(Кичик саҳна кўриниши)
Нуроний боғбон сиймосидаги бола дарахт кўчатини экиш билан машғул. Йўл-йўлакай унинг ишини кузатиб келаётган бир киши боғбонга қарата дебди: Ота, ёшингиз анчага бориб қолибди, бу ниҳоллар қачон мева берадию, сиз уларнинг меваларидан баҳраманд бўласиз? Шунда боғбон дебди: Бу кўчатларни фақат ўзим учун экканим йўқ. Уларнинг мевасини барча бирдек баҳам кўрсин дейман. Энг муҳими, мен эккан дарахтлар кейинги авлодларга наф келтирсин, фойда берсин. Ҳалиги киши ўринсиз сўзи учун уялиб боғбондан кечирим сўрабди.
5-ўқувчи: Ҳа,устозларимиз ҳам худди боғу чаманзорлар бунёд этувчи беминнат ва cахий боғбонга ўхшайдилар.
Ҳамма:
Устозимиз яратган боғидир бизлар,
Ватан суянчиғи, тоғидир бизлар!
1-бошловчи: Бизларни камол топишимизда устозларимиз каби ота-оналаримизнинг ҳам ўрни беқиёсдир. Устоз ва ота-она, улар биз учун доим парвона.
2-бошловчи: Ҳазрат Навоийдек улуғ зот ҳам мунис оналаримизга бўлган беҳад ҳурматини қуйидагича тараннум этганлар:
Оналарнинг оёғи остидадир,
Равзаи жаннату жинон боғи.
Равза боғ висолин истар эсанг,
Бўл онанинг оёғин тупроғи.
1-бошловчи: Бобомиз устозларни ҳам кўкларга кўтариб, улуғлаганлар:
Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўргатмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳаққинг юз ганж ила.
1-ўқувчи:
Умр чаманини билимлар безар,
Оламда заҳматла топмоқдасиз ном.
Кўнгилнинг тубида тилаклар кезар,
Мўтабар устозим, сизга эҳтиром!
2-ўқувчи:
Олиму фозиллар, оқиллар бўлмас,
Агарчи дунёда устоз бўлмаса.
Азиз авлиёлар, шайх, машойихлар
Бўлмасди дунёда устоз бўлмаса
3-ўқувчи: Илк мактабга қадам қўйган кунимиздан устозларимиз кўмагида буюк боболаримизни танидик. Уларнинг эзгу ишларини, хизматларини ўқиб, ўргандик. (Боболаримиз тимсолида, ўша даврга хос кийинган ўқувчилар секин-аста саҳнадан бирин-кетин ўтадилар.)
4-ўқувчи: Биз Амир Темур, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби улуғ аждодларимизнинг муносиб авлодларимиз. Биз Ватаннинг эртаси, ёрқин келажаги ҳамда унинг ҳимоячиларимиз.
Муҳтарам биринчи Президентимиз ҳам заҳматкаш касб эгалари бўлган устозларимиз ҳақида ўзларининг "Юксак маънавият - енгилмас куч" асарида шундай деганлар: "Мактаб улуғ даргоҳ, устоз буюк зот. Инсон қалбига йўл аввало таълим ва тарбиядан бошланади. Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир!"
1-ўқувчи :
Ота-она вужуд меъмори бўлса,
Муаллим қалб меъморидир.
Устоз қайда бўлса улуғлик бўлар,
Билим қайда бўлса, буюклик бўлар.
Ватан ҳақида қўшиқ куйланади.
2-ўқувчи :
Шоирга дедилар: Сиз бахтли инсон,
Халқингиз ардоқлар, ҳамма танийди.
Шоир жавоб қилди: менда бир армон,
Муаллим десалар, мени қанийди.
3-ўқувчи:
Кўксимизда қўлимиз,
Қиламиз қуллуқ, таъзим.
Равон Ҳаёт йўлимиз,
Раҳмат, сизга, муаллим!
4-ўқувчи:
Қўлимга қаламни ушлатди илк бор,
Шу ондан қалбимда бошланди баҳор.
Ундан-да улуғроқ, буюкроқ ким бор,
Do'stlaringiz bilan baham: |