла Авлоний.
Шундай экан, жисм ва рух шакл билан мазмуннинг узвий бирлиги ва уларнинг узаро 
бир-бирига таъсири масаласи жуда мухим ва мураккабдир. Жамиятимиз аъзолари 
хисобланган ёшлар маънавий киёфасига давлатнинг олиб бораётган сиёсати, 
миллатнинг, халкнинг урф-одати, эътикодининг хам таъсири бекиёс. «Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури»да айтиб утилганидек, ёшларга бераётган таълим, 
тарбиямиз сифати жахон андозаларига мос келиши, ижтимоий гуманитар фанларни 
укитишда хаётий долзарб масалаларни куйиб, электрон дарсликлар ва адабиётлар 
яратиб, масофавий укитишни йулга куйишимизни хозирги кун талабидир.
Хозирги кунда олий таълимнинг замонавий илгор гояларидан унумли фойдаланиш 
дунёвий тарбия билан минг йиллик тарихга эга булган кадриятлардан фойдаланиш 
дунёвий тарбия билан диний тарбиянинг маълум жихатларини уйгунлаштириш оркали 
иймонли, эътикодли инсонларни тарбиялаш мухим. Хозирги тезкор асримизда 
булаётган маънавий, гоявий тахдидлар, парокандаликларга сабаб булиши мумкин. 
Бунинг окибатида ёшларимизда инсонийлик, мехр-окибат, самимийлик каби маънавий 
фазилатларга путур етиши мумкин.
Маънавий меросни ёшлар онгига сингдиришда кобилиятли педагогларнинг урни 
бекиёстир. Улар албатта самимий, инсонпарвар, кенг маълумотли педагогик фаолиятга 
лаёкатли, укувчилар, талабалар билан тил топиша оладиган булиши, шу билан бирга 
миллий гояниннг таргиботчиси булишлари лозим. Ёшларда билимга нисбатан мехр-
мухаббат уйготишимиз, улар онгига билим хар кандай муаммонинг калити 
эканлигини, билим олгани сари инсон етуклик сари илгарилаб боришини 
сингдиришимиз керак. Хусусан, таълим тизимида талаба ёшлар онгига шундай 
фикрнисингдиришимиз керакки, кандай максадларга эришиши уларнинг иродали, 
билимли, фидокор, мехнатсевар ва тарбияли булишига боглик эканлигини узлари 
англаб етсинлар. Бунёдкор гояларни уз вактида уларнинг онгига сингдириш, 
Ватанимиз равнаки, ёшларимиз бахт-саодатининг асосий шартларидан бири булиб 
хисобланади. Шунинг учун биз Ватанимиз равнаки, йулида муносиб билим ва тарбияга 
эга булган, халол, пок, мехнатсевар, уз ишини мустакил бажара оладиган одали ёшлар 
булишимиз бугунги кун талабадир.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish