1.4.–расм. Текис параллел насадкали абсорбер: 1–ясси насадка; 2– тақсимлаш қурилмаси
Текис паралел насадкали абсорберда (1.4-расм) тақсимлагичдан қўйилаётган суюқлик ясси варақ кўринишидаги материалнинг (металл, пластмасса) икки томонидан пастга плёнка кўринишида оқиб тушади ва тепага кўтарилаётган газ билан контаклашади.
6.4. Насадкали абсорберлар
Насадкали абсорберларда модда алмашиниш юзаси турли шаклдаги қаттиқ жисмларнинг – насадкаларнинг сиртидан ташкил топган бўлади.
1.5. –расм. Насадкали абсорбер:
1 –куб; 2 – таянч лапа; 3,4 ва 5–царгалар; 6-арелкалар; 7-цапфа;8-қопқоқ; 9-қопқоқни туширувчи мослама;10-қайтаргич; 11-сепаратор; 12-насадка; 13-панжара 14 –тарелка; 15-люк; 16-сатх улчагич; 17 – таянч;
Насадкалар калона ичида таянч панжараларнинг устига тартиб билан терилади ёки тартибсиз тўкилади. Тақсимлагич қурилмасидан тушаётган суюқлик насадкаларини суғориб туради. Ускунанинг остги қисмидан кирган газ насадкалар орасидан тепага кўтарилади ва суюқлик билан контаклашади.
Насадка қатлами жуда баланд бўлса колоннанинг марказида газнинг тезлиги унинг калонна чеккаларидаги тезлигидан катта бўлади ва суюқликни деворга сиқиб қуяди. Натижада суюқликни тақсимланиши ва шу билан бирга модда алмашинишнинг жадаллиги пасаяди. Бу ҳодиса девор ёни (пристеночный) эффекти деб юритилади. Унинг олдини олиш учун катта диаметрли калонналарда насадкалар 2-3 м баландликдаги қатламлар (секциялар) кўринишида тўкилади ва секциялар оралиғида суюқлик қайта тақсимланади.
Насадкали колонналар турли гидродинамик режимларда ишлайди. Газнинг тезлиги ва суюқлик сарфи кичик бўлганда плёнкали режим амал қилади. Иккинчи режимда газнинг тезлиги ошиши туфайли газ билан суюқлик ўртасидаги ишқаланиш ошади ва суюқлик насадкалар орасида газ оқими билан ушлаб қолина бошлайди. Бу режимда насадкаларнинг ҳўлланган сирти ва шунга мос равишда модда ўтказишнинг жадаллиги ошади. Газнинг тезлиги янада ошиши билан суюқликнинг оқиб тушишига қаршилик ошади ва насадкаларнинг бўш ҳажми суюқлик билан тўлади. Газ ана шу суюқлик орасидан ёриб ўтади (барботаш қилади.). Кўпик ёки эмулсия кўринишидаги газ-суюқлик дисперс системаси ҳосил бўлади. Бу учинчи режим эмульсиялаш режими дейилади. Бунда модда ытказиш максимал жадалликка эришади. Лекин шу билан бирга колонанинг гитравлик қаршилиги ҳам кескин ошади. Агар газнинг тезлиги янада ошса, суюқлик колоннадан газ билан бирга чиқиб кета бошлайди ва тўртинчи, ташиб кетиш режими содир бўлади.
Агар абсорбер атмосфера босимида ишласа гидравлик қаршиликнинг ошишига йўл қўйиб бўлмайди. Бундай ҳолда колоннани плёнкали режимда ишлатган маъқул. Гидравлик қаршиликнинг ортишига йўл қўйиб бўлса, (масалан катта босимларда ишлайдиган абсорберларда) колоннани иккинчи ёки учинчи (эмульсиялаш) режимда ишлатиш яхши самара беради.
Насадкаларнинг асосий характеристикалари солиштирма сирти а(м² /м³) ва эркин ҳажми ε (м³/м³) ҳисобланади. Саноатда турли шакл ва ўлчамдаги насадкалар қўлланилади (1.6-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |