Кранлар. Оқимнинг ҳаракат йўналишига перпендикуляр бўлган ўқ атрофида айланувчи жисм шаклидаги ишчи органи (затвори) бўлган арматура кран дейилади. Пробкали кранларнинг ўзи ҳам сальникли ёки гайкали (натяжные) бўлиши мумкин (1.5-расм). Сальникли кранларда прбканигг конус сирти билан корпус ўртасида герметиклик сальникни (тикмани) сиқиш ҳисобига амалга оширилади. Гайкали кранларда пробка корпусга гайка ёрдамида маҳкамланади. Булардан ташқари прокаси Т-симон тешикка эга бўлган уч йўлли кранлар ҳам учрайди. Кранлар пулат, чуян ва жезлардан ясалади.
Кранларнинг афзалликлари: ўлчамлари ва гидравлик қаршилиги кичик; уларни қувурларда ихтиёрий ҳолатда ўрнатиш мумкин. Лекин улар тез-тез мойлаб турилмаса прокаси корпусга ёпишиб қолиши мумкин. Бундан ташқари кранлар тез ёпилади ва бунинг натижасида қувурда гидравлик зарба юзага келиши мумкин.