Навоий давлат кончилик институти корхона жиҳозлари



Download 2,58 Mb.
bet82/87
Sana02.06.2023
Hajmi2,58 Mb.
#947904
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
Корхона жихозлари2

1.8-расм.Ростловчи клапан:
1- корпус;2-затворлар;3-шток;
4-ижро этувчи механизм;5-эгар.


1.9-расм . Сакловчи клапанлар:
а-пружинали;б-дастакли-юкли;
1-корпус;2-залотник(затвор);
3-пружина; 4-юк.
Клапан залотнигига тушадиган босимни юк миқдорини ёки пружинанинг сиқилиш кучини ўзгартириш билан ростлаш мумкин. Юкли клапанларни фақатгина бир ҳолатда яъни штоки аник вертикал турадиган килиб урнатиш лозим. Пружинали клапанларни эса ихтиёрий холатда урнатиш мумкин. Юкли клапанларни штоки сальниклар Билан махкамланмаган (пружинали клапанлар бундай эмас). Шунинг учун уларни биноларнинг ичида хамда ёнишга хавфли мухитлар харакатланаётган кувурларда урнатиш мумкин эмас.
Тескари (обратные) клапанлар химояловчи арматуралар гурухига киради. Улар кувурларда мухитнинг тескари томонга окишининг олдини олиш максадида кулланилади. Кўтарилувчи (.10-расм, а) ва буралувчи (1.10-расм, б) тескари клапанлар саноатда кенг таркалган.

1.10-расм. Тескари клапанлар:
а-кутарилувчи;б-буралувчи;
1-корпус;2-эгар;3- клапан;4-пружина;5-чегароловчи копкок;
6- корпуснинг копкоги;7-буралиш дастаги.

Пружинали кутарилувчи клапан оркали мухит тугри окимда харакат килганда золотникнинг огирлигини ва пружинанинг сикиш кучини мухитнинг босими енгади ва золотникни кутариб туради, яъни клапан очик булади. Мухитни узатиш тухтатилиб тескари оким юзага келадиган булса золотник пастга тушиб эгарни устига утиради ва клапан ёпилади.


Буралувчи клапанларда муҳит ўтадиган кесим горизонтал ўқ атрофида айланадиган диск ёрдамида ёпилади. Бундай клапанлар муҳитларнинг ифлослигига бардошли, лекин герметиклиги кутарилувчи клапанларникидан кичик.



    1. Қувурларни йигиш ва ишлатиш

Қувурлврни йиғиш (монтаж қилиш) ишларининг ҳажми катта ва мураккаб. Уларни жойида йиғишдан олдин махсус цехларда ёки устахоналарда тайёргарлик ишлари амалга оширилади: трубалар белгиланади (разметка), кесилади, қайрилади , четларига механик ишлов берилади , тешиклар тешилади ҳамда қувур элементлари пайвандланади ҳосил қилинган бирикмалар синалади ва бошқалар.
Трубаларни бир-бирига пайвандлаш одатда уларнинг ўқларини мос тушишини таъминловчи махсус қурилмаларда амалга оширилади. Труба билан гардишларни (фланецларни) пайвандлаб бириктирилганда труба ўқи билан гардишнинг маҳкамловчи сирти ўзаро перпендикуляр бўлишини таъминлаш зарур.
Трубаларни кесишда дискли, аррали ёки токарлик дастгохлари ва баъзида газ алангасидан фойдаланилади. Кесилган трубаларнинг четлари ёки тешикларининг чеккалари махсус дастгохларда ёки Кучма пневматик ва электр силликлаш (шлифовка) машинкалар ёрдамида ишланади. Диаметри 200ммгача бўлган трубалар совуқ ҳолида труба эгувчи дастгохларда, диаметри 200 мм дан катталари иссиқ ҳолатида эгилади.
Трубалар ва қувур деталлари йиғишдан олдин тозаланади ва сиқилган ҳаво билан шамоллатилади. Цех ичидаги қувурларни йигишда куйидагиларга эътибор бериш лозим: пайванд чоклари куринадиган булиши; гардишла бирикмаларни таянчлар якинида жойлаштириш; кувурлар дереза ёки эшиклардан утмаслиги; бу жойларда арматураларни урнатмаслик; девор оркали утаётган трубаларни деворнинг икки томонига 50-100 мм чиқиб турувчи патрон ичидан ўтказиш ва бошқалар.
Йигиш ишлари тугагандан кейин кувурлвр зичликка ва мустахкамликка гидравлик ёки пневматик синалади.
Кувурлврни мустахкамликка синашда синов босимининг киймати куйидаги тенгламадан топилади:



бу ерда Pи - ишчи босим; [δ]20 ва [δ] - кувур материалиининг 20˚С ва ишчи температурадаги рухсат этилган кучланиши.


Ишчи босим 0,2 МПадан кичик булса (ёки кувур ичида вакуум бўлса) синов босимининг қиймати 0,2 МПадан, агар ишчи босим МПадан катта бўлса (Ри+0,3)МПадан кам бўлмаслиги керак.
Гидравлик синовларини ўтказишнинг иложи бўлмагандагина пневматик синовдан фойдаланиш мумкин. Синов босимида қувур 5 дақиқа ушлаб турилади, кейин босим ишчи қийматига камайтирилади ва кувур караб чиқилади, пайванд чоклари болга билан уриб курилади. Аникланган нуксонлар бур ёкти буўк билан қувурда белгиланади ва улар босим атмосфера босимигача камайтирилгандан кейин бартараф этилади. Агар синов даврида кувурдаги босим камаймаса, ҳамда пайванд чокларидан гардишли ва бошка бирикмалардан сув оқмаса синов натижаларини қкоикарли деб ҳисоблаш мумкин.
Эксплуатация қилиш жараёнида хизмат килувчи ходимлар қувурларнинг ҳолатини доимий равишда кузатиб боришлари лозим. Бундан ташқари маълум муддатларда (камида йилига бир марта) техник назорат хизмати томонидан қувурлар ва уларнинг деталларининг ташқи томони текширилади ва керакли ҳужжатлар расмийлаштирилади. Ташқи кўрикда пайванд чокларининг ҳолати, гардишли бирикмалар таянчлар ва уларнинг ишлаши , барча бирикмаларнинг герметиклиги, компенсаторлар, дренаж қурилмалари ва арматураларнинг ишлаши, ҳамда изоляцион ва антикоррозион қопламаларнинг ҳолати текширилади.



Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish