Навоий давлат кончилик институти корхона жиҳозлари



Download 2,58 Mb.
bet86/87
Sana02.06.2023
Hajmi2,58 Mb.
#947904
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
Корхона жихозлари2

Конструкция материаллар

Иш шароилари ва муҳитларнинг хоссаларига боғлиқ ҳолда кимё саноати жиҳозларини ясашда жуда кўп турдаги материаллардан фойдаланилади. Шубҳасиз энг асосий материал пўлатдир. Лекин охирги йилларда нометалл материалларни қўллаш кўпайиб бормоқда.
Агрессив бўлмаган муҳитлар ишланадиган ускуналар оддий сифатли углеродли пўлатлардан ясалади. Бундай пўлатлар таркибида 0,06 дан 0,6 % гача углерод бўлади. Оддий сифатли пўлатлар кафолатланган характеристкалари бўйича А, Б ва В гуруҳларга бўлинади:
А – механик хоссалари кафолатланган;
Б – кимёвий таркиби кафолатланган;
В – кимёвий таркиби ва механик хоссалари кафолатланган;
Бундай пўлатлар қўйидагича белгиланади: А гуруҳидаги пўлатлар Ст ҳарфлари билан 0,1,2, …….6 сонлари билан; бу сонлар фоизнинг углеродининг ундан бир улуш миқдорини кўрсатади; Б ва В гуруҳлардаги пўлатлар маркаларининг олдига мос равишда шу ҳарфлар қўйилади масалан: Б Ст 2 – кимёвий таркиби кафолатланган (Б гуруҳидаги) ва 0,2 % углероди бўлган оддий сифатли углеродли пўлат.
Сифатли углеродли пўлатлар сонлар билан белгиланади: 05, 08, 10, 15, 20, ……85 (5 қадам билан ). Бу сонлар углерод миқдорининг юздан бир улушини кўрсатади. Масалан 25 маркали пўлатдан 0,25 % углерод бўлади. Сифатли пўлатлар таркибида 0,25 - 0,8 % марганец, 0,2 % гача хром ва кремний бўлади.
Агрессив гуруҳлар билан контактлашадиган ускуналар таркибига никель, хром, ванадий, титан ва бошқа металлар бўлган легирланган пўлатлар ясалади. Бундай пўлатларнинг маркаларида легирловчи элементлар қуйидаги ҳарфлар билан белгиланади: Н – никель, Х – хром, Г – марганец, Т – титан, М – молебден, В – вольфрам, Ф – ванадий, Б – ниобий, С – кремний, Д – мис, Ю – алюминий. Ҳарфларнинг унг томондаги рақамлар легирловчи элементнинг миқдорини кўрсатади. Агар унинг миқдори 1,5% дан кичик бўлса рақам қўйилмайди. Белги бошида турган икки рақамли сон углероднинг юздан бир улушини кўрсатади. Масалан 12Х18Н10Т пўлат 0,12% углерод, 18% хром, 10% никель, 1,5% гача титанва темирдан ташкил топган. Муҳитнинг агрессивлиги жуда юқори бўлса молибденли (масалан 10Х 17Н 13М 2Т) пўлатлар ишлатилади.
Конструкцион материал сифатида баъзи ҳолларда нархи арзон, яхши кесиб ишлов бериладиган чуянлардан фойдаланилади. Улар 2500С температура ва 0,8 Мпа босимгача қўлланилади. Лекин чуянларнинг кимёвий чидамлилиги паст. Кимё жиҳозларини ясашда асосан кулранг чўянлар ишлатилади. Улар СЧ ҳарфлари билан белгиланади, ва бу ҳарфларнинг унг томонига чузилишга мустаҳкамлигининг ўн мегапаскалдаги ўртача қиймати қўйилади (масалан СЧ 45.). Ишқорли эритмалар муҳитида СЧЩ –1, СЧЩ –2, маркали, таркибида 0,4 – 0,8 % хром ва 0,5 – 1,0% гача никел бўлган чўянлар ишлатилади.
Кимё саноатида алюминий, мис, свинец, ва титан каби рангли металлар ҳам қўлланилади. Иссиқлик ўтказувчанглиги ва эластиглиги юқори, зичлиги кичкина ва яхши штамповкаланадиган алюминий асосан азот кислотаси технологиясида қўлланилади. Улар А ҳарфи билан белгиланилади ва бу ҳарфдан кейин тозалигини кўрсатувчи сон қўйилади. Масалан А0, А6 маркали алюминийнинг тозалиги мос равишда 99,0 ва 99,6 га тенг. Алюминий таркибига мис ва магний элементларини қўшиб мустаҳкамлиги оширилиши мумкин (дуралюминий).
Конструкцион материаллар ичида иссиқлик ўтказувчанглиги энг юқори бўлган миснинг МОО (99,99% тозалик), М2 (99,7%), М3 (99,5%) М4 (99,0 %) каби турлари кимё саноатида қўлланилади. Миснинг муҳим хоссаларидан бири паст температураларга чидамлилиги ҳисобланади (улар ± 250 0С температура оралиғида қўлланилади). Шунингдек кимё жиҳозларини ясашда латун (миснинг рух билан) ва бронза (миснинг қалай ва бошқа металлар билан) каби мисли қотишмалардан фойдаланилади. Бу қотишмалар мос равишда Л ва Бр ҳарфлари билан белгиланади. Масалан ЛАН 59 –3-2 латун 59 % мис, 3 % алюминий, 2 % никел ва қолгани рухдан, БрАЖ 9-4 бронза 9 % алюминий, 4% темир ва қолгани мисдан иборат.
Сульфат кислота муҳитдан қурғошиндан ясалган ускуналар яхши ишлайди. Лекин қурғошиннинг юмшоқлиги зичлиги катталиги ва қиммалиги уни қўллашни чегаралайди.
Жуда кўп кимёвий муҳитларга чидамли бўлган титан истиқболли конструкцион металлардан бири ҳисобланади. Унинг ВТ 1 – 00 (99,53%), ВТ 1-0 (99,48%) ва ВТ 1-1 (99,44%) маркалари ишлаб чиқарилади. Титан кимёвий чидамлилик жиҳатидан легирланган пўлатлардан ҳам устун туради. Айниқса унинг тантал билан қотишмаси коррозияга чидамлилиги нуқтаи назаридан платинага яқин. Некил ва унинг қотишмаларидан қозонлар, очиқ олов билан ишловчи ускуналарнинг деталлари ясалади. Бундай материаллар ҳам коррозияга жуда чидамли.
Кимё машинасозлигида кам ҳолларда бўлсада чинни, графит, асбест,сир (эмал) диабад, керамика, шиша, резина ва бир неча турдаги пластмассалар каби металмас маериаллар ҳам ишлатилади. Уларнинг мустаҳкамлиги ва эластиклиги кичкина бўлсада, кимёвий чидамлилиги жуда юқори.
Охирги йилларда кимё саноатида енгил ва коррозияга жуда чидамли бўлган полемир материалларни қўллаш кенгайиб бормоқда. Айниқса фоторопластлар, полипропилен, полиэтелин, винипласт, полихлорвинил, аминопласт, органик шиша, пентапласт, полиамидлар кўп қўлланилмоқда. Пластмассалар ичида фторопласт –4 (чет элларда тефлон деб юритилади) энг истиқболли материаллардан ҳисобланади.
Қистирма материаллар сифатида картон, асбест (600 0С гача), паромет (170 0С гача), резина (100 0С гача), фторопласт (250 0С пература ва 5 МПа босимгача ) ва қурғошин, мис, алюминий, каби металл материаллар ишлатилади. Сальникли маҳкамлагичларнинг гермитиклигини таъмишлашда тикма сифатида асбест, пахта ва пластмасса каби материаллар ишлатилади. Насослар ва компрессорларнинг сальникларини махкамлашда мис, бронза, баббит (қалай ва қурғошин қотишмаси), пресланган график, текстолит ва бошқалар қўлланилади.
Кимё, нометал ва боғловчи моддлар технологиясида қандай хом ашёдан тайёланишига боғлиқ ҳолда қўйидаги 6 гуруҳга бўлинадиган ўтга чидамли материаллар ишлатилади 1) кремний кумлий 2) алюмоссиликатли 3) магнизиал ва хроммагнизал 4) угеродли 5) оксидли 6) карбитли, барритлива нитридли. Бундай материалларга денас (1700 0С), магнизит (2000 0С), корборонт SiC (21000С), d - элементларнинг боридлари, нитридлари карбитлари ва силицидлари (2500 0С) ва кремний нитриди Si3 N4 (3000 0С гача) киради.



Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish