Навоий кон металлургия комбинати


НАВОИЙ КОН МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ



Download 2,97 Mb.
bet3/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#208123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
Электр ёритиш-мажмуаси

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НАВОИЙ КОН МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ


НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ
ЭНЕРГО-МЕХАНИКА ФАКУЛТЕТИ


"ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ" КАФЕДРАСИ


ЭЛЕКТР ЁРИТИШи
фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
520200 "Электр энергетика" йўналиши бакалавр талабалари учун тузилган

Навоий 2015
КИРИШ
Бундан 100-150 йил илгари одамизот сунъий (электрик) ёритишини билмас эди. Ҳозир эса, ҳозирги ҳаётимизни бусиз тассавур қилиб бўлмайди. Ҳар бир одам ҳаётида ва халқ хўжалигини ривожлантиришдаги сунъий ёритишни ролини баҳолаш қийин. Электр ёритиши турли жойларда ва турли соҳаларда қўлланилади. У турли ишларни куннинг ҳар қандай вақтида бажаришга имкон яратади, Унинг уй ҳаётимизга, ишлаб чиқаришга, ҳамда меморчилик ва маданиятни ривожлантиришга таъсири катта.
Мақсадга мувофиқ равишда электр ёритиши меҳнат унумдорлигини оширади, бундан ташқари маҳсулот таннархини камайтиради, иш шароитини яхшилайди ва саноат корхоналарцдаги шикастланишни камайтиради. Бошқа сўз билан айтганда, электр ёритишини қўлланилиши жамиятимизни турли томонларига ўз таъсирини кўрсатади.
Лекин ёритиш техникасини ривожланиш жараёни жуда секин давом этган. Ёруғлик манбаи сифатида электр ёритишигача қуйидагилар қўлланилган: олов, мойли чироқлар, шамлар, керосинли чироқлар, газли чироқлар. Чироқларни пайдо бўлиши сунъий ёруғлик манбаларини ривожланишга кучли туртки бўлди. Ёй ва чўғланма электр ёруғлик манбаларини ривожлантириш ва такомилланштиришда рус электротехникларининг роли жуда катта.
1802 йил академик Петров электр ёйи ҳодисасини очди: иккита кўмирли таёқчадан (стержень) электр токи ўтганда, уларнинг орасида электр ёйи ҳосил бўлган. Бу эса, электр энергиясини ёритиш мақсадида фойдаланишни бошлаб берди.
Фақат 70 йил ўтгандан сўнг, рус тадқиқотчиси Яблочков, ёритиш учун амалда қўлланса бўладиган ёруғлик манбаини яратди. Унинг номи «Яблочков шами». У иккита кўмирли таёкчалардан иборат бўлиб, тик жойлашган ва яккаловчи қатлам (масса) билан бўлинган. «Шам» электр тармоғига уланганда кўмирли таёқчалар орасида электр ёйи ҳосил бўлган ва кўмирлар ёниб бўлишига қадар ёй шамнинг таг қисмига қараб сурилган. Кўмирларни бир текис ёниши учун, Яблочков шамни ўзгарувчан ток билан таъминлаган (машина генераторидан). Бу ўзгарувчан токдан илк бор фойдаланиш эди. Яъни ёритиш ўзгарувчан токнинг биринчи истеъмолчиси ҳисобланади.
Мана шундай равишда газ разряди чироқлари ҳам ривожлана бошлади.
Бир вақтнинг ўзида, яъни ўтган юз йилликни 70 чи йилларида рус электротехниги Лодыгин биринчи бўлиб чўғланма чироғининг тузилишини яратди; бунда қизиш жисми сифатида вольфрам ипи хизмат қилади, у эса вакуумли шиша балонига жойлаштирилган. Кейин Лодыгин чироғи Америкага (Эдисонга) етиб боради. У эса чўғланма чироғининг тузилишини такомиллаштиради ва ишлаб чиқариш технологиясини яратади.
Чўғланма чироғининг ёруғлик унумини ошириш вольфрам ипининг иш шароитини такомиллаштириш йўли бўйича борди; яьни қизиш жисмини тузилиши ва ишлаш муҳити ўзгартирилган. Буларга газ билан тўлдирилган чироқларни мисол қилиб келтириш мумкин. Яна криптонли ёки ксенонли тўлдиргичи бор чироқлар ҳам киради.
Кейин эса чуғланма чироқларига қараганда самаралироқ ёритиш манбаларини яратиш мақсадга мувофиқ бўлиб қолди.
Мана шу юз йилликнинг 30 чи йилларида газ разряди билан самарали «люминафор»-ларни бирга қўллаш асосида газ разряди ёруғлик манбаи яратилди, яъни «люминесценция» чироғи.
Ҳозирги вақтда саноатимиз чиқараётган газ разрядли чироқларини турлари кўп. Улар шакли, ўлчамлари, ёритиш кўрсаткичлари, разряд тури ва нурланишнинг спектариал таркиби бўйича ҳар хилдир.
Ҳозирги пайтда чуғланма чироқлари энг кўп қўлланиладиган ёруғлик манбаи ҳисобланади. Уларнинг 800 та хили бор. Газ разрядли чироқларнинг эса 200 га яқин хили бор.
Ёруғлик манбаларини ишлаб чиқариш саноатимизни алоҳида тармоғи ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда, ишлаб чиқариш корхоналарини, жамоат жойларини, турар жойларини ва очиқ майдонларни электр билан ёритиш вазифаларини мақсадга мувофиқ равишда еча оладиган ёритиш ускуналарини ҳисоблаш ва лойиҳалаш услублари яратилган.


Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish