1расм. Ижтимоий соҳа ташкилотларини молиялаштириш услублари.
|
«Бюджет маблағлари ишлатилишининг самарадорлигини ошириш, давлат харажатларини бошқаришни оптималлаштириш мақсадида, давлат бюджетини режалаштириш ва ижросида жаҳон амалиётида бюджетни режалаштириш услубидан фойдаланилади. Бу услубнинг номи «Натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш НйБ» (бюджетирование ориентированное на результат БОР) деб аталади».
Юқорида айтиб ўтганимиздек, «АҚшдан кейин бошқа мамлакатларда 1960 йилларда кенг масштабли молиявий ресурсларни йўналтириш мақсадида бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида янада самарали услублардан фойдаланиш мақсадида янги «мақсадлидастурли режалаштириш услуби» («програмноцелевой метод») ва «натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» услуби қўлланила бошлади». Кўпгина давлатларда бюджет ислоҳотининг муҳим йўналишларидан бири натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этишдир. НйБ молиявий ресурсларни тақсимлаш ва фойдаланишнинг тиниқлиги, назорат остида бўлиши, баҳоланиши ва маблағларнинг самарадорлигини оширишни кўзда тутади.
Бюджет маблағлари ишлатилишининг самарадорлигини ошириш, давлат харажатларини бошқаришни оптималлаштириш мақсадида давлат бюджетини режалаштиришда жаҳон амалиётида бюджетни режалаштиришнинг мазкур услубидан фойдаланилади. Амалиётчилар бюджет харажатларини оптималлаштиришда «натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» услубини амал да қўллаш ва такомиллаштириш энг мақбул йўлларидан бири, деб ҳисоблашади. «Бюджетнинг турли даражадаги харажатлари ўз навбатида энг юқори самарали усул билан эришиладиган якуний натижаларга йўналтирилади. Энг муҳими, мамлакатдаги бюджет ижросининг натижалари ҳам баҳоланади».
«Харажатларни бошқариш» технологиясида бюджет харажатлари кутилаётган натижалар билан асосланмайди, хато ва камчиликлар, бюджетни бошқариш муаммолари ҳақиқий ва режавий кўрсат кичларга мувофиқ назоратни амалга оширишда кўринади. Таъкидлаш керакки, режалаштиришнинг бундай тизимида бюджет маблағлари устуворлиги ва самарадорлигини баҳолаш вазифасини бажаришда ёки бюджет маблағлари харажатлари йўналишларини аниқлашда қийинчиликларнинг келиб чиқиши мумкин, мазкур технология бюджет жараёнини ислоҳ қилиш мақсадида инновацион қарорларни қабул қилишга ва самарали бюджетни тузишга умуман имконият бермайди. «Бюджет жараёнини ислоҳ қилиш мақсадида давлат сиёсатининг устуворларига мувофиқ, «натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» билан давлат молиясини самарали бошқаришга шароит яратилади.
«Натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» технологияси бюджет жараёнини ва давлат бошқарувини ташкиллаштириш тизими бўлиб, бунда харажатларни режалаштириш эришилаётган натижаларга қараб амалга оширилади. НйБ концепцияси тинимсиз ривожланиб бормоқда. Ҳар бир мамлакатда НйБ ўз хусусиятларига эга; ягона услуб, тамойил, инструментлар йўқ. шунга қарамай НйБни бюджетлаштиришнинг бошқа концепциялардан фарқлаш имкониятини берувчи бир нечта элементларини қайд этиш мумкин» польшанинг бюджетлаштириш усулини ўрганиш шуни кўрсатадики, асосий бюджетни ишлаб чиқиш учун кўплаб «қўллабқувватловчи» деб номланувчи бюджетлар тузилади. шу билан бирга молиявий натижалар ҳақидаги ҳисобот лойиҳасининг марказида бўладиган тезкор бюджетлаштириш элементларига катта аҳамият берилади. Мақсадлидастурли режалаштиришда эҳтиёжлар учун харажатларни аниқлашнинг асосий компонентлари харажатларнинг таҳлили ва ҳар бир дастур бўйича натижалар ҳисобланади. Мақсадлидастурли режалаштиришнинг учта элементи кўрсатилади (2расм). «Умуман олганда, НйБ режалаштирилган бюджет харажатлари ва кутилаётган натижалар ўртасидаги ўзаро алоқани акс эттирувчи бюджетни шакллантириш (ижро этиш) тизимидир. Бюджетлаштиришда мазкур моделнинг мақсади – сарфланган ресурслар ва олинган бевосита ва ижтимоий натижаларнинг мувофиқлигини назорат қилиш, фаолиятнинг бюджетдан молиялаштириладиган у ёки бу турларининг аҳамияти ҳамда ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик даражасига баҳо беришдан иборат»
«Натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» технологиясини қўллаш қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилади:
бюджет ресурсларини харажатларнинг турларига кўра эмас, балки стратегик мақсадларга кўра тақсимлаш;
амалда аҳолида мавжуд бўлган талабга кўра хизматларни кўрсатиш;
харажатлар дастурларини таққослаш ҳамда харажатларнинг самарадорлиги ва унумдорлигига баҳо бериш натижаларига кўра уларнинг энг тежамлиларини танлаш;
бюджет хизматларини кўрсатишнинг энг тежамли усулини танлаш йўли билан мазкур харажатлар устидан назорат ўрнатиш;
бюджет харажатларининг тушунарли ва ошкоралиги ҳамда асослилик даражасини ошириш;
ижтимоий хизмат кўрсатишнинг пулли қийматинигина эмас, балки унинг ижтимий самарасини аниқлаш;
бюджет харажатлари моддаларининг ҳажми ва таркибий тузилиши бўйича қабул қилинаётган қарорларнинг оқибатларини ҳисобга олиш;
маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан ташқи назоратдан кўра ички жавобгарликни ва харажатларнинг самарадорлиги устидан ички назоратни кучайтиришга эътибор қаратиш.
«Натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» технологияси бўйича тадқиқот олиб боришда гуруҳлаш, абстракциялаш, қиёсий таҳлил, таркибий таҳлил усулларидан кенг фойдаланилди.
Тадқиқотда «натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» бўйича тизимли адабиётлар таҳлили амалга оширилди. Ӯрни келганда шуни таъкидлаш керакки, «натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш»ни турли адабиётларда технология, модель, услуб, усул, тизим, механизм сифатида ўрганилган.
Асосий натижалар.
«Натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» технологияси қуйидагиларни кўрсатади:
a) ҳисобот даври якунида бюджет ташкилоти фаолияти натижаларининг натурал кўрсаткичлари (масалан, даволанган беморлар сони, олий ўқув юртларига кирган мактаб ўқувчилари сони);
б) бюджет ташкилоти фаолиятининг натижа
лари бирлигига мос равишда молиявий сарфлар ҳажми.
Бу ҳолатда бюджет хизматини кўрсатиш учун талаб қилинадиган бюджет маблағлари миқдорини қуйидаги иқтисодийматематик моделда яққол кўриш мумкин:
Бi = Pi* H i+ Б oi
бунда: Pi – i кўринишдаги хизмат кўрсатишда фаолият натижасининг кўрсаткичи;
Hi – фойдали натижа бирлигига мос ҳисобланган молиявий ресурсларнинг меъёрий даражаси;
Б oi – кўрсатилган хизматлар ҳажми билан тўғридантўғри боғланмаган доимий харажатлар суммаси.
«Натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш»нинг Харажатларни бошқаришнинг «моддалар бўйича» режалаштиришдан афзалликлари мавжуд. 1жадвалда «Харажатларни бошқариш» ва «Натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштириш» технологияларининг таққосланиши кўрсатилган.
«Сметали режалаштиришда бюджетдан молиялаштириладиган хизмат (таълим, тиббий хизмат)ларнинг натижаларини аниқлаш имконияти жуда ҳам мураккаб кечади. Мазкур тизимда амалда сарфланган харажатларнинг ўзи ва тежалган маблағгина натижалар сифатида қабул қилинади. Мазкур ёндашув бюджетдан молиялаштиришнинг самарадорлигини аниқлаш имкониятини бермайди, у фақат
маблағлар мақсадли сарфланишини таъминлаш, молиялаштиришнинг режалаштирилган ва амалдаги суммасини таққослаш имкониятини беради, холос».
Do'stlaringiz bilan baham: |