9.2. Трубалар,туташтириш деталлари, компенсаторлар ва қувурларнинг таянчлари
Технологик қувурларда пайвандланган ва совуқ ёки иссиқ прокатка қилинган чоксиз пўлат трубалар кенг ишлатилади. Ишончлилиги кам бўлган пайвандланган трубаларнинг пайванд чоклари бўйлама ёки спиралсимон бўлади. Чоксиз трубалар асосан заҳарли, портлашга хавфли ва корризион-актив, пайвандли трубалар эса қолган муҳитларни узатишда қўлланилади. Пўлат трубалар кўп ҳолларда 10 ёки 20 маркали пўлатлардан, махсус шароитларда қўлланиладиганлари легирланган, юқори даражада легирланган, иссиққа ва кислоталарга чидамли пўлатлардан тайёрланади. Бундан ташқари трубаларни ясашда чўян, мисс, жез (латунь, қурғошин, керамика, шиша,чинни ва пластмасса каби материаллар ҳам ишлатилади. Ҳозирги кунда рангли металлар ва қургошиндан қилинган трубалар ўрнини пластмасса трубалар эгалламокда. Винипласть, фаолият ва полиэтилендан тайёрланган трубалар кенг қўлланилмокда. Бундай трубалар коррозион-актив муҳитларга бардошли бўлсада, температурага чидамсиз. Масалан, винипласт трубалар 40˚Сгача, фаолитдан бўлган трубалар 110˚Сгача қўлланиши мумкин. Кимё саноатида титан трубалар ҳам кенг қўлланилади. Бундан ташқари ички сирти полиэтилен, винипласт сир (эмаль), шиша ва резина билан қопланган трубаларни саноатда жорий этиш кенгаймокда.
Қувурларнинг туташтириш деталларига (1.1-расм) қўйидагилар киради:
- қувур йуналишини ўзгартирувчи конструкциялар (колено, отвод, двойник);
- қувурнинг кундаланг кесим юзасини ўзгартирувчилар (переходлар).
Пулат қувурлврнинг элементлари (труба, тирсак, переход) одатда пайвандлаб туташтирилади. Қувурларни тез-тез қисмларга ажратиш талаб қилинадиган ҳолларда эса гардишли бирикмалардан фойдаланилади.
1.1-расм.Қувурлврнинг туташтириш деталлари:
а-отвод; б-тирсак (колено);в-двойник;г-тройник;д-крестовина;е-переход.
Қувурлардвн ҳаракатланаётган маҳсулотлар билан ташқи муҳит температуралари орасидаги фарқ туфайли қувурлвр температура деформациясига учрайди. Кўп ҳолларда қувурлар жуда узун бўлганлиги учун умумий температура деформацияси етарлича катта бўлиши ва натижада қувурлар узулиши ёки букланиши мумкин. Шунинг учун қувурларнинг бу деформацияларни компенсациялаш қобилиятини таъминлаш зарур бўлади.
Қувурларнинг температура деформациясини компенсациялаш учун П-симон, линзали,тулқинсимон ва сальникли компенсаторлар қўлланилади. Компенсациялаш қобилияти жуда катта, муҳитларнинг ҳар қандай босимларида қўлланиши мумкин бўлган П-симон компенсаторлар кенг тарқалган. Одатда улар горизонтал жойлаштирилади ва дренаж қурилмаси билан таъминланади. Қуполлиги ва махсус таянчларда ўрнатилиши лозимлиги бу компенсаторларнинг камчилиги ҳисобланади.
Конструкцияси жиҳатидан кожух-трубали иссиқлик алмаштиргичларнинг компенсаторларига ўхшаш бўлган линзали компенсаторлар ишчи босим 1,6 МПагача бўлганда, газ қувурлрида ишлатилади.
Чуян ва металлмас материаллардан килинган қувурларда сальникли компенсаторлар ўрнатилади (1.2-расм). Улар таянчда ўрнатилган корпусдан, тикмадан (набивка) ва грунд букслардан иборат. Ички труба ва корпуснинг бир-бирига нисбатан силжиши ҳисобига температура деформацияси компенсацияланади. Сальник компенсаторнинг компенсациялаш қобилияти юқори бўлсада, герметиклигини таъминлаш мураккаблиги туфайли улар кам қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |