Натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш ижтимоий соҳани бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш техналогияси


Натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш – ижтимоий соҳани бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш техналогияси



Download 440,43 Kb.
bet2/11
Sana17.07.2022
Hajmi440,43 Kb.
#813053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Молиявий тахлил КУРС ИШИ

1.Натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш – ижтимоий соҳани бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш техналогияси.


Инсонларнинг ижтимоий неъматлар ва ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжлари тўхтовсиз ортади. Жамиятда аҳолининг турмуш фаровонлигига таъсир кўрсатувчи барча иқтисодий жараёнлар ва омиллар муҳимдир. Ижтимоий соҳани бошқариш ва молиялаштириш каби  фаолиятни ташкил этишда барча имкониятлар, тўпланган тажрибалар, мамлакатни ривожлантиришда ўта фойдалидир. «Албатта, аҳоли турмуш даражасини оширишнинг ҳал қилувчи омили ва фуқароларнинг ижтимоий­маиший ҳолатини яхшилашнинг муҳим масаласи уларни сифатли таълим ва тиббий хизмат билан таъминлаш ҳисобланади.
Жаҳон амалиётида ижтимоий соҳага қарашли таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари харажатларининг сифат жиҳатига эътибор қаратишда, харажатларни режалаштириш жараёнларида «харажатларга оид мажбуриятлар» ва «натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» атамаларидан кенг фойдаланилмоқда». «Натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» технологиясига давлат харажатларини бошқариш ислоҳоти нуқтаи назаридан ёндашиш ўринли бўлади. Ҳозирги вақтда бюджет амалиётида етакчилик қилаётган смета харажатларини режалаштиришдан фарқли ўлароқ, НйБ (бюджет харажатларини режалаштиришнинг дастурий­мақсадли усули)дан фойдаланиш давлат бюджети маблағларини бошқарувчилар фаолиятининг ижтимоий аҳамиятга молик ва одатда, миқдор жиҳатидан ўлчаш мумкин бўлган натижаларга йўналтириш ва шу билан бирга бир вақтда белгиланган мақсадларга ҳамда натижаларга эришилишининг мониторингини амалга ошириш заруриятидан келиб чиқади.
«Бюджетни режалаштириш бошқаришнинг таркибий қисми бўлиб, давлат пул маблағларини ташкил этиш, тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва ишлатиш жараёнларини режали бошқаришдир», деган умумий қарашлар мавжуд. «Бюджетни режалаштириш босқичи бошқаришнинг барча босқичларидаги энг муҳим босқичдир, бюджетни режалаштиришда бюджет даромадларининг манбалари, харажатларнинг йўналишлари аниқланади. Давлатнинг ижтимоий­сиёсий вазифалари моддий кўринишга келтирилади ва бошқарув органларига ижтимоийиқтисодий вазифалар юкланади». 
Давлат  бюджети харажатларининг мазмуни, хусусияти, иқтисодиёт соҳаларини молиявий ресурслар билан таъминлаш тадбирлари билан ажралиб туради. Хорижий мамлакатларда бюджет ташкилотининг харажатларини молиявий режалаштириш амалиётида бюджетлаштириш тизимига асосланган молиявий бошқариш усуллари ўзининг ижобий томонларини намойиш қилди. «Бозор иқтисодиёти ўта мураккаб ва уюшган ижтимоийиқтисодий тизим сифатида алоҳида сифатли молиявий режалаштиришни талаб қилади. чунки барча салбий оқибатлар ва хатолар учун бюджет ташкилотининг ўзи молиявий ҳолатининг ёмонлашуви билан жавобгар бўлади».
«Ижтимоий соҳани молиялаштиришда бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларини ташкил этиш, ижтимоий соҳани молиялаштиришда хорижий грантларни жалб этиш, таълим тизимини молиялаштиришда эндаумент, технопарклардан ва соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришда тиббий суғуртадан фойдаланиш, шунингдек таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида «натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» услубини қўллаш муҳимдир». 
Мазкут тадқиқот кўтараётган муаммо – мамлакатимизда ижтимоий соҳага қарашли бюджет ташкилотлари харажатларини режалаштиришда «натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» услубини қўллашни илмий асослаш ва бюджет маблағларининг самарадорлигини оширишда хорижий давлатларда тажрибадан ўтган мазкур технологиянинг ижобий томонларини кўрсатиш.
Бюджет харажатларини режалаштиришнинг мазкур усулидан фойдаланиш бюджетни режалаштириш ва бюджет ташкилотларида молиявий менежментни такомиллаштиришни ҳам назарда тутади. Амалиётда бюджет харажатлари самарадорлигини оширишда молиявий ресурслардан фойдаланишнинг одатдаги усуллари (давлат хариди, очиқ танлов, тендер, ғазначилик технологиялари, ички назорат, ички аудит)нинг таъсирчанлиги оширилмоқда. шу билан бирга давлат ижтимоий хизматлари сифатини лозим даражада ошириш зарурлиги ижтимоий соҳа харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш механизмини такомиллаштиришни талаб этади. Тадқиқот ишимизнинг мақсади – бюджет амалиётида ижтимоий соҳа харажатларини режалаштириш ва молиялаштиришда НйБнинг ижобий томонлари ва афзалликларидан фойдаланишни кўрсатишдан иборат.
Амалиётда  «бюджетлаштириш» (budgeting) тушунчаси бюджетнинг турли харажатлари ўз навбатида энг юқори самарали усул билан эришиладиган якуний натижаларга йўналтирилади. Бюджетни «мақсадли­дастурли режалаштириш услуби» ёки дастурлар бўйича бюджетни режалаштиришдир (режалаштириш, дастурлаш ва молиялаштириш тизимиplanning prodramming and budgeting system – PPBS). «Мақсадли­дастурли режалаштириш услуби» биринчи бўлиб АҚшда ўтган асрнинг 60­йилларда мудофаа вазири Роберт Макнамара томонидан қўлланилган. Аста­секин бу усулни федерал ҳукуматнинг бошқа вазирликлари ҳам қўллай бошлаган. Мазкур услубнинг мақсади давлат молияси соҳасида бюджет маблағларининг самарадорлигини ошириш учун ресурсларни тақсимлаш бўйича қарорларни қабул қилишни такомиллаштиришдир.
Хорижий тажрибалар кўрсатдики, амалиётда ижтимоий соҳа харажатларини режалаштиришнинг «харажатлар бўйича» услуби, «кириш бўйича» услуби ва «натижалар бўйича» услубидан фойдаланилади (1­расм). 
Таълим муассасаларида оммавий молиялаштиришнинг бир қисми таълимга сарфланувчи харажатларни рағбатлантириш орқали ёки талаба орқали йўналтирилади. Давлат томонидан олий таълим муассасаларига уларга ажратилувчи маблағ ларни сарфлашда қанчалик кўп эркинлик бериладиган бўлса, «кириш бўйича» молиялаштириш технологияси кенг қўлланади. Олий таълим муассасаларига кирган талабалар сонини ҳисобга олиб, «кириш бўйича» молиялаштириш услубидан фойдаланиш шунга ҳам олиб келадики, олий таълим муассасалари қабул қилувчи қарорлар замонавий шароитда меҳнат бозорининг ишчи кучи талабларига тескари бўлиб, бунда олий таълим муассасалари ва мутахассисликларининг бир хиллиги юзага келади. «Харажатлар бўйича» молиялаштириш механизмларининг кўпчилиги таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш рағбатларини таъминлай олмайди. Агар давлат таълим фаолиятининг фақат турлари бўйича маблағ ажратадиган бўлса, бу маблағлар таълим сифатини оширишга сарфланиши ёки таълим муассасалари ресурсларини тақсимлашнинг энг яхши йўлларини излаб топишини кафолатламайди. «Натижалар бўйича» молиялаштириш усули таълим муассасалари битирувчиларини тайёрлаш самарадорлигига асосланади». 


Download 440,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish