Наманган давлат университети


-расм. Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини дидактик ўйинлар воситасида шакллантириш технологияси



Download 276,43 Kb.
bet11/25
Sana22.04.2022
Hajmi276,43 Kb.
#573515
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
Автореферат янги 21.04.2022

4-расм. Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини дидактик ўйинлар воситасида шакллантириш технологияси
Педагогик шароитдан келиб чиқиб, ушбу тадқиқот учун дастлабки янги моделни яратиш муҳимдир. Дидактик ўйинлар воситасида бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенциясини шакллантириш модели, ушбу тадқиқотнинг илмий асосланган тавсифини таъминлаши лозим. Бунинг учун бир қатор омиллар ўрганилди: бошланғич синф ёш даврининг психологик хусусиятлари, коммуникатив компетенциянинг ўзига хос хусусиятлари, мотивлари, мулоқот қилиш ҳамда мулоқот маданияти ҳақидаги тушунчалари, коммуникатив жараёнда бошланғич синф ўқувчиларининг мулоқот даражалари таҳлил қилинди. Коммуникатив компетенциянинг дидактик модели ўқитишнинг асосий мақсади бўлиб, унга эришишнинг асосий йўлларини ҳисобга олган ҳолда биз бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантириш моделини ишлаб чиқдик.(4-расмга қаранг)



5-расм. Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантириш модели
Дидактик ўйинлар воситасида бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантириш жараёнининг модели бу жараённинг илмий асосланган тавсифини таъминлаши лозим. Ушбу дидактик модел таълим жараёнининг асосий мақсади ҳисобланади.
Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантириш методикаси ва моделини яратишда қуйидаги назарий қоидаларга асосландик:1) чет тилни ўқитиш жараёнида коммуникатив компетенциясини шакллантириш ўқитувчининг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бирига айланиши лозим; 2) чет тилни ўқитиш жараёни интеграллашган хусусиятларга эга бўлиши керак; 3) чет тил дарсларида ўқув-тарбиявий жараёнини фаоллаштиришга бўлган асос ўқувчининг ақлий, мотивацион ва эмоционал ривожланишига ўзаро боғлиқлиги бўлиши зарур; 3) ақлий кўникмаларни шакллантириш ўқув предмети сифатида чет тил мазмунининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бу жараёнга умумий дидактик ёндашувлардан ҳам, ўзига хос усулларидан ҳам фойдаланишни ўз ичига олиши мақсад мувофиқ.
Шунинг учун юқорида айтилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, бошланғич таълимда хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатиш ҳар бир мактаб ўқувчиси ҳамда ўқитувчисининг орзуси ва мажбуриятига айланмоғи даркор. Бу борада ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган миллий дастур ва қарорлар тилларни ўрганиш учун эҳтиёж ва қизиқиш доирасининг бир қисмига айланиши лозим. Шу сабабли, ушбу илмий хулосалар, аввало, хорижда мазкур мавзу бўйича олиб борилган тадқиқот ва изланишлар натижасида тиллар учун маълум асосни яратилганлигидан далолат беради.
Диссертациянинг учинчи бобиБошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантириш самарадорлилигининг тажриба-синов тадқиқидеб номланган. Бу бобда педагогик тажриба-синовни ташкил этиш, материалларни танлаш тамойиллари, тажриба-синов дастури, унинг мазмуни, тажриба-синов майдончалари, тажриба ва назорат гуруҳлари кўрсатилди, педагогик тажриба-синов самарадорлиги бўйича олиб борилган ишларнинг натижалари таҳлил қилинди.
Тадқиқот доирасида ўтказилган экспериментал ишлар қуйидаги босқичларда олиб борилди: тажриба-синов майдони аниқлаб олинди. Тажриба-синов ишлари Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманидаги 17-сонли, Данғара туманидаги 5-сонли, Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги 10-сонли, Андижон туманидаги 8-сонли, Наманган вилояти, Наманган туманидаги 15-, 16-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, шунингдек, “Тошкент Француз Альянси” ННТнинг тил маркази (бошланғич синф ўқувчилари 2018-2021 ўқув йиллари давоми)да амалга оширилган. Илмий фараз ишлаб чиқилди, эксперимент дастури тузилди, экспериментал материаллар, тажриба объекти ва синалувчилар танланди; эксперимент дастурига мувофиқ тажриба ўтказилди. Илгари сурилган фаразни тасдиқловчи ёки инкор қилувчи тажриба ишларининг натижалари таҳлилдан ўтказилди; педагогик жараёнда оммалаштириш имконини берадиган хулоса ва тавсиялар илмий асосланди.
Бошланғич синф ўқувчилари француз тилида коммуникатив компетенциясини шакллантиришда дидактик ўйинлар, шеър, қўшиқ, эртак, топишмоқлардан фойдаланиш, эртаклар ва уларнинг мультимедиа тасвирлари воситасида ўстириш, савол-жавоблар асосида эртак мазмунини сўзлаб бериш, ролли ўйинларнинг самарали методикаси ишлаб чиқилди.
Дидактик ўйинларнинг таркибий компонентлари танлашда қуйидагиларга эътибор қаратдик: 1) ўйин мазмунининг қизиқарли бўлиши; 2) ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилиши; 3) ўқувчиларда ижобий хулқ-атворни шакллантириш; 4) ўз муносабатини эркин билдириш; 5) ўрганилган жумлаларни мулоқотда қўллаш олиш.
Тажриба-синов иши жараёнида аввало, ўқувчиларда дидактик ўйинларга асосланган услублар коммуникатив компетенцияни шакллантиришга йўналтирилган илғор педагогик тизимнинг самарадорлигини аниқлашга қаратилган бўлиб, уни ташкил этишда бошланғич синф ўқувчиларининг ёш хусусиятлари алоҳида ҳисобга олинди. Бу ўз навбатида ўқувчиларнинг ривожланишига хизмат қиладиган билим, кўникма ва малака, компетенцияларнинг ҳосил бўлишини тақозо қилади.
Бошланғич синф ўқувчиларида коммуникатив компетенцияни дидактик ўйинларга асосланган билим ва кўникмаларни шаклланишига ва ривожланишига хизмат қиладиган педагогик тизимни тажриба-синовдан ўтказиш жараёнида қуйидагилар амалга оширилди: 1) талаффузни ўргатишга қаратилган – фонетик ўйинлар; 2) сўз бойлигини оширишга қаратилган – лексик ўйинлар; 3) сўз ва жумлаларни тўғри тузишга қаратилган – грамматик ўйинлар; 4) тўғри ёзишга ўргатиш, луғат устида ишлашга қаратилган – орфографик ўйинлар; 5) нутқий мулоқотини ўстириш, фаоллигини оширишга қаратилган – ижодий ўйинлар.
Чет тил дарслари ва синфдан ташқари машғулотларда дидактик ўйинлар тадбиқ этилди. Бу жараёнда барча ўқувчилар ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришларига эришилди. Тажриба-синов жараёнида ўқувчиларнинг дарсда ва синфдан ташқари ишларда фаол иштирок этишлари, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун ўқувчилар ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда дидактик ўйинлар тақдим этилди.

Download 276,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish