Навоий давлат кончилик институти корхона жиҳозлари


Материалларни навларга ажратиш элаклар



Download 2,58 Mb.
bet74/87
Sana02.06.2023
Hajmi2,58 Mb.
#947904
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   87
Bog'liq
Корхона жихозлари2

Материалларни навларга ажратиш элаклар

Донадор материалларни бўлаклари ёки доналарининг катталиги бўйича турларга ажратиш классификациялаш (таснифлаш) дейилади).
Ажратишни амалга ошириш усули бўйича таснифлаш уч хил бўлади: элаш(грохочение)- элаклар ёрдамида ажратиш; гидравлик таснифлаш – турли ўлчамдаги доналарнинг сувдаги чукиш тезлиги турличалигига асосланиб ажратиш ҳаволи сепарациялаш - турли катталикдаги доналарнинг ҳаводаги чукиш тезлиги турличалигидан фойдаланиб ажратиш. Ўлчамлари маълум бир оралиқда бўлган доналарни ажратиш навларга ажратиш (сортировка) дейилади.
Элаш панжаралар ёки сим турлар ёрдамида амалга оширилади.
Икки ва ундан кўпрок ўлчамдаги маҳсулотларни элаш ёрдамида олиш усуллари 1.12-расмда кўрсатилган. Элашнинг олдин майда доналарни олиш усулида жараённи кўзатиш ва элакларни алмаштириш осон, лекин бунда асосий оғирлик майда элакларга тушганлиги сабабли улар ортиқча юкланиш олади ва тез ейилади. Олдин катта доналар ажратилса элашнинг самарадорлиги ошади, майда элаклар камроқ ейилади, лекин бундай элакларни таъмирлаш бироз қийин. Элакларнинг асосий конструкциялари 1.13-расмда кўрсатилган.
Барабанли элак (ғалвир) ён деворлари тешик бўлган қия ўрнатилган айланувчи барабандан иборат (1.13-расм,а). Элашда олдин майда доналар ажратилади, яъни майдадан катта томонга қараб боради. Ажратилиши лозим бўлган сочилувчан материал барабанннинг баланд учидан берилади ва элак бўйлаб ҳаракатланишда тукилади, ҳамда алоҳида фракциялар кўринишида йиғиб олинади. Тебранма элак текис материалдан қилинган ва эксцентрик юритма билан кинематик боғланган эловчи сиртдан ташкил топган(1.13-расм,б). Эксцентрик эловчи сиртни тебратади ва сиртнинг устидаги материалнинг керакли катталикдаги доналари тукилади.



1.12-расм. Элашнинг усуллари: а-олдин майда доналарни олиш; б-олдин каттадоналарни олиш; в- комбинацияли.
Бу машиналарнинг унумдорлиги катта бўлиши билан бирга, уларнинг динамик юкланиши ҳам катта. Шунинг учун тебранма элаклар тез ишдан чиқади.
Вибрацион элак пружиналар устида ўрнатилган текис, тешикли сиртдан (лист) иборат. Дисбалансли юритма бу сиртни тебратади. Бу элакларнинг унумдорлиги ва самарадорлиги юқори.




Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish