3-жадвал Ҳудудларда лойиҳаларни бюджет маблағлари билан таъминланганлик даражаси
Ҳудуд тури Чегаравий Ҳудудий лойиҳанинг натижавийлиги қиймати
Юқори таъминланган
|
0,8-1
|
|
Юқори
|
Таъминланган
Кам таъминланмаган
|
0,4-0,7
|
|
Ўртача
|
0-0,3
|
|
Етарли эмас
|
Тадқиқотлар асосида таъкидлаш лозимки, НЙБ услубини жорий этишда унинг мамлакатнинг стратегик устувор мақсадлари доирасидаги тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган бюджет сиёсатини амалга оширишни тақозо қилар экан. Юқоридаги тадқиқотларда ҳам НЙБни баҳолашга қаратилган мезонлар ва коэффициентларни татбиқ этиш мамлакатимиз бюджет сиёсатида алоҳида ўрин тутади, деб ўйлаймиз.
Бу борда, А.Абдуллаевнинг илмий хулосалари ҳам алоҳида аҳамиятга эга ҳисоблашимиз лозим. У тарбияланувчиларнинг ёшига нисбатан билиши лозим бўлган билимлар мажмуи сифатида қуйидаги жиҳатларга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатиб, 3-4 ёшдаги болалар қуйидагиларни билиш лозим эканлигини таъкидлаб ўтади [15]:
− 1500 та сўз бойлиги, шерлар билиш, эртак қаҳрамонларини билиши, ва 3-4 та гап орқали расмларни ифодалаб бериши;
− 1дан 5гача (тескарига ҳам) санаши ва рақамга мос тарзда бармоқларини кўрсата олиши;
− саноқ ва тартиб сонларини қўллай олиши;
− берилган рақамдан олдинги ва кейингисини топа олиши;
− предметларни солиштиришда “катта”, “кичик” ва “жуда кўп” каби сўзлардан фойдалани олиши;
− вароқнинг қуйи, юқори, чекка ва марказ каби ҳудудларини топа олиши;
− айлана, квадрат, учбурчак, тўртбурчак ва овал кабиларни таниши ва чиза олиши;
− диққатини 10-15 дақиқага жамлай олиши, ўхшаш расмлар ўртасидаги фарқни англаши ва бошқалар
Таклиф этилган баҳолаш кўрсаткичлари бюджет харажатларини режалаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Бюджет маблағларини вақт мезони эмас, балки натижа мезони билан ажратилиши кўзда тутиш лозим. Бу эса, мамлатимизда НЙБни жорий этишда натижаларни баҳолашдаги кўрсаткичлар тизимини яратишда хизмат қилади.
Хулоса.
Ўзбекистонда Минг йиллик ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича аҳоли фаровонлигини ошириш масалаларини ечиш доирасида қуйидагиларга эътибор қаратилади:
стратегик ривожланиш йўналишда, таълим ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш даражасини қўллабқувватлаш;
амалий ўрта муддатли сиёсат ва дастурларни шакллантириш, амалга ошириш учун асос сифатида ўрта муддатли бюджетни режалаштириш тизимини ишлаб чиқиш;
натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштиришни татбиқ этиш йўли билан давлат маб лағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
ғазначилик тизимини тўлиқ татбиқ этиш ва ахборот таъминотини такомиллаштириш асосида бюджет жараёнининг тиниқлигини ошириш.
Ўзбекистон Республикаси президенти шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, «Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги биринчи навбатда ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимиз самараси билан чамбарчас боғлиқ... Бюджет ҳисобидан маблағ ажратиладиган ҳар қандай дастур ёки лойиҳанинг сифат ва миқдор кўрсаткичларидан иборат, натижага йўналтирилган индикаторлари бўлиши керак».
Хулоса килиб айтганда, «натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» технологиясини бюджетни шакллантириш ва ижро қилишнинг замонавий шакли деб айтиш мумкин. Мазкур технология бюджет харажатлари ва мазкур харажатлардан кутиладиган самара ўртасидаги ўзаро боғлиқликни, бюджет хизматларини кўрсатиш билан эришилган натижани ва уларнинг ижтимоий, иқтисодий самарадорлигини ҳамда натижадорлигини ифодалайди.
Натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш – бюджет маблағларидан фойдаланишнинг бевосита ва якуний натижаларидан кутилган ижтимоий аҳамият ва давлат сиёсати устуворликларини ҳисобга олган ҳолда, давлат мақсади ва вазифалари бўйича бюджет ресурслари тақсимланишини таъминловчи бюджет ижросини режалаштириш, ижро этиш ва ижро юзасидан назорат қилиш усулидир.
Бизнингча, Давлат бюджетини ўрта ва узоқ муддатли режалаштириш натижага йўналтирилган бюджетлаштириш принциплари асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.
Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш бу давлат сиёсатининг устуворликларини
ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланишнинг бевосита кутилаётган ва якуний натижалари жамоат учун муҳимлигини инобатга олиб, давлат мақсадлари ва вазифалари бўйича бюджет ресурслари тақсимланишини таъминловчи бюджетни режалаштириш ҳамда ижро этилишини назорат қилиш ҳисобланади. Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришда ажратиладиган бюджет ресурслари ва уларнинг фойдаланилишидан кутилаётган натижалар ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлаш асосий принцип ҳисобланади. Бунда бюджет маблағларининг самарадорлиги айнан унинг натижаси билан ўлчанади.
Бюджет маблағларини тақсимловчилар натижага йўналтирилган бюджет доирасида, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегияни инобатга олган ҳолда улар ўз фаолиятида эришмоқчи бўлган стратегик мақсадларини, муайян сифат ва ҳажмдаги хизматлар ишлаб чиқарилишини назарда тутувчи ҳамда аниқ тактик вазифалар ҳал этилишини таъминловчи дастурлар билан ўзининг харажат эҳтиёжлари ҳажми ва тузилмасини асослайди.
Ушбу дастурлар ўзида, миқдорий ва сифат жиҳатдан баҳоланадиган ва кутилаётган, шунингдек охирги натижаларнинг таърифини ва дастурларни амалга ошириш натижаларини ўлчаш учун кўрсаткичлар тизими ҳамда қийматини акс эттиради.
Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимига ўтилиши бюджет лойиҳасини мувофиқлаштириш босқичида дастурларни дастлабки тарзда баҳолаш, дастурларни амалга оширишда белгиланган мақсад ва натижаларга эришиш даражасини мониторинг қилиш ва дастурларни бажаришни амалга ошириш самарадорлигини баҳолаш имконини бериб қолмай, балки бюджет маблағлари сарфланишининг самарадорлигини ҳам оширади.
Бизнингча чет эл тажрибаларидан келиб чиқиб, ҳамда давлат ва бюджет маблағларини мақсадли сарфлаш нуқтаи назаридан натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини қўлланилиши нафақат бюджет маблағларини самарадорлигини ошириш, балки бюджет соҳасида қонун бузилишлар, бюджет маблағларини ўзлаштириш, мақсадсиз сарфлаш шунингдек, мавжуд коррупцион ҳолатларни ҳам олдини олиш учун катта имкониятлар яратилишига замин яратган бўлар эди.
Фикримизча, натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этишда қуйидаги йўналишларда ишларни ташкил этиш муҳим ҳисобланади:
− бюджет сиёсатини ташкил этишнинг кўрсаткичли натижа мезонларини ишлаб чиқиш;
− НЙБнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш;
− НЙБни ташкилий тузилмасини яратиш ва унга бюджет сиёсатини мувофиқлаштириш.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда НЙБни жорий этиш бюджет сиёсатидаги туб ўзгаришларни талаб этсада, уни татбиқ этишга қаратилган дастлабки қадамларни қўйилганлиги, мазкур методни жорий этишга барча имкониятлар мавжудлигини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |