Ҳисоботни расмийлаштириш тартиби
Ҳисоботда тажриба дастгоҳининг қисқа баёни ва люминесцент чироқнинг иш принципи келтирилади.
Ўрганилаётган схема чизилади.
Ток ва кучланишнинг векторли диаграммаси маълум масштабда қурилади. Токларни ўлчаш ва график асосида аниқлаш натижаларининг солиштирма таҳлили келтирилади.
Люминесцент чироқнинг қоидалари ғалтак, ҳамда бутун ёритиш ускунасининг вольт-ампер характеристикалари келтирилади.
Ёруғлик оқимининг чироққа берилган кучланиш қийматига боғланиш графиги ҳисоботда келтирилади.
Иш натижаларининг таҳлили ва хулосалар.
1-жадвал
Занжирнинг номи
|
Қувват, Вт
|
Ўлчанади
|
Ҳисобланади
|
I, A
|
U, B
|
P, Bт
|
S, ВА
|
cos
|
|
1-чироқ ғалтак билан
|
40
|
|
|
|
|
|
|
20
|
|
|
|
|
|
|
2-чироқ ғалтак билан
|
40
|
|
|
|
|
|
|
20
|
|
|
|
|
|
|
Иккита чироқ учун умумий занжир
|
2х40
|
|
|
|
|
|
|
2х20
|
|
|
|
|
|
|
12-расм. Икки ёритгичли бир фазали таъминотга уланган люминесцент чироқларнинг (2х20Вт) антистробоскопик уланиш схемаси.
13-расм. Люминесцент чироқларнинг принципиал уланиш схемаси 2х20Вт.
Текширув саволлари
Люминесцент чироқнинг тузилишини тушунтиринг.
Люминесцент чироқнинг чўғланма чироққа нисбатан афзалликлари қандай?
Қандай мақсадда люминесцент чироқлар стартер билан таъминланади?
Люминесцент чироқнинг схемасидаги ғалтакнинг вазифаси нимадан иборат?
Люминесцент чироқнинг қандай хиллари ишлаб чиқарилади?
Люминесцент чироқнинг уланиш схемасидаги элементларнинг вазифаси нималардан иборат?
Стробоскопик эффектни қандай йўқотиш мумкин?
Люминесцент чироқнинг ёруғлик оқими ва ёруғлик унуми қандай аниқланади?
Люксметрнинг тузилиши ва ишлаш принципини тушунтириб беринг.
4-Лаборатория иши
|
Люминесцент чироқлар ва ишга туширишни ростловчи ускуна (ПРА) ни текшириш.(4 соат)
|
Ишнинг мақсади: Люминесцент чироқли ёритиш ускуналарининг носозликлари, уларни аниқлаш усуллари ва уларни йўқотиш воситаларини ўрганиш.
Назарий қисм
Люминесцент чироқли ёритиш ускуналарининг уланиш схемалари учун қуйидаги носозликлар белгилари мавжуд бўлиши мумкин:
1. Чироқ уланганда у ёнмайди, электродлар чўғланмайди. Бунинг сабаби қуйидагилар бўлиши мумкин:
а) ёритиш ускунаси схемасида носозлик ёки «ПРА» занжиридаги уланиш;
б) чироқ патронларида уланишнинг ёмонлиги;
в) стартернинг носозлиги;
г) электродлар ипининг узилиши ёки куйиб қолиши.
Буларни текшириш усули:
а) кучланиш индикатори ёрдамида ёритиш ускунаси схемасидаги кучланишнинг бор-йўқлиги текширилади. Агар симларда узилиш бўлмаса, ПРА ускунаси носоз бўлади ва у алмаштирилади;
б) агар патронларда кучланиш бўлса ва контактлар яхши ҳолатда бўлса, унда стартер алмаштирилади. Агар бунда ҳам ёнмаса, унда чироқни алмаштириш керак.
2. Чироқ уланганда, чироқ элеектродлари мунтазам қизийди, лекин чироқ ёнмайди. Бунинг сабаби қуйидагилар бўлиши мумкин:
а) стартернинг носозлиги;
б) сиғим ва стартернинг узилиши;
в) схема симлари изоляциясининг шикастланиши;
г) чироқ электродларининг эмиссияси, яъни электрон чиқаришнинг йўқотилиши.
Носоз стартер контактлари билан узоқ ишлаш ПРА ускунасининг қизишига ва электродларнинг куйишга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |