Таянч иборалар
Клапан, ростловчи, мемброна, шток, алмаштирувчи, сақловчи, пружинали, шток, юкли, тескари, кутарилувчи, бурилувчи, золотник, эгар, диск, тайёргарлик ишлари, пайвандлаш, трубаларни кесиш, силиқлаш, пайванд чоклари, йиғиш, гидравлик ва пневматик синов босими.
Синов саволлари
Саноатда клапанларнинг қандай турлари қўлланилади?
Ростловчи клапанннинг тузилиши ва ишлаш принципи қандай?
Сақловчи клапанлар нима вазифани бажаради?
Сақловчи клапанларнинг қандай турларини биласиз, уларнинг қандай ишлайди?
Тескари клапанлар қандай ишлайди?
Қувурларни йиғиш қандай ишлардан таркиб топади?
Гидравлик ва пневматик синовлар нима учун ўтказилади?
Х – боб Кимё саноати жиҳозларини лойиҳалаш
34-35 маърузалар
Лойиҳалашнинг умумий асослари
Кимё саноатини ривожлантириш янги, юқори самарали, ишончли ва ишлатишда хавфсиз технологик ускуналарни яратиш билан боғлиқ. Ёнғинга ва портлашга хавфли зарарли хоссаларга эга моддларни ишлатиш, технологик жараёнларни катта босим остида ва юқори температурада олиб бориш жиҳозларнинг констукциясига катта талаб қўяди.
Лойиҳалаш – янги ёки такомиллаштирилган ускунани ишлаб чиқариш учун зарур бўлган техник иқтисодий асослар, ҳисоблар, чизмалар, тушунтириш хатлари ва бошқа контрукторлик хужжатларини яратишдан иборат. Давлат стандартига кура бу жараёни амалга оширшида 4 босқичда амалга ошириладиган хужжатлар ишлаб чиқарилади: техник таклиф, эскиз лойиҳа, техник лойиҳа ва ишчи конструкторлик хужжатлари.
Технологик жиҳозлар лойиҳасини ишлаб чиқишда бошланғич талабларни одатда буютмачи (технологлар) тузади. Улар эҳтиёжни, фан ва техниканинг замонавий турларини ўрганиб чиқиш асосида талабнома ёзадилар ва унда жиҳоз нима мақсад учун қўлланилиши, қандай шароида ишлатилиши, параметрлари ва характеристкалари, уларга қўйиладиган талаблар кўрсатилади. Ана шу талабнома асосига техник топшириқ ишлаб чиқилади ва буюрмачи билан келишиб олинган кейин унга мувофиқ техник таклиф, эскиз лойиҳа ва техник лойиҳа яратилади.
Техник таклиф – лойиҳани яратишнинг техник ва техник – иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, конструктив вариантлари ва оптимал вариантини танлашга доир конструкторлик хужжатлари йиғиндисидан иборат. Эскиз лойиҳа ўзида жиҳознинг тузилиши ва ишлаш принципи асосий параметрлари ва ўлчамлари ҳақида тасаввур берадиган конструкторлик хужжатларини мужассам этади. Техник лойиҳа – жиҳознинг тузилиши ҳақида тулиқ тасаввур берадиган охирги техник ечим ва ишчи хужжатларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган дастлабки катталиклардан иборат конструкторлик хужжатлари йиғиндисидир.
Юқоридаги лойиҳалар яратилгандан кейин ускуна деталларини ишлаб чиқариш ва уларни йиғиш учун ишчи хужжатлар ишлаб чиқилади.
«Кимёвий технология» йўналишини тугатган мутахассислар амалда лойиҳалаш билан шуғулланмайдилар. Шунин г учун лойиҳаларга қўйиладиган талабларга ва умуман лойиҳалашга чуқур тухталинамиз. Бундан ташқари ўқув лойиҳалари (босқич ва битирув) саноат лойиҳаларига нисбатан анча қисқартирилган ва улар «Ҳисоб тушунтириш ёзуви» ҳамда график қисмдан иборат бўлади. Бу лойиҳаларнинг таркиби ва расмийлаштириш тартиблари махсус ўқув қўлланмаларида кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |