Т/р
|
Фан ойлигида ўтказиладиган
кўрик-танловлар
|
Фан ойлигида ўтказиладиган
кўрик-танлов
ларнинг босқичи
|
Кўрик-танлов шартлари
|
1
|
Ўқувчилар ўртасида “Ўйла, изла, топ” мусобақаси
|
Мактаб
|
Ўқувчилар ўртасида синфлар кесимида “Ўйла, изла, топ” мусобақаси ўтказилади. 6 нафар ўқувчидан иборат жамоалар ўзаро беллашиб, энг кўп саволларга жавоб топган жамоа ғолиб бўлади.
|
2
|
1-4 синфларда “Жажжи ижодкор” кўрик-танловини ўтказиш
|
Мактаб
|
1-4 синфларда “Жажжи ижодкор” кўрик-танловини ўтказишда уларнинг турли хил ижодий қобилиятлари асосида (рассомчилик, дизайнерлик, робототехника, бисерчилик, тикувчилик, дурадгорлик ва ҳ.) баҳоланади. Ғолиблар йўналишлар бўйича аниқланади.
|
3
|
Ўқувчилар ўртасида “Кимнинг хати чиройли?” кўрик-танлови
|
Мактаб
|
Ўқувчилар ўртасида “Кимнинг хати чиройли?” кўрик-танлови синфлар ва тиллар кесимида она тили фанидан ўтказилади. ихтиёрий мавзуда диктант олиниб, ўқувчиларнинг грамматик саводхонлиги ва ҳуснихат қоидалари асосида ёзганлигига эътибор қаратилади
|
4
|
Ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида “Тиллар камалаги” кўрик-танловини ўтказиш.
|
Мактаб
|
Танловда иштирокчи рус, инглиз, француз ёки немис тилида шеър, қўшиқ, эртак, рақс ижро этади. Иштирокчининг сўзлаб беришига, сўзларни тўғри таллаффуз қилишига, мимикасига, ижро маҳоратига эътибор қаратилади. Ғолиблар шеър бўйича алоҳида, қўшиқ бўйича алоҳида, эртак бўйича алоҳида, рақс бўйича алоҳида аниқланади.
|
5
|
Ўқувчилар билан “Мен ўқиган китоб” мавзусида иншолар ва “Устозим-мумтозим” шеърлар, ҳикоялар, расмлар танлови
|
Мактаб
|
“Мен ўқиган китоб” мавзусида иншо ва “Устозим-мумтозим” мавзусида шеър ёки ҳикоя, ёки расм тақдим этилади.Ижодий ишларнинг мавзуга мослиги, маҳорат билан ёндашганлиги, иштирокчининг ижодий қобилиятига эътибор қаратилади. Ғолиблар тиллар кесимида аниқланади.
|
6
|
Бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида тиллар кесимида “Энг намунали Маҳорат дарси” кўрик-танлови
|
Мактаб
|
Бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида тиллар кесимида “Энг намунали Маҳорат дарси” кўрик-танловида иштирокчи томонидан иш режага асосан тўғри келадиган мавзуда ихтиёрий фандан ва ихтиёрий синфда 45 дақиқалик очиқ дарс ўтиб берилади. Дарснинг барча этапларида ўқитувчи мақсадни тўғри қўйиб, натижага эришишига, янги мавзуни кенг очиб берилишига эътибор қаратилади
|
7
|
Бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида тиллар кесимида “Энг яхши слайд-дарси” ва “Энг намунали тарқатма материал” кўрик-танловини ўтказиш
|
Мактаб,
Туман
|
Танловга иштирокчи томонидан иш режага асосан тўғри келадиган мавзуда ихтиёрий фандан ва ихтиёрий синфда 1 соатлик дарс слайдни электрон варианти ёзилган диски билан тақдим этиши лозим. Слайдни баҳолашда янги мавзунинг осон, тез ва қулай ўқувчиларга етказилишида самарали методлардан фойдаланишига, слайднинг дизайнига ва янги кенг маълумотлар берилишига эътибор қаратилади. Ғолиблар тиллар кесимида аниқланади.
“Энг намунали тарқатма материал” кўрик-танловига иштирокчи томонидан дарсда фойдаланиш мумкин бўлган ва дарс самарадорлигини ошишига қаратилган энг мазмунли, чиройли, дизайн жиҳатдан замонавий ва барча фанлардан кенг фойдаланадиганлигига эътибор қаратилади
|
8
|
Бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида “Энг намунали фан хонаси” кўрик-танловини ўтказиш
|
Мактаб,
Туман
|
Бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида “Энг намунали фан хонаси” кўрик-танловини ўтказишда намунавий талаблар асосида безатилганлигига, санитар ва гигиеник талабларга риоя этганлигига эътибор қаратилади. Шунингдек стендларнинг ўқувчи соғлиғига зарар етказмайдиган, табиий маҳсулотлардан тайёрланганлигига ҳам эътибор қаратиш керак.
|
9
|
Ўқувчилар билан “Табиатнинг ўзи табиб” мавзусида ижодий ишлар танлови
|
Мактаб,
Туман
|
Танловга “Табиатнинг ўзи табиб” мавзусида ижодий иш тақдим этилади.
Ижодий ишнинг мукаммаллиги, янги маълумотлар ва табиат сирларини кенг очиб берганлигига эътибор қаратилади. Ғолиблар тиллар кесимида аниқланади.
|
10
|
“Маҳоратли тренер” кўрик-танловини ўқитувчилар ўртасида ўтказиш
|
Мактаб,
Туман
|
Танловда иштирокчи ихтиёрий ёки берилган мавзу бўйича 15-30 дақиқалик тренинг машғулоти ўтади. Тренинг машғулотида қатнашган 15-25 кишидан иборат ўқитувчилар аудиторияси маҳоратли тренерни аниқлаб беради. Ғолиблар тиллар кесимида аниқланади.
|
11
|
Бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида “Тажрибамнинг сеҳрли сирлари” мавзусида кўргазмалар кўрик-танловини ўтказиш
|
Мактаб,
Туман
|
Танловга тақдим этилган кўргазманинг оригиналлиги, ҳаракатлилигига ва кенг қўлланишига эътибор қаратилади. Ғолиблар тиллар кесимида аниқланади.
|
12
|
Бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида тиллар кесимида “Энг яхши методик тавсия” кўрик-танловини ўтказиш
|
Мактаб,
Туман
|
Танловга ўқитувчи методик тавсиясини тақдим этади. Методик тавсиянинг мазмуни, янги методларни қамраб олиниши, муаммоли ва долзарб мавзуни очиб берганлиги, тавсиянинг дизайнига эътибор қаратилади
|
13
|
Бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши методбирлашмаси” кўрик-танловини ўтказиш
|
Мактаб,
Туман,
Вилоят,
|