Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati:
1. Golish L.V., Fayzullayеva D.M. Pеdagogik tеxnologiyalarni loyihalashtirish va rеjalashtirish:
O‘quv-uslubiy qo‘llanma. Innovatsion ta’lim tеxnologiya sеriyasi. – T.: Iqtisodiyot, 2011.
2. Tolipov O‘.Q., Sharipov Sh.S.va b. Darsdan tashqari mashg‘ulotlar jarayonida o‘quvchilarni
kasb-hunarga yo‘llash texnologiyasi. - T., 2004.
3. Sharipov Sh.S. Kasb-hunar ta`limi tizimida o‘quvchilar to‘garak ishlarini tashkil qilish
qobiliyatlarini rivojlantirishning uzluksizligi. Monografiya. –Toshkent: «FAN», 2005.
4. http://www.kun.uz
5. http://www.pedagog.uz
6. http://www.ziyonet.uz
7. http://www.google.com
8. http://infourok.ru
78
Апрель 2022 10-қисм
Тошкент
‘‘ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР: ДАВРИЙ АНЖУМАНЛАР:’’
ТУРЛИ ЛИСОНИЙ ТУЗИЛМАЛАР ТАДҚИҚИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
А.Мусаев,
қорақалпоқ давлат университети
ассистент ўқитувчиси, тел: 999544024
Калит с
ў
злар:
феъл семантикаси, лексик-семантик, концептуал структура, аспектуал
кластерлар, структуралаш
Феълларни тадқиқ қилиш ўз ичига феълларнинг лексик-семантик ва грамматик
жиҳатларини ёритиш асосан феълнинг синтагматик хусусиятларини ўрганиш билан
уйғунликда олиб борилади. Тилшуносликда тилнинг функционал томони унинг тузилиши
ва ривожига таъсир кўрсатиши кўпгина томондан тан олинган, зеро тил нутқда яшайди
ва ривожланади
1
. Демак тилнинг ривожланиши унинг функционал томони билан ҳам
боғлиқ. Тил функционаллигида муҳум ўрин тутган феъл бошқа сўз туркумларига нисбатан
полисемялиги, шакл ясашдаги турлилиги, бойлиги, бирикмалар ҳосил қилиши ва улардаги
маъноларни фарқлаши ҳамда маъно ўзгартира олиш хусусиятлари билан фарқ қилади.
Феъл семантикаси тилда мавжуд бўлган барча воситалар билан синтактик-семантик
муносабатда бўлади. Феъл билан бирикадиган барча сўзлар ва синтактик воситалар феъл
лексемасининг реалликдаги маъноларини очиб беради. Т. Лайфринк “сўз” тирик ҳодиса
ва тилда якка ҳолда келмайди
2
, дея таъкидлайди. Албатта, ҳар бир лексик бирликнинг
синтактик сатҳда грамматик категориал маънолари ўзгаради. Маълумки сўз, шунингдек
гапда, нутқда турли вазифаларда, ҳар хил функцияларни бажарган ҳолда келади. Ҳар қандай
лисоний бирликнинг гап таркибида, нутқда фаоллашувида синтагматик дифференциал
белгилари ҳамда грамматик шакллари ўзгариб боради. Тилдаги ушбу семантик-синтактик
маъноларининг ўзгариши, феълларнинг бошқа бирликлар билан бирикиши ва грамматик
шаклларга боғлиқ ҳисобланади. Бизга маълумки, феъл семантикаси бошқа лексик грамматик
синфларга қараганда, гапда, нутқда синтагматик боғланиши анча бой бўлиши билан бир
қаторда, гапдаги грамматик воситаларнинг семантикасининг бошқарилишига, маънолар
мазмунининг ўзгаришига олиб келади. Феълларнинг маълум бирликлар билан бирикиб
тузилма тарздаги маъноси семантик майдонининг кенглигини кўрсатади. Тузилмаларнинг
гапдаги маъноси турли-туманлилиги феълга бирикадиган тўлдирувчининг маъно тузилишига
боғлиқ. Демак, феъл тузилишининг таҳлили лексик-грамматик микросистемада, контекст
муносабатида таҳлил қилиниши нафақат тузилмаларнинг функционал хусусиятлари, балки
объектив реаллик маънолари, нутқнинг маъно ва мазмунини ўзгаришидаги фарқларини
ёритиб беришга хизмат қилади. Феълларнинг лексик-семантикасининг таҳлили полисемантик
масалаларини очиб беришда, семантик-синтактик майдондаги таркибланиши, тузилмалар
шаклланишидаги вазифалари ва морфологик белгилар ўртасидаги муносабатларни
белгилашда муҳум ўрин тутади.
Қорақалпоқ тилида феъллар асосан умумий харакатни ифодаловчи сўз туркуми деб са-
налгани билан, унинг лексика-семантик жихатлари жуда кенг ва уларнинг семантикаси-
ни конкрет санаб утиш жуда қийин. Шунинг учун феълларнинг асосий лексика-семантик
гуруҳин белгилаб ўтишимиз мумкин. Улар асосан куйдаги лексика-семантик гуруҳларга
булишимиз мумкин: 1) харакат феълари, 2) харакат-холат феъллари 3) сезиш-ойлаш феъ-
ллари 4) гапириш феъллари 5) психологик процесга ва эмоцияга боғлиг феъллар 6) еликлеў
феъллари 7) биологик процесга боғлиг феъллар 8) табиятга боғлиг феъллар
3
.
Қорақалпоқ тилидаги феъллар юқорида кўрсатиб ўтилган асосий лексика-семантик
гуруҳларга бўлинишига қарамастан, бирнеча кўчирма маънога эга бўлиши ва бошқа лек-
1
Панфилов В. З. Философские Проблемы языкознания. Москва, 1977. с.6.
2
T. Laifrink. Semantiko-syntax. London, 1972. p.8.
3
Даулетов М., Дәуенов Е., Бекбергенов А., Ҳәзирги қарақалпақ әдебий тилиниң грамматикасы. Нөкис:
«Билим» - 1994. 179-181 б.
79
Do'stlaringiz bilan baham: |