ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА МУСТАҚИЛЛИК
ҒОЯСИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда
янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак,
айни ҳақиқат бўлади.
Ш.Мирзиёев
Алимов Бахромбек НавДКИ, талабаси
Илмий рахбар: Жаббарова Ойгул
Тиббиёт факультети “Умумий
тиббий фанлар” кафедраси ўқитувчиси
Хўш, мустақиллик нима? Бу саволга жавоб топиш ҳамма вақт файласуф,
ҳуқушунос, сиёсатшунос, иқтисодчи, тарихчи олимларнинг диққат марказида бўлиб
келган. Мустақиллик сўзи арабча “мустақил” деган сўздан олинган бўлиб, луғавий
маънода: ихтиёри ўзида, яъни бировга тобе, қарам бўлмаган, ўзганинг ёрдамисиз ёки
раҳбарлигисиз иш қила оладиган, ўзича фикр юрита оладиган, яшай оладиган деган
маъноларни англатади
43
.
Мустақиллик деб – ҳар бир инсоннинг, миллатнинг, халқнинг, давлатнинг ўз
моддий, маънавий бойликларига тўла ҳуқуқли қонуний соҳиб бўлиб, у ўз ихтиёри
билан бировга, бировларга тобе ва қарам бўлмасдан, ўзгаларнинг ёрдамисиз, раҳнамою
раҳбарлигисиз иш қила олишига, фикр юрита билиши ва ҳаёт кечиришига айтилади.
Мустақилликнинг моҳияти ҳар бир инсон, миллат, халқ ва давлат ҳаётида
қуйидаги ҳолатларда яққол намоён бўлади: яъни, мустақиллик, биринчидан, унга
эришмаган миллатлар ва халқлар учун ғоя, орзу-умид бўлиб, пировардида, унга
41
Қаҳҳорова ва бошқалар.Ёшларда фуқаролик позициясини шакллантириш ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини
оширишнинг устувор йўналишлари. Т, Муҳаррир, 2018,15-бет.
42
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси.Т, Ўзбекистон, 2022, 253-бет.
43
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж 2. –Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006.
–Б. 652.
54
эришиш учун кураш олиб боришлардан иборат бўлса; иккинчидан, оғир азоб-уқубат,
камситилиш, таҳқирланишларни, мутелик ва қарамликни, қулликни енгиб, озодликка
эишган халқ учун реаллик, бахт-саодат ва ана шу бахтни қўлдан чиқармаслик учун
амалга оширилаётган самарали ижодий меҳнатдан иборатдир. Зеро, мустақилликнинг
ҳақиқий моҳияти ана шу тушунчаларни англаб етишда!
Шундай экан, биз учун мустақилликнинг моҳияти И. А. Каримов айтганларидек:
“Биз учун мустақиллик – энг аввало ўз тақдиримизни қўлимизга олиш, ўзлигимизни
англаш, миллий қадриятларни, урф-одатларимизни тиклаш, ҳаммамиз учун мўътабар
шу заминда, ҳар бир хонадонда тинчлик-осойишталикни, барқарорликни сақлашдир.
Азиз ватанимизда адолат, инсоф, дину диёнат, меҳр-оқибатни қарор топтиришдир.
Биз учун мустақиллик – Оллоҳнинг ўзи эл-юртимизга инъом этган табиий
бойликларга эгалик қилиш, халқимиз қудрати, салоҳияти ақлу заковатига таяниб,
Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила учун муносиб ҳаёт қуриш,
келажак авлодлар учун озод ва обод ватан қолдиришдир.
Биз учун истиқлол – миллатимиз, мамлакатимизнинг жаҳонда обрў-эътибори,
шон-шавкатини кўтарадиган соғлом авлодни, ҳар жиҳатдан баркамол ва фидойи ўғил-
қизларни тарбиялаш, уларни вояга етказиш ва бахтини кўришдир. Ҳар бир фуқаромиз
учун – миллати, ирқи ва диний эътиқодидан қатъи назар – эркинлик, тенглик,
биродарлик учун муносиб шароит яратиб беришдир.
Биз учун истиқлол – давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, буюк келажагимизнинг
пойдеворини қуриш, миллий онгимиз ва фахримизни юксалтириш, жаҳон
ҳамжамиятида муносиб ўрнимизни эгаллашдир”
44
.
Мустақиллик тушунчасининг умумметодологик аҳамияти шундаки, у миллат,
халқ манфаатларидан келиб чиқиб, барча соҳаларга – ишлаб чиқариш, фан-техника,
иқтисод, сиёсат, ҳуқуқ, маънавият-маданият, турмуш тарзига ҳам озодлик ва ободлик
руҳини берди. Ва айни ана шу мустақиллик руҳи ҳар бир воқеа, ҳодиса, жараёнларнинг
методологик асоси бўлиб хизмат қилади. Бу – мустақилликнинг қонунияти бўлиб,
ундан бошқача йўл бўлиши ҳам мумкин эмас. Бошқача йўл – бу яна озодликдан
маҳрум бўлиш, тобелик, қуллик, мутелик, адолатсизлик сари босилган аянчли қадам
бўлурди. Шундай экан, мустақиллик – ўзбек халқи учун яшаш ҳуқуқи, у ҳаёт-мамот
масаласи. Бу ҳуқуқ фақат кураш, меҳнат қилиш, адолат ўрнатиш ва Ватан бахт-саодати
ривожини мустаҳкамлашдир.
Халқимизнинг асрий орзуси, кўзлаган мақсадларимизга етишишнинг асосий
омили – авваломбор мустақилликни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш билан
боғлиқ. Зеро, юртбошимиз таъкидлаганларидек, “...халқимиз доимо маънавий жасорат
ҳисси билан яшаган ва бу улуғ туйғу унинг ҳаётида йиллар, асрлар ўтгани сайин
тобора кучайиб, юксалиб бормоқда. Чунки халқ маънавияти шундай бир буюк
уммонки, ҳар қайси авлод ундан куч-қудрат, ғайрат ва илҳом олиб, ўзининг нақадар
улкан ишларга қодир эканини намоён этади.
Шу маънода, 1991 йил 31 август санасида қўлга киритилган миллий мустақиллик
– ХХ асрда халқимиз томонидан амалга оширилган буюк маънавий жасорат
намунасидир, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз”
45
Шундай экан, бугунги кунда ана шу мустақилликни мустаҳкамлаш, уни
умрбоқийлигини таъминлашдек масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишда аввало
мамлакатимиз ёшларининг маънавиятини, уларда мустақилликка бўлган ҳурмат ва уни
қадрлаш, ўз миллати, ўтмиш аждодлари тарихи, уларнинг бой илмий ва маънавий
44
Каримов И. А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. –Т.: 1996. –Б.283-284.
45
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: “Маънавият”, 2008. – Б.170-171.
55
меросини ўрганишга бўлган интилиш каби фазилатларни янада юқори савияга
кўтариш ўзининг ҳақиқий ватанпарвар деб билган, ўз ватани эртаси билан қайғуриб
яшайдиган барча инсонлардан маънавий жасорат кўрсатишни талаб этмоқда.
Президентимиз Шавкат Миронович таъбири билан айтганларидек, “Донишманд
халқимиз ҳар икки Ренесанс даврида жаҳоннинг энг илғор, тараққий этган халқлари
қаторида бўлгани барчамизга улкан ғурур ва ифтихор бағишлайди”.
Do'stlaringiz bilan baham: |