Қўшимча адабиѐт
1. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т., ТМИ, 2003
2. Раззоқов А. Етакчи мамлакатлар иқтисодиѐти. Т., 2002
3. Раззоқов А. Ривожланган мамлакатлар иқтисодиѐти таҳлили. Т., 2001
10 - Мавзу. Ўзбекистонда миллий бозор иқтисодиѐти шаклланиши ва
ривожланиши
Режа
174
1. Миллий
иқтисодиѐтда
маъмурий-буйруқбозлик
тизимининг
оқибатлари ва туб ислохотлар зарурияти
2. Ўтиш даври тавсифи ва унинг миллий хусусияти
3. Иқтисодий ислохотларнинг миллий модели ва янги аср стратегияси
4. Бозор муносабатларига ўтиш боскичларига оид қарашлар тахлили
1. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА МАЪМУРИЙ - БУЙРУҚБОЗЛИК
ТИЗИМИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ ВА ТУБ ИСЛОХОТЛАР
ЗАРУРИЯТИ
Инсоният XXI асрга келиб, маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиѐтининг
моҳиятини чуқурроқ англаш билан бир қаторда, унинг асоратларига барҳам
беришга астойдил киришганини намоѐн этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси учун собиқ мустабид тузум мероси ва соҳта мафкуранинг
оқибатлари қуйидагиларда ўз аксини топиши Республика Президенти,
академик И.Каримов асарларида умумлаштирилган:
1.Бир ѐқлама ривожланган, мўрт, заиф иқтисодиѐтга асосланган
марказга қарам ярим мустамлака мамлакат.
2.Бой минерал хомашѐ ресурсларидан назоратсиз ва аѐвсиз
фойдаланишга ҳамда пухта яккаҳоқимлигига асосланган иқтисодий тизим.
3.Маҳаллий хомашѐларни қайта ишлаш қувватларини ибтидоий
даражадалиги, ишлаб чиқаришнинг технологик асбоб-ускуна ва бўтловчи
қисмлар, шунингдек ѐқилғи таъминотида марказга қарамлик.
4.Энг муҳим озиқ-овқат моллари (ун, шакар, гўшт-сўт маҳсулотлари)ва
бошқа халқ истеъмоли маҳсулотларининг четдан келтирилиши.
5.Пахта хомашѐси маҳсулотларининг сув текинга ташиб кетилиши,
олтин, қимматбаҳо ва рангли металлар, стратегик аҳамиятга эга материаллар
жаҳон бозорида ўта ҳаридоргир бўлган бошқа қимматбаҳо маҳсулотларни
ишлаб чиқариш ва сотишдан келадиган фойдадан Ўзбекистон хазинасига
тушмаслик.
6.Иқтисодий ўсиш суръатлари самарадорлиги кўрсаткичларининг
салбий даражадалиги ортиб бориши, молия-пул тизимининг бўткул ишдан
чиқиши.
7.Хорижий
мамлакатлар
билан
бевосита
ташқи
иқтисодий
алоқаларнинг чекланганлиги.
8.Қишлоқ жойларда яширин ишсизлик, шаҳар ва қишлоқдаги турмуш
даражаларидаги фарқнинг ортиб бориши.
9.Ўзбекистон аҳолиси турмуш даражаси кўрсаткичларининг собиқ
СССРдаги энг охирги ўринлардан бирига тушиб қолганлиги.
10.Экологик муаммоларнинг кескинлашуви, ер-сув ресурсларидан
аѐвсиз фойдаланиш, ерлар шўрланишининг ортиши, чўл зоналарининг
кенгайиши.
Юқорида келтирилган хулосаларни исботловчи даллиллар жумласига
қуйидагилар киради:
175
1991 йилда етиштирилган пахта хомашѐсининг бор-йўғи 3,5% и пировард
истеъмол учун республикада қайта ишланган.
1990 йилда республикада мавжуд корхоналарнинг 38% собиқ иттифоқ, 54%
собиқ иттифоқ-республика, бор-йўғи 8% корхоналар республика мулкчилиги
тасарруфида бўлган.
1988 йилда 4349.3 млн. га экин майдонларининг 125.3 минг га майдони
(2.8%) аҳолининг шахсий томорқаларини ташкил этган.
«1930 йилда республика аҳолисининг 70% га яқинининг жами даромади
тирикчилик ўтказиш учун зарур бўлган энг қуйи даражадан ҳам паст эди.
Айни маҳалда Россия ва Украинада аҳолининг 30 % га яқинигина шундай
аҳволда кун кечирганди».
Маълум сабабларга кўра, республика ҳозирги халқ хўжалиги ва аҳоли жуда
қаттик эҳтиѐж сезаѐтган товарларнинг 65% гача бўлган қисмини ташқаридан
келтириши мажбур эди. Ёқилғи, станоклар, асбоб ускуналар, ѐғоч-тахта ва
ѐғоч материаллари тўғрисида гапирмасак ҳам бўлади. Улар ҳам четдан
келтирилган.
Келтрилган маълумотлар ва далиллар асосида бозор муносабатларига
ўтиш зарурияти тўғрисида И.Каримов шундай деган:
...Бозорга ўтиш муқаррар. Бу - давр амри, объектив реалликдир. Айни
вақтда бозор фақат мақсад эмас, балки янги қадриятларни шакллантириш,
одамлар фаолиятининг сифат жиҳатдан тубдан юқори даражасига эришиш
услуби ва воситасидир (Каримов И.А. Ўзбекистонинг ўз истиқлол ва
тарққиѐт йўли. Т.,Ўзбекистон, 1992, 44-бет).
Бозорга ўтиш зарурияти ташқи ва ички омиллардан ҳам келиб чиқади.
Ташқи омиллар:
Жаҳон ҳамжамиятининг геополитик таркибида ижтимоий дунѐқарашда
чуқур сифат ўзгаришларни амалга ошириш.
Давлатлараро ҳамкорликда интеграцион жараѐнларнинг кучайиши.
Ягона халқаро меъѐрлар, қоидалар ва андозаларга ўтилиши билан ягона
сиѐсий-иқтисодий жараѐнларнинг шаклланиши.
Социалистик деб аталган лагернинг парчаланиши ва маъмурий-
буйруқбозлик тизимининг барҳам топиши.
Моддий турмуш фаровонлиги ва иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича
Fарбдан ортда қолишнинг кучайиши ва иқтисодий тизим таназзули.
Ички омиллар:
Мустабид тизим қусурлари ва директив режалаштиришнинг салбий
оқибатлари.
Давлат мулкчилигининг яккаҳокимлиги туфайли мулкнинг ва шахснинг
ажратилиши ва ижтимоий серҳаражатлиликнинг ортиб бориши.
Ҳаражатларни тежашдан манфаатдорликнинг йўқлиги, пиравардида эса,
ресурсларни самарасиз тақсимланишнинг кучайиши.
Меҳнат унумдорлигини оширишдан рағбатлантиришнинг пасайиши ва
меҳнатга иштиѐқсизлик ва лоқайдликнинг ортиши.
Техника ва технология ривожланишидаги турғунлик.
176
Иқтисодий ҳаѐтда мулкнинг мутлақ давлатлаштирилишига қаршилик
муносабати сифатида пинхоний иқтисодиѐтнинг кучайиши.
Ижтимоий
ҳаѐтда
талаб
ва
таклиф
мувозанатини
таъминлаш
самарадорлигининг пастлиги.
Директив марказлашган режалаштириш тизимининг ҳудудлар ва
хўжаликлар талабларини қондиришда мувофиқлаштириш имкониятларининг
чекланганлиги. Натижада, қуйи буғинларда - ҳаридор ва сотувчи,
истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчилар орасидаги бевосита боғлиқликни
таъминлашга маъмурий режалаштиришнинг салбий таъсири.
Корхоналараро
рақобатнинг
йўқлиги
туфайли
самарадорликка
мойилликнинг пастлиги.
Хомашѐ серҳаражатлигига асосланган инвестицион талабнинг кучайиши.
Социалистик хўжалик юритишда фондларнинг марказлашган тақсимотига
асосланганлиги туфайли кўпроқ ресурслар тақчиллиги намоѐн бўлади. Бозор
иқтисодиѐтида эса, сотиш қийинчилиги ишлаб чиқариш қийинчилигидан
муҳимроқ ҳисобланади.
Корхоналарнинг пул маблағлари билан таъминлашда ягона давлат банк
тизимининг фаол иштирок эта олмаслиги. Банк тизимининг пул маблағлари
оборотидан манфаатдорликнинг пастлиги. Айниқса, кредит сиѐсатининг
мижозлар молиявий имконияти билан бевосита боғланмаганлиги.
Давлат бюджети ваколатининг кенг қамровлилиги турли бўғиндаги
хўжаликлар даромадига боғлиқ бўлиб, унинг тўпланиши ва тақсимланиши
тўлиқ марказлаштирилган. Корхоналарнинг бюждетдан молиялаштирилиши
заҳиралардан самарали фойдаланишни рағбатлантирмаган.
Маъмурий-буйруқбозлик тизимининг энг муҳим аянчли оқибатларидан бири
- мўтъе шахс «совет кишиси» нинг шаклланиши ҳисобланади. Мазкур шахс
тафаккури мафкуравий қарашлар, ғоявий кўрашлар, чалғитувчи далиллар
тузоғига асир қилинди. Тараққиѐтпарвар инсоният эришган ютуқлардан
бебахра қолди. Собиқ тизим ўз иқтисодий ғояларида иш кучининг
қаерлардадир товар сифатида сотилаѐтганлигини танқид қилади-ю, ўзидаги
инсон ресурсларига эътибор фақат кундалик моддий эҳтиѐжларни аранг
қондириш даражасида қолиб кетганлигини инкор этади. Кейинроқ, 1999
йилга келиб, Президентимиз И.Каримов бу ҳақда таъкидлаганидек: «Шундай
улкан салоҳиятга эга бўлган мамлакатни камситадиган оғир аҳволга солиб
қўйиб, у қонуний ҳақли равишда ўзига қарашли бўлган маблағни марказдан
дотация сифатида сўраб, айтиш мумкинки, ѐлвориб олишга мажбур эди. Боз
устига, ноинсоний ғоя ҳукмрон бўлган мустабид тизим ўзининг бор
мафкуравий кучини, оммавий ахборот воситаларини, бутун маориф
тизимини ишга солиб одамлар онгини кенг миқѐсда заҳарлар эди. Уларнинг
миллий ва диний туйғуларини қўпол равишда камситар эди. Ўз она тилини,
миллий анъана ва маданиятини, ўз тарихини билмаслик, кўплаб одамларнинг
шахсий фожиасига айланиб қолган эди. Миллий ўзликни англашга бўлган
табиий интилиш жоҳилона инкор этиларди....
...Биз эски тизим ўз ўрнини осонликча бўшатиб бермаслигини, унинг
заҳарли мафкураси одамлар онгини тез ва енгил ўз таъсири исканжасидан
177
чиқармаслигини етарли даражада ўзимизга тассаввур қилишимиз ва ҳисобга
олишимиз зарур эди». Юқоридагиларни ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда,
Ўзбекистон мустақиллик даврида маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиѐтидан
бозор муносабатларига ўтишни зарур деб топди.
Do'stlaringiz bilan baham: |