Фаннинг ишчи дастури
|
12
|
|
|
Календар режа
|
24
|
|
|
Маъруза матни
|
26
|
|
|
Тажриба ишларига услубий кўрсатма
|
88
|
|
|
Таълим технологияси
|
120
|
|
|
Кўргазмали такдимот слайдлари
|
168
|
|
|
Тест саволлари
|
183
|
|
|
Ёзма иш учун саволлар тўплами
|
185
|
|
|
Глоссарий
|
189
|
Кириш
«Электр ёритиш» фани бўйича тузилган ушбу ўқув-услубий мажмуа ДТС талаблари асосида тузилган. Республикамизда иқтисодий ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ҳамда бозор муносабатларининг ривожланишида малакали мутахассисларни тайёрлашга зарурият катта. Шунинг учун, ушбу фанни ўқитишдан мақсад - ёритиш техникасининг катталиклари ва бирликларини, ёруғлик техникасида ўлчаш усулларини, кенг тарқалган ёруғлик манбалари ва асбобларини, ёритиш сифати масалаларини, ёритиш техникаси асосларини, саноат, шаҳар ва қишлоқ хўжалигининг электр таъминоти системасини бир бўлаги сифатида кўриш, ҳамда ёритиш ускуналарини лойиҳалаш ва хисоблаш масалаларини ўзлаштиришдир.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар. Билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиш учун талабалар қуйдагиларни ўзлаштириш лозим: нурланиш энергияси ва оқими, нурланиш спектининг оптик соҳаси, нур энергияси ва истеъмолчилари ва уларнинг характеристикалари, ёруғлик ўлчаш усуллари, ёруғлик манбаълари. Ёруғликни ҳосил бўлиш жараёни, ёритиш асбоблари, лампаларнинг электр ва ёруғлик характеристикалари, ёритиш электр ускуналарини лойиҳалаш, ёритиш сифатини аниқловчи белгилар, ёритиш ускуналарини ҳисоблашни билиши керак.
Электр ёритиш фани асосий электр энергетика фани ҳисобланиб 8-семестрда ўқитилади. Ўқув-услубий мажмуани амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, физика, назарий механика), умумкасбий (машина деталлари;) материаллар қаршлиги, машина ва механизимлар назарияси; метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаш; энергетика (гидро ва иссиқлик қурилмалари); электр энергетика асослари (электр энергияни узатиш, таксимлаш ва истеъмоли; станция ва подстанцияларнинг электр қисми; ўткинчи жараёнлар; электр тармоқлари ва тизимлари; станция ва электр таъминоти тизимининг реле ҳимояси, шаҳарларнинг электр таъминоти) ва ҳ.к фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлари талаб этилади.
Электр ёритиш тизимларини ва тармокларини лойиҳалаш қуриш, монтаж қилиш, ишлатиш ва ҳолатларини бошқаришда унинг элементларининг характеристикаларини билиш, алмаштириш схемаларини қуриш, нормал ҳолатларини ҳисоблаш, ҳолатларини таҳлил килиш зарурдир.
Ушбу фан талабага юқоридаги вазифаларни бажариш учун зарурий билимларни беради. Шунинг учун ушбу фан электр энергетика асослари курси фани ҳисобланиб, ишлаб чикариш технологик тизимининг ажралмас бўғинидир.
Талабалар электр ёритиш фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педогогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар ва макетларидан фойдалинилади. Маъруза, амалий ва тажриба машғулотларида мос равишдаги илғор педагогик техналогиялардан фойдалинилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |