1.14-расм. Ҳажмий дозаторлар:
а-цилиндр; б-секторли.
Оғирлик дозаторининг ишлаш принципи 1.15-расмда кўрсатилган. Бу ускуна тарози шайининг бир томонига осилган ва тарози тошлари билан мувозанатда бўладиган бункерлардан иборат. Материал киритгич орқали бункерга берилади ва бункер аста-секин пастга туша бошлайди (1.15-расм,а). Мувозанат ҳолатига озроқ қолганда асосий киритиш клапаниёпилади ва шундан кейин материал кичик киритиш клапани орқали берилади. Мувозанат ҳолати ўрнатилганда бункер чаппа бўлади ва материал тукилади , ҳамда кичик клапан ҳам ёпилиб материалнинг берилиши тухтайди (1.15-расм,б). Бункер тулиқ бўшагандан кейин дастлабки ҳолатига қайтади.
1.15-расм. Оғирлик дозаторининг ишлаш схемаси:
1-бункер;2-асосий киритиш клапани;3-киритгич;4-кичик клапан;
5- тарози шайини;6-тарози тоши.
Кимё машинасозлиги заводлари асосан қўйидаги киритгичларни ишлаб чиқаради: В1 турдаги винтли (улар шнекли ҳам дейилади), В2 винтли – вибрацион, Ш1-шлюзали, Т1 тарелкали ва ПА1 турдаги киритгич- активаторларни.
Винтли киритгич қўйидаги асосий қисмлардан ташкил топган (1.16-расм): материал юкланадиган ва чиқариб олинадиган штуцерлари бўлган цилиндр корпусдан; материални ҳаракатлантирувчи винтдан; электродвигатель ва вариатордан, ҳамда станинадан.
1.16-расм. В1 турдаги винтли киритгич:
1-вариатор;2-корпус;3-юмшатиш парраги;4-винт(шнек);
5-станина;6-электродвигатель.
Корпуснинг учлари ёғловчи материалнинг киритиладиган материалга қушилишининг олдини олувчи маҳкамлаш қурилмалари бўлган қопқоқлар билан ёпилган. Материалнинг винтга юкланадиган жойида паррак маҳкамланган бўлиб, у материални юмшатишга мўлжалланган.
Таянч иборалар
Берилган катталиклар, айланиш частотаси, унумдорлик, қувват, ишғол қилиш бурчаги, тебранишлар сони, маҳсулот ҳажми, болғали парчалагичнинг унумдорлиги, айланиш частотаси, элаш, сепарациялаш, турлар, доналар, барабанли элак, фракциялар, тебранма элак, эксцентрик, вибрацион, гидравликтаснифлаш,паррак, суспензия, гидроциклон, сарфни назорат қилиш, ҳажм, оғирлик, порциялар, узлуксиз киритиш, тарози, бункер, клапан,винт.
Синов саволлар.
Майдалагичларни ҳисоблашда қандай катталиклар берилган бўлади?
Ясси сиртли парчалагичларни ҳисоблашда нима топилади?
Конус парчалагичларнинг унумдорлиги нимага тенг?
Валкали парчалагичларникичи?
Болғали парчаклагичларнинг унумдорлиги ва у талаб қиладиган қувват қандай топилади?
Шарли тегирмонларни ҳисоблашда қандай катталиклар топилади?
Материалларни турларга ажратишнинг қандай усуллари бор?
Электрларнинг ишлашш принципини тушунтиринг?
Гидравлик таснифлашнинг моҳияти нимада?
Дозаторлар ва киритгичлар нима вазифани бажаради?
Уларнинг ишлаш принципини тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |