Люминесцент чироғи, ПРА ускунаси ва стартерни текшириш дастгоҳининг уланиш схемасини чизинг (14-расм).
Тажриба маълумотларини ёзиш учун жадвалларнинг керакли шаклларини тайёрланг.
Люминесцент чироғи ва унинг патронини текширишни амалга оширинг.
Стартерни соз ёки носозлигини текшириб кўринг.
Лаборатория ишида ишлатилган ускуна ва асбобларнинг номи ва вазифаларини кўрсатинг.
Лаборатория иши бўйича якуний хулосалар қилинг.
Қисқа услубий кўрсатма
Люминесцент чироқни тажриба дастгоҳига ўрнатишдан аввал қуйидагиларни текшириш лозим: чироқлар, чироқлар учун патронлар, стартерлар, ишга туширишни ростловчи ускуна (ПРА). Булардан ташқари ёритиш ускунаси сиртига нисбатан туташув йўқлиги ҳам текширилади.
Текшириш учун мўлжалланган дастгоҳ схемаси расмда кўрсатилган. Дастгоҳ автотрансформатор орқали ўзгарувчан ток электр тармоғидан таъминланади. Автотрансформатор кучланишни 0-250 В бўлган оралиқда ўзгартириш имконини беради. Кучланиш қиймати схемада вольтметр ёрдамида кўрилади. Қувватлари 40-80 Вт бўлган чироқлар учун, Д1, Д2, Д3 дросселлари зарурият туғилганда П қайта улагич ёрдамида навбат билан схемага киритилади.
Чироқларни текшириш
Люминесцент чироқ консулли тутгичларга жойланади ва патрон орқали дастгоҳ схемасига уланади.
Автотрансформатор ёрдамида керакли кучланиш ўрнатилади. К2 тугмачасини босиб чироқ электродларининг чўғланиши текширилади. Соз чироқларнинг электродлари чўғланади. К2 тугмачаси қўйиб юборилгандан сўнг чироқ ёниши керак.
Ёнишнинг ўрнатилган ҳолатида, ўлчов асбоблари ёрдамида, чироқ истеъмол қилинаётган ток ва унинг электродларидаги кучланиш текширилади. Ўлчов асбобларидан олинган қийматлар завод маълумотлари билан солиштирилади, уларнинг фарқи 10-12% дан ошмаслиги керак.
Агар К2 тугмасини босганда чироқ электродлари нурланмаса ва КЛ1 текширув чироғи ёнмаса, унда электродларнинг бир ёки иккала ипи узилган ва чироқ яроқсиз деб ҳисобланади.
Тугмасини уланган ҳолатда узоқ ушлаб туриш керак эмас, чунки электродлар ипи ортиқча чўғланиш ҳолатида ишлайди ва жуда тез ишдан чиқиши мумкин.
Агар электродларнинг иккала ипи ҳам бутун бўлса, лекин чироқ ёнмаса (бу омборда узоқ сақланган янги чироқларда ҳам бўлиши мумкин), унда схемага занжир токини ва электродлар қизишини оширувчи қўшимча конденсатор С киритиб, чироқни ёқиб кўриш керак. Бунинг учун, биринчи К3 тугмача босилади, электродлар бир неча дақиқа қизигандан сўнг К3 тугмача қўйиб юборилмасдан КФ3 тугмача босилади. Шундан кейин, бошида К3 тугмача, сўнг КФ3 тугмача қўйиб юборилади, бунда чироқ ёниб кетиши керак.
Чироқ бир неча дақиқа ёниб тургандан сўнг ундаги ток ва кучланиш текширилади. Кейин чироқни одатдаги усул билан, яъни конденсаторларни қўлламасдан, ёқиб кўрилади ва унинг яроқлик даражаси узил-кесил аниқланади.
Мувозанатловчи дроссель ва чироқ электродлари билан кетма-кет уланган конденсатор чироқ занжирида оқаётган токка қандай таъсир кўрсатишини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз.
Берилган таъминловчи тармоқ кучланиши Uт=220 В, синаладиган чироқ қуввати Р=30 Вт, чироқнинг ишга тушириш токи J=0,44 А.
Чироқнинг ишга тушириш токи орқали дросселнинг индуктив қаршилигини (Хд) аниқлаймиз (электродлар қаршилиги кичик бўлгани учун уни ҳисобга олмаса ҳам бўлади):
Сиғими С, мкФ бўлган конденсаторнинг сиғимли қаршилиги Хс ни аниқлаймиз:
Индуктив ва сиғимли қаршиликлар кетма-кет уланган тармоқдаги токни аниқлаймиз:
Хулоса: 0,44 А-дан 0,74 А-гача кўтарилган ток чироқ электродларини тезроқ қиздиради, бунда электронлар оқими ошади ва чироқ тез ёнади.
Сиғимнинг қиймати чироқ қуввати билан аниқланишини айтиб ўтиш лозим. Масалан, қуввати 40 Вт бўлган чироқ учун –С=5-6 мкФ, 80 Втли учун эса 9-10 мкФ да керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |