Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
337
Бугунги кунда касалхоналарда қўлланилаётган туғиш позицияси
(гинекологик позиция) баъзи аёлларда жирканч туйғу уйғотгани учун
туғиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. (Суннaтга кўра, та-
носил органларини ҳеч кимга кўрсатмаслик лозим. Ойша р.а. хабар бер-
ганига кўра, Ойша р.а. ва Пайғамбаримиз с.а.с. бир-бирининг таносил
органларини ҳеч кўрмадилар).
Табиий туғиш позициясида – бир жойга таяниб, мустаҳкам бир нар-
сани ушлаб, эгилиброқ туриш ёки туғиш курсисига ўтириш – чиндан
ҳам мукаммал бир туғиш позициясидир-ки, аёл ҳеч кимнинг ёрдамига
муҳтож бўлмайди.
Одам ва Ҳоввa а.с.дан бошлаб, миллиардларча инсон (ва сонсиз эми-
зувчи ҳайвонлар) туғилиш йўли билан дунёга келганига кўра, туғиш
ҳам овқатланиш ва ёки бошқа бир эҳтиёжни кетказиш каби, табиий ва
оддий жараёндир.
Фақат юқорида кўрганимиздек, озиқланиш тарзи бузилгандан кейин
туғиш жараёни ҳам бузилади. Аёллар туғиш йўли торлиги ёки чақалоқ
бошининг катталигини ўйлаб, нормал туғишдан қўрқмасликлари ке-
рак. Туғиш йўли ҳомилардорлик даврида туғишга тайёрланиб боради ва
аста-секин очилади.
Чақалоқнинг бош суяклари ҳали қотмаганлиги, бир-бирига ёпишма-
ганлиги туфайли сиқилганда бир-бирининг устига ўтиб, туғиш канали-
дан осон кечиши мумкин. Чақалоқнинг ҳўл мияси бундай сиқилишлардан
ҳеч таъсирланмайди. Чақалоқнинг боши катта бўлса ҳам нормал туғиш
чақалоққа ҳеч қандай зарар келтирмайди.
Бачадоннинг очилиши илк туғишда 14-24 соатда, баъзи ҳолларда 36
соатда амaлга ошади. Кейинги туғишларда бу муддат қисқаради.
Қишлоқда истиқомат қилувчи меҳнаткаш, ҳаракатчанг аёллар - кимё-
вий моддалар ва кир ювиш воситаларидан фойдаланмаган, ерда ўтириб,
табиий таомларни еган, кимёвий гигиена воситаларидан фойдаланмаган
аёллар оғриқсиз ва жуда осон туғадилар. Бироқ синтетик гормoн, анти-
биотик, кир ювиш воситаларидан фойдаланадиган, қўшимчали таомлар
ва ичимликларни истеъмол қиладиган, ҳомиладорликка тайёргарлик
кўрмаган аёллар туғишнинг ҳар бир босқичида турли муаммоларга ду-
чор бўлиб, “Цезар амалиёти” (чақалоқни қоринни кесиб олиш)га маҳкум
бўлишлари мумкин.
Масалан, Туркияда “prenses doğum” (шоҳона туғиш) деб номлан-
ган, эпидурал анестезия билан туғиш кенг тарқалмоқда. Бундай туғиш
АҚШда ва Европанинг ҳеч бир мамлакатида, жиддий сабаб бўлмагунча,
қилинмайди. Чунки бундай туғишда бачадоннинг қисқаришлари ане-
стезиянинг таъсирида ожизлашади ва сунъий тўлғоқ беришга мажбур
бўлиш мумкин. (
Do'stlaringiz bilan baham: