Наманган давлат университети


-жадвал Бошланғич синф ўқувчиларида ўтказилган дастлабки тажриба-синов кўрсатгичи



Download 276,43 Kb.
bet12/25
Sana22.04.2022
Hajmi276,43 Kb.
#573515
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
Автореферат янги 21.04.2022

1-жадвал
Бошланғич синф ўқувчиларида ўтказилган дастлабки тажриба-синов кўрсатгичи

Нутқ фаолияти турлари

ТГ-273

НГ-277

юқори

ўрта

паст

юқори

Ўрта

паст

Тинглаб тушунишга оид ўйин «Savez-vous observer?» «Кузатишни биласизми?»

54

1119

100

60

1117

100

Гапиришга ўргатиш ўйини “Le Chaperon rouge” (Қизил шапкача)

56

1127

90

66

1121

90

Ўқишга ўргатиш ўйини“Terminer la phrase” (Гапни якунлаш)

54

1122

97

68

1118

91

Ёзувга ўргатиш ўйини«Trouver les noms» – “Номларни топиш ва ёзиш”

50

1120

1103

54

1123

100



2-жадвал
Бошланғич синф ўқувчиларида ўтказилган иккинчи тажриба-синов кўрсатгичи

Нутқ фаолияти турлари

ТГ-273

НГ-277

юқори

ўрта

паст

юқори

Ўрта

паст

Тинглаб тушунишга оид ўйин «Savez-vous observer?» «Кузатишни биласизми?»

78

127

68

61

119

97


Гапиришга ўргатиш ўйини “Le Chaperon rouge” (Қизил шапкача)

80

137

56

64

127

86


Ўқишга ўргатиш ўйини“Terminer la phrase” (Гапни якунлаш)

86

132

55

69

123

85


Ёзувга ўргатиш ўйини«Trouver les noms» – “Номларни топиш ва ёзиш”

83

133

57

67

122

88


Ўқувчиларни ўйинларга ундовчи саволлар уларнинг қизиқишлари, хоҳишлари, эҳтиёжларини аниқлашга ҳаракат қилинди ҳамда уларнинг қарашлари, ёндашувлари, хулқ-атворлари, нуқтаи назарларини тузатишга йўналтирилган маслаҳатлар берилди. Кузатишлар натижалари биринчи навбатда ўқувчиларда шаклланган билим, коммуникатив компетенциясини ҳисобга олган ҳолда гуруҳларга ажратиш зарурлигини кўрсатилди. Ўқувчиларни тил билиш даражаларига қараб уч гуруҳга ажратдик: (1) бўш ўзлаштирувчиларкамдан-кам ҳолатларда мулоқотга киришади, кўпроқ тинглайди; (2) ўртача ўзлаштирувчиларўз хатоларини тез тушунади, тушунмаган масалаларни ўқитувчидан сўраб ойдинлаштиришга интилади; (3) яхши ўзлаштирувчи – синфдошлари билан фаол мулоқотга кириша оладиган, ўйин мавзусидан келиб чиқиб ўз фикрини баён қила оладиган ўқувчилардир. Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан уларнинг ўйин жараёнига фаол қатнашишларини таъминлаш мақсадида алоҳида-алоҳида суҳбатлар ўтказилди.


Учинчи бобнинг охирида экспериментал тадқиқот жараёнида эришилган натижаларнинг таҳлили келтирилади. Тадқиқот чоғида бажарилган барча ишларнинг умумлаштирилган натижалари таҳлил қилинди. Бунда математик-статистика методидан фойдаланилди. Миқдорий кўрсаткичлар рақамлар ва фоизларда қайд этилди, сифат эса педагогик психологияда қабул қилинган “юқори”, “ўрта”, “паст” даражани ифодаловчи баҳолаш усулида аниқланди.
3-жадвал
Тажриба ва назорат гуруҳидаги бошланғич синф ўқувчиларининг якуний жавоблари натижалари



Мактаблар

Жавобларнинг ҳолати ва кўрсаткичлари

Тажриба гуруҳи
жами -273 нафар

Назорат гуруҳи
жами -277 нафар

Юқори

Ўрта

Паст




Юқори

Ўрта

Паст




1

Наманган №16
(ТГ-44,НГ-46Г-,НГ-8)

18

25

1




13

18

15




2

Наманган №15
(ТГ-14,НГ-16)

6

7

1




 4

 7

 5




3

Андижон№8
(ТГ-22,НГ-24)

9

12

1




7

10

7




4

Андижон№10
(ТГ-45,НГ-40)

18

25

2




 11

 16

13




5

Фарғона №17
(ТГ-55,НГ-66)

21

33

1




18

26

22




6

Фарғона №5
(ТГ-53,НГ- 45)

22

31

1




 13

 18

 14




7

Т.Француз Альянси
(ТГ-40,НГ-40)

16

22

1




 11

 16

13







Ўртачаси

112

153

8




77

111

89




Дидактик ўйинлар воситасида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини ривожланганлигини текшириш бўйича тажриба-синов ишлари ўтказилиб, тажриба гуруҳи (ТГ) да 273 та ва назорат гуруҳи (НГ) да 277 та ўқувчи иштирок этди. Тажриба-синов учун ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини дидактик ўйинлар воситасида шакллантиришнинг анъанавий тамойилларига амал қилинди.


4-жадвал
Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини дидактик ўйинлар воситасида шакллантириш бўйича ўтказилган тажриба-синов ишларининг статистик қийматларини таққослама жадвали

Тажриба босқичлари

Тажриба гуруҳи
Ўқувчилар сони – 273 нафар

Назорат гуруҳи
Ўқувлар сони – 277 нафар

Юқори

Ўрта

Паст

Юқори

Ўрта

Паст

Тажриба якунида

112

153

8

77

111

89

Фоизларда:

41%

56%

3%

28%

40%

32%

Тажриба-синов натижалари таҳлилига кўра, тадқиқот жараёнига жалб этилган тажриба гуруҳидаги ўқувчиларнинг эгаллаган билим, кўникма ва малакалари назорат гуруҳидаги ўқувчиларга нисбатан самаралироқ эканлиги аниқланди. Бу ҳолат статистик таҳлилни амалга ошириш орқали объектив баҳоланди. Чиқарилган хулосалар тажриба-синов ишларининг илмий, педагогик, технологик ва методик жиҳатдан тўғри самарали олиб борилганини тасдиқлади. Таъкидловчи тажриба-синов даврида статистик таҳлилни амалга ошириш учун Стьюдент ва Пирсон методлари танланди. Мазкур метод икки гуруҳда қайд этилган кўрсаткичларни аниқлаш ва объектив баҳолаш имконини берди.



5-расм.Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини дидактик ўйинлар воситасида шакллантириш даражасининг диаграммаси


Диаграммадан кўриниб турибдики, тажриба гуруҳидаги юқори ва ўрта кўрсаткичлар назорат гуруҳи кўрсаткичларидан юқори эканлиги ўз исботини топди. Энди маълумотларини математик статистик таҳлил қиламиз.
5-жадвал
Математик-статистик таҳлил натижалари























2,38

1,96

0,2916

0,5984

1,73

2,36

8,4

492,9

80,78

0,08

0,09

Юқоридаги натижаларга асосланиб тажриба-синов ишларининг сифат кўрсаткичларини ҳисоблаймиз.


Бизга маълум =2,38; =1,96; га тенг.
Бундан сифат кўрсаткичлари:
> 1;

Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезонини бирдан катталиги билан ва билиш даражасини эса баҳолаш мезонини нолдан катталиги орқали кўриш мумкин. Демак, тажриба гуруҳидаги ўзлаштиришлар кўрсаткичи назорат гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори эканлиги ўз исботини топди.
Юқоридаги статистик таҳлил шуни кўрсатадики, бошланғич синф ўқувчилари учун қўлланилган дидактик ўйинларнинг самарадорлигини кўриш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари ва диссертацияда келтирилган статистик таҳлиллар тажриба-синов ишлари самарадор эканлигини ва кўзланган мақсадга эришилганлигимизни кўрсатади.


ХУЛОСА
Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини дидактик ўйинлар воситасида шакллантириш” (француз тилини ўргатиш мисолида) мавзусидаги олиб борилган назарий ва экспериментал тадқиқотлар натижаларини умумлаштириш қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон берди:
1. Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини дидактик ўйинлар воситасида шакллантириш муҳим ижтимоий-педагогик зарурият ва эҳтиёж ҳисобланади. Ушбу зарурият ва эҳтиёж ечими юзасидан бир қанча илмий ишланишлар олиб борилган бўлса-да, умумтаълим мактабларида француз тилини ўқитишда ва ўргатишда дидактик ўйинлардан самарали фойдаланган ҳолда бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантириш зарурияти аниқланди.
2. Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини дидактик ўйинлар воситасида шакллантириш тaълим-тaрбия жaрaёнидa ўқувчилaр ўзини-ўзи бoшқaриш, тaрбиялaш, муcтaқил ижoдий фaoлиятгa жaлб қилиш, ижoбий пcихoлoгик-педaгoгик муҳит ярaтиш, ўқувчининг мoйиллиги, лaёқaти, қизиқиш вa эҳтиёжлaрини инoбaтгa oлиш, мулоқотга йўналганлик, таълимнинг синфда ва синфдан ташқари шакллари интеграцияси кaби тaмoйиллaрнинг уcтувoр aҳaмият эканлиги ўз исботини топди.
3. Ўқувчиларнинг нутқий мулоқот малакаларини шакллантириш шахсий-фаолият ёндашуви қоидаларига асосланган динамик жараён бўлиб, унинг пировард амалий мақсади бу босқичда ўқувчиларга нафақат тили ўрганилаётган мамлакат тилини, шу билан бир вақтда унинг маданияти ҳақида маълумотлар бериб бориш, урф-одати билан яқиндан таништириш, тили ўрганилаётган мамлакат вакили билан бўладиган табиий мулоқотга тайёрлаш ишига хизмат қилди.
4. Шахснинг устуворлик тамойилига асосланиб, ўқувчининг ривожланаётган шахс сифатида муносабатини белгилайди. Бунда шахс бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантириш жараёнининг мақсади, объекти, натижаси ва самарадорлигининг асосий мезонига айланди.
5. Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини дидактик ўйинлар воситасида шакллантириш яхлит педaгoгик жaрaён бўлиб, мaзкур жaрaёндa ўқувчиларнинг дарсга қизиқишлaри, мoйилликлaри, лaёқaтини тaълим муaccacaлaри эҳтиёжлaри билaн уйғунлaштириш тaлaб қилинди, дидактик ўйинлар воситасида шакллантиришда таълим воситалари ва дидактик ўйинлардан самарали фойдаланиш бўйича методик кўрсатмалар амалиётда ўзини оқлади.
6. Ўйинлар ёрдамида ўқувчилар ҳаётий муаммоларнинг фалсафий асосларини идрок этиш, улар ҳақида фикрлаш, қарама-қаршиликларни тушуниш, мураккаб вазиятлардан чиқа олиш йўлларини излашга ўргандилар. Шу жиҳатлари билан ўйинлар ўқувчиларнинг интеллектуал, жисмоний, ахлоқий, меҳнат ва нафосат кўникмаларига эга бўлишларига кўмаклашди. Ўйинлар ўқувчиларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш учун зарур бўлиб, уларнинг ҳаёти мазмунли, тўлақонли бўлишига ва ўз кучларига ишониш ҳисларини шакллантиришга хизмат қилди.
7. Тадқиқотнинг янгилиги бошланғич синф чет тил таълимида ўқувчиларнинг таянч (коммуникатив, перцептив, рефлексив, ижтимоий) компонентлари ҳамда психолингвистик лаёқатлари тил бирликларини узвий боғлиқликда ўргатиш, эркин фикр юритиш, тафаккур қилиш, креативлик асосида ривожлантирилди.
8. Таълим беришни ушбу усули ўқувчиларнинг коммуникатив компетентлигини ўрганиш ва шакллантиришнинг психологик жиҳатдан қулай режимини яратиш имконини берди ва чет тил ўргатишнинг бошланғич босқичида ўқувчиларда, қуйидаги мақсадларга эришишга эътибор қаратишни тақозо этди: ўқувчиларнинг нутқий имкониятлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда чет тилда мулоқот қилиш кўникмаларини шакллантириш (амалий мақсад); ўйин технологияларни хорижий тилларни ўқитиш методикаси жараёнига тадбиқ қилиш, ўқув режасидаги мавзуларни ўзлаштиришда юқори натижага эришишнинг кафолатини таъминлаш, таълим самарадорлигининг ошишига эришиш, шунингдек, чет тил ўқитувчиларининг илғор педагогик технологиялар билан қуролланган янги авлодини шакллантириш, пировард натижада хорижий тилларда эркин гапира оладиган, хорижий адабиётларни ўқиб тушуна оладиган шахсни тайёрлаш (таълимий мақсад); ўқувчи шахсини, нутқ компетенциясини, диққатини, мантиқий тафаккурини, хотира ва тасаввурини ривожлантириш учун уларда қизиқишни ошириш мулоқот воситаси сифатида чет тилдан фойдаланишдаги психологик тўсиқларни янада бартараф этиш мақсадида янги тил оламига коммуникатив ва психологик мослашувини таъминлаш (ривожлантирувчи мақсад); ўқувчиларни чет тилдан фойдаланган ҳолда янги ижтимоий тажриба билан таништириш, ўқувчиларни чет эллик тенгдошлари дунёси, фольклори билан таништириш, бошқа мамлакатлар вакилларига дўстона муносабат ҳиссини уйғотиш (тарбиявий мақсад).

Download 276,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish