Қисқача услубий кўрсатма ва тажриба натижаларини қайта ишлаш
Умумий фойдаланиш жамоат биноларида люминесцент чироқли ёритиш ускуналар ишлатилади. Ёритиш ускуналари, қувватлари 20, 30, 40, 80 Вт бўлган бир-, икки-, тўрт- ва ундан кўп чироқли бўлади. Ушбу тажриба ишида қуввати 20 ва 40 Вт бўлган икки чироқли ёритиш ускуналари ўрганилади. Люминесцент чироқнинг салбий хусусияти ток ўзгарганда ёруғлик оқимининг тебраниши, стробоскопик эффект ва қувват коэффициентининг (cos) кичиклигидир. Ушбу камчиликларни йўқотиш учун люминесцент чироқнинг турли уланиш схемалари қўлланилади, бунда фазаларни силжитиш ва қувват коэффициентини ошириш учун сиғимлардан фойдаланилади. Текшириш учун берилган чироқлар схемаси бир фазали занжирга уланади. Бир чироқнинг занжирига одатда ғалтак билан қаршилик (ПРА) уланган, бу занжирда кучланишдан ортда қолган I1 токи оқади, бошқа чироқнинг занжирига ғалтак билан кетма-кет сиғим уланган ва бу занжирда илгарилаб кетган I2 токи оқади. Умумий занжирда икки чироқ токларининг геометрик йиғиндисига тенг бўлган I3 токи оқади.
Барча ўлчов, ҳисобларни бажариб ва векторли диаграммани қуриб, қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиш мумкин:
1. Чироқлардаги токлар бурчагига сурилган, шунинг учун чироқларнинг ўчиши бир вақтда бўлмайди ва ёруғлик оқимининг тебраниши камаяди, бу эса стробоскопик эффектни йўқ қилади.
2. Умумий ток билан кучланиш орасидаги силжиш бурчаги алоҳида чироқларнинг токи ва кучланиши орасидаги бурчаклардан (1 ва 2) кичик, яъни бутун схеманинг қувват коэффициенти алоҳида ёритиш ускуналарининг қувват коэффициентларидан катта.
Дастгоҳнинг ҳар бир элементини ва уларнинг вазифасини ўргана туриб, люксметрнинг тузилишига ва ундан фойдаланиш усулига эътибор беринг. Агар схемада «шунт» ёки қўшимча қаршиликлар бўлса, унда уларнинг параметрларини ёзиш ва ўлчов асбоблари билан натижалар ҳисобланаётганда уларни ҳисобга олиш эсдан чиқмаслиги керак.
«ЛАТР» ёрдамида дастлаб номинал кучланиш ўрнатилади, кейин электр ўлчов асбобларининг кўрсаткичларини кузатиб, чироқ ва ғалтакдаги ток ва кучланиш қийматларини, ҳамда тармоқ кучланишини, чироқ, ғалтак ва барча ускуналарнинг қувватини ёзинг.
Люминесцент чироқларининг ёруғлик оқими тахминан ёритилганликка мос ва қуйидаги тенгликка бўйсунади деб олиш мумкин:
бу ерда, Ф – номинал кучланишдан фарқ қиладиган кучланишдаги чироқнинг ёруғлик оқими, лм;
Фи – номинал кучланишдаги чироқнинг ёруғлик оқими, лм;
Ен – номинал кучланишда люксметр билан ўлчанган ёритилганлик, лк;
Е – номинал кучланишдан фарқ қиладиган кучланишдаги чироқнинг ёритилганлиги, лк.
Люминесцент чироқнинг ёруғлик унуми Н ёруғлик оқимини унинг қувватига нисбати каби аниқланади:
Ускунанинг ёруғлик унуми Нуск чироқнинг ёруғлик оқимининг ускунанинг қувватига нисбати каби аниқланади:
Люминесцент чироқнинг ёруғлик оқими ва ёруғлик унумини аниқлаш бўйича тажриба ишлари 1-расмда кўрсатилган схема бўйича олиб борилади.
«ЛАТР» ёрдамида U=1. 1Uном қийматга тенг кучланиш ўрнатилади, сўнг унинг қиймати U=(0,7+0,8) Uном қийматгача камайтирилади. Ўлчов натижалари 2-жадвалга киритилади.
Умумий мақсадда қўлланиладиган люминесцент чироқларнинг технологик характеристикалари ва асосий параметрлари 3-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |