178
билан ѐндошишига қарамай, ташаббускор,
изланувчан, тадбиркор ва
тараққийпарвар кишиларнинг тобора ортиб бориши кабилар.
Тарих тажрибасига кўра, маданийлашган бозор муносабатларига ўтиш
даврининг довомийлиги бозор иқтисодига ўтишнинг қандай йўли, андозаси
танланиши каби бошқа шарт-шароитларга боғлиқ бўлади.
ХХ аср ниҳоясига келиб, шаклланган иқтисодий таффакур ва иқтисодий
тараққиѐт истиқболлари тўғрисидаги қарашларда эркин итисодий тартибга
солиш ғояси ҳам, марказлаштирилган тарзда режалаштириш ғояси ҳам
инқирозга
учраганлигии
баѐн
этилмоқда.
Чунки
И.Каримов
таъкидлаганидек: Жаҳон цивилизацияси ижтимоий тараққиѐтнинг сифат
жиҳатдан янги йўлларини ишлаб чиқди, тартибга солинадиган бозор
иқтисодиѐти мана шу йўлга асос қилиб олинган.
Ўтиш даври кўхна Европа мамлакатларида бир неча юз йилни ташкил
этган бўлса, мустамлакачиликдан озод бўлган Осиѐ ва бошқа қитъа
мамлакатларида бир неча ўн йилдан иборат бўлди. Масалан, Буюк
Британия-200 йил, Франция -150 йил, Германия ва АҚШ-50-100 йил.
Бошланғич шарт-шароитларга кўра, ѐндошилган гуруҳлаш
мезонига
асосан тартиблашга солинадиган бозор иқтисодиѐти мамлакатлари учун 3 та
ѐндашув ва яна бир турдаги ўриниш мавжудлиги И.Каримов томонидан
таҳлил этилган. Булар:
Узоқ давом этган эволюцион тараққиѐтни босган ривожланган
мамлакатлардаги аралаш иқтисодиѐт;
Анънавий (оддий ва бозор, патриархал феодал муносабатларига эга)
иқтисодиѐт асосида шаклланаѐтган маданийлашган бозор муносабатлари;
Режалаштирилган буйруқбозлик иқтисодиѐти негизида шаклланаѐтган бозор
муносабатларига асосланган демократик жамият;
Социализм ғояларини самарали бозор иқтисоди
вужудга келтириш билан
қўшиб олиб боришга ўринаѐтган социалистик иқтисодиѐтнинг Хитойча
йўли.
Юқоридаги ѐндошувлар асосидаги таҳлиллар кўрсатишича, бозор
муносабатларининг ривожланиши бирорта ҳам мамлакатда бенуқсон ва
текис кечмаган.
Бозор механизмларини идеаллаштириш ҳам катта хато бўлади.
Шунинг учун ҳам «Ўзбекистон танлаб олган йўл республика ва унинг
халқининг манфаатига ниҳоятда мос келадиган ижтимоий жиҳатдан
йўналтирилган
бозор
иқтисодиѐтини
шакллантиришга
қаратилган
иқтисоддир» - деб таъкидлайди И.Каримов.
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐти иқтисодий ривожланиш
самарадорлигини ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий адолат билан боғлаш
мақсадини кўзлайди.
Мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини
батамом шаклланиши учун зарур бўлган вазифалар нечоғлик тез ҳал
этилиши ўтиш даври давомийлигини белгилайди:
179
Биринчи галдаги асосий вазифа-мулкдор сингари масаласининг тубдан
ҳал этилиши, бошқача айтганда хусусий мулкчилик етакчилигидаги кўп
укладли иқтисодиѐтнинг барпо этилиши.
2.Ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириш.
3.Кенг
тармоқли бозор инфратўзилмасини (фонд ва молия
муассасалари, тадбиркорларга ҳизмат қилувчи бошқа муассасаларни)
ривожлантириш.
4.Ташқи
иқтисодий фаолиятда маъмурий чеклашлар орқали
бошқаришдан иқтисодий тарифлар йўли билан бошқаришга, яъни жаҳонда
қабул қилинган маърифий шаклларга ўтиш.
5.Миллий валютани эркин муомаладаги
валютага алмаштириш
масаласини ҳал этиш орқали валюта тизими ва бозорини эркинлаштириш.
6.Хорижий
самарадорларнинг Ўзбекистон бозорида фаолият
кўрсатиши учун кафолат ва имтиѐзлар ва рағбатлантиришни кучайтириш.
7.Корхоналарнинг хўжалик фаволиятига ноўрин аралашувнинг чеклаб
қўйилиши.
8.Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз фаолияти учун иқтисодий ва
молиявий маъсулиятнинг оширилиши. Банкротлик институти аҳамиятини
ошириш.
Бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг миллий хусусиятлари академиклар
С.С.Fуломов, М.Шарифхўжаев, профессорлар А.Ўлмасов, Н.Тўхлиев,
Ё.Абдуллаев, Ш.Шодмонов, А.Раззоқов кабиларнинг тадқиқотларида
батафсил баѐн этилган.
Бироқ бозор иқтисодиѐтига оид тушунчаларни баѐн этишдаги
ѐндошувларда айрим фарқлар ҳам мавжуд. Масалан, проф. Раззоқов А.А.
бозор муносабатларининг 3 та шакли мавжудлигини қайд этади. Булар:
Ёввойи бозор (дастлабки пайтларда);
Маъмурий-буйруқбозлик бозори (собиқ СССР ва социалистик деб аталган
мамлакатларда);
Бошқариладиган бозор (ҳозирги деярли
барча ривожланган етакчи
мамлакатларда).
Айни пайтда проф. А.Ўлмасов таъкидлашича, «Тарихан бозор
иқтисодиѐтининг 2 тури бўлган: ѐввойи ва маданийлашган бозор
иқтисодиѐти».
Умуман олганда, барча тадқиқотлар И.Каримов асарларидаги илмий-
назарий қоидаларни чуқурроқ ва кенгроқ шархлаш вазифасини ҳал
этганлигини таъкидлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: