Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ МАЪНАВИЙ МЕРОСИ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ МАЪНАВИЙ МЕРОСИ 
Узақова Лола Абдурашитовна
 Самарқанд давлат чет тиллар 
 институти мустақил тадқиқотчиси
Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441.9.2. – Ҳирот, 1501.3.1) буюк ўзбек шоири, 
давлат арбоби мутафаккир сифатида шуҳрат қозонган. Алишер Навоийнинг ёшлик 
йиллари темурий шаҳзодалар ҳукмронлигига тўғри келиб, ота томондан бобоси Амир 
Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан кўкалдош (эмикдош) бўлган.
Алишер Навоий ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилни ҳам мукаммал 
эгаллаган. 1447 йил март ойида мамлакат ҳукмдори Шоҳрух Мирзонинг вафотидан 
сўнг ўзаро низолар кучайгач, Алишер Навоий оиласи бошқалар қатори Ироққа кўчиб 
ўтишга мажбур бўлган. 
Алишер Навоий ўзининг дастлабки назмий байтларини 10-12 ёшларида ёза 
бошлаган. Алишер Навоий ўспиринлик йилларида отасининг вафотидан сўнг, 
Абулқосим Бобур тарбиясига ўтиб Машҳадда мадрасада таҳсил олади. Ватан 
соғинчида юрган кезлари ўзининг мукаммал асрлари ва тўпламларини яратган Алишер 
Навоий 1469 йилда ўзининг Ҳусайн Бойқарога атаб ёзилган “Ҳилолия” қасидасини 
дўсти Бойқарога тақдим этади. Шундан сўнг Навоий давлатда муҳрдорлик мансабига 
тайинланади. 
Кўп ўтмай Ҳусайн Бойқаро 1472 йилда Алишер Навоий ўз саройининг бош вазири 
қилиб тайинлаб, унга “Амири кабир” унвонини беради. Алишер Навоий мазкур 
лавозимда фаолият юритар экан аввало бутун куч-ғайратини мамлакатда тинчлик ва 
осойишталик ўрнатишга қаратиб, вақф ишларини тартибга солади ва шаҳарларда 
савдо-сотиқни, ҳунармандчиликни ривожлантиришга эътибор қаратади. Алишер 
Навоийнинг саъйи ҳаракати билан қишлоқларда деҳқончилик ва ҳунармандчилик 
ривожланиб, шаҳарлар, хусусан Ҳирот обод шаҳарга айланади. 
Алишер Навоий буюк инсонпарвар сифатида Уйғониш даврининг бошқа вакиллари 
сингари бутун ҳаётини яхшилик ва илм олишга бағишлаш билан бирга салтанатдаги 
ноҳақликка, адолатсизликка қарши курашган. Амалдорларнинг ўз вазифаларини 
суиистеъмол қилиши ва таъмагирликларини фош этиб, ожиз ва муҳтож кишиларни ўз 
ҳимоясига олган. 
Манбаларда қайд этилишича Султон Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлигида Алишер 
Навоий ҳукуматда бош вазир лавозимида бўлиб, ўша даврда ҳеч бир мамлакатга қарши 
босқинчилик урушлари олиб борилмаган.
Бош вазир лавозимида Алишер Навоийнинг маданият ва санъатнинг чинакам 
ҳомийси сифатида танилади. Унинг фаолиятида ижтимоий-сиёсий масалаларни тўғри 
ҳал этишга интилиш, жамиятдаги барча ижтимоий қатламларга, барча қавмларга бир 
хил муносабатда бўлиш, ҳеч қайси бирини камситмаслик, ҳамманинг манфаатига 
баробар хизмат қиладиган жамоат биноларини қуришга алоҳида эътибор бериши 
таҳсинга сазовор бўла бошлаган. 
Муаррих Хондамирнинг қайд этишича, 80-йиллар давомида Алишер Навоий ўз 
маблағлари ҳисобидан Ҳиротда ва бошқа шаҳарларда бир неча мадрасалар, қирқдан 
ортиқ работлар, ўн еттита масжид, ўнта хонақоҳ, тўққизта ҳаммом, тўққизта кўприк, 
йигирмага яқин ҳовуз қурдирган. Улар орасида Ҳиротдаги “Ихлосия” ва “Низомия” 
мадрасалари, “Халосия” хонақоҳи, “Шифоия” номли касалхона, Қуръон тиловат 
қилувчиларга мўлжалланган “Дорул-ҳуффоз” биноси, Марвдаги “Хусравия” 


291 
мадрасалари, Машҳаддаги “Дорул-ҳуффоз” хайрия биноси ва бошқа ноёб меъморлик 
ёдгорликлари шуклар жумласидандир
266

Шунингдек, бу даврда Ҳиротда адабий ҳаёт жўш уриб, Алишер Навоий атрофида 
Шайхим Суҳайлий, Хожа Осафий, Биноий каби ўнлаб шоирлар, Ҳасан Ноий, Хожа 
Абдулло Марворий, Қулмуҳуммад Удий, Шоҳқули Ғижжакий каби ўнлаб созандалар, 
Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Султонали Машҳадий, Абдужамил Котиб, Хожа 
Ҳофиз Муҳаммад, Султонали Коиний, Муҳаммад Хандон, Мавлоно Ҳижроний каби 
машҳур котиблар, Беҳзод каби мусаввирлар йиғилишиб қизғин ижод қилганлар. 
Алишер Навоийнинг шеърий жанрлардан ғазал, қасида, айниқса муаммо ёзишга 
қизиқиш кучли бўлиб, 1483-85 йилларда ўзининг шоҳ асари “Хамса”ни ёзди ва ушбу 
асар жаҳон адабиётининг дурдоналаридан бирига айланди. 
Алишер Навоийнинг инсонпарварлик фаолияти, илғор қарашлари, унинг обрў-
эътибори халқ орасида тобора ортиб бориши ўз манфаатларини кўзлаган сарой 
аъёнлари орасида норозилик туғдирди. Улар шоир билан подшо орасига нифоқ 
солишга уриндилар. Натижада 1487 йилда Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоийни 
вазифасидан бўшатиб уни Астрободга ҳоким қилиб тайинлади. Навоий ҳокимлик 
қилган 2 йил давомида Астробод шаҳри ва вилояти ободонлаштириб, қўшни давлатлар 
билан яхши муносабатлар ўрнатди. Шунингдек, илм билан шуғулланишни давом 
эттириб, Астрободда ҳам кўп янги шеърлар ёзган, Ҳиротдаги ёр-дўстларига мактублар 
йўллаб турган. Унинг Астрободдан Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли Бадиуззамонта 
ёзган мактубини давлатни бошқариш ҳақидаги рисола сифатида эътирф этилган. 
Алишер Навоий ҳамиша кўпроқ ижодий ва илмий ишлар билан шуғулланиш, бу 
борадаги режаларини амалга ошириш хаёли билан яшарди. Ҳаёт эса унинг режаларига 
ўз тузатишларини киритар эди. 1488 йил Саййид Ҳасан Ардашер, 1492 йил Жомий, 
1493 йил олим ва шоир Паҳлавон Муҳаммад бирин-кетин ҳаётдан кўз юмдилар. 
Навоий ўзи учун қадрдон бўлган бу инсонлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида 
уларга атаб “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер” ва “Хамсат ул-мутаҳаййирин” (“Беш 
ҳайрат”), “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” номли рисолаларини ёзиб, “Тарихи мулуки 
Ажам” (“Ажам подшоҳлари тарихи”) асарини ёзиб тугатди. 
Алишер Навоийнинг жами адабий ва илмий меросини тўрт қисмга бўлиш мумкин. 
Булар:
1. Девонлар;
2. Достонлар; 
3. Форсий тилдаги шеърий асарлар; 
4. Илмий-филологик, насрий ва тарихий асарлардир 
Алишер Навоийнинг ўзбек тилида яратган шеърий мероси асосан унинг “Хазойин 
ул-маоний” девонида жамланган. Асар тўрт қисмдан иборат бўлиб,
“Ғаройиб ус-сиғар” (“Болалик ғаройиботлари”),
“Наводир уш-шабоб” (“Йигитлик нодиротлари”),
“Бадоеъ ул-васат” (“Ўрта ёш бадиалари”)
“Фавойид ул-кибар” (“Кексалик фойдалари”) деб номланади. 
“Хазойин ул-маоний” инсон боласининг мураккаб ва юксак тафаккури ҳамда 
беҳисоб ҳис-туйғулари билан боғлиқ мингларча шеър ва ўнларча шеър турларини ўз 
ичига олган мажмуа бўлиб, Шарқ адабиёти тарихида ноёб асар саналади. Ушбу 
девонга Алишер Навоий бутун умри давомида турли шароитларда, ҳар хил сабаблар 
билан ёзган минглаб шеърларни киритган бўлиб, улар шоир ҳаёти ва у яшаган даврдан 
маълумот берувчи асл манба саналади. 
266
Ғиёсиддин Хондамир. “Макорим ул-ахлоқ” (“Олижаноб хулқлар”) Тошкент, “Akademnashr”, 2017. –Б. 47. 


292 
Алишер Навоий ўзидан бой шеърий, насрий ва илмий мерос қолдирган бўлиб, бу 
мероснинг ҳажмини шоирнинг ўзи “Лисон ут-тайр” достонида юз минг байтдан 
иборатлигини тасдиқлаган. Алишер Навоий асарлари ўнлаб халқлар тилларига 
таржималар қилинган. Алишер Навоий ўзининг бой мероси билан ўзбек адабиётини 
жаҳонга олиб чиқиб, ўзбек адабий тилига асос солган мутафаккирдир. Ўзбек 
адабиётида лирик жанрлар ва достончиликнинг энг юқори тараққиёти Алишер Навоий 
номи билан эътироф этилади. 
Юртимизда Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишлаб ҳайкалтарошлар, рассомлар 
ва бастакорлар турли асарлар яратишган. Ҳар йили 9 февраль Алишер Навоий туғилган 
кун сифатида юртимиз бўйлаб кенг нишонланиб, мутафаккир ижодига бағишланган 
илмий анжуманлар ўтказилиб келинмоқда. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish