Наманган давлат университети


-расм. Дидактик ўйин вазифалари



Download 276,43 Kb.
bet10/25
Sana22.04.2022
Hajmi276,43 Kb.
#573515
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
Автореферат янги 21.04.2022

3-расм. Дидактик ўйин вазифалари
Юқоридаги фикрлар таянган ҳолда, чет тил таълимида дидактик ўйинлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин: 1) мавзу бўйича муайян коммуникатив кўникма ва малакаларни шакллантириш; 2) мулоқотга киришувдаги нутқий ҳаракатларга ўргатиш; 3) зарурий қобилият ва психик хусусиятларни ривожлантириш; 4) дидактик ўйин замиридаги коммуникатив топшириқ мазмунини онгли ўзлаштириш ва бошқалар.
Бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенциясини дидактик ўйинлар воситасида шакллантириш хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги замонавий услубларидан бири эканлиги таъкидланади.
Дидактик ўйинлар: Биринчидан, таълим жараёнини интенсивлаштириш ўқувчиларнинг ўрганилаётган тил материалга бўлган қизиқишларини шакллантириш ва дарс жараёнида билим ва кўникмаларини фаоллаштириш воситаларини топиш вазифасини қўяди. Таълимий ўйинлар бу муаммони ҳал этишнинг самарали воситаси ҳисобланади.
Иккинчидан, чет тилни ўқитишнинг энг долзарб муаммоларидан бири оғзаки нутқни ўргатиш, тилнинг коммуникатив вазифасини очиб бериш учун шароит яратиш ва ўқув жараёнини реал шароитларга олиб кириш имконини беради, бу эса чет тилни ўрганишга мотивациясини оширади. Ўқувчиларни оғзаки мулоқотга жалб этиш, ўйин фаолияти жараёнида муваффақиятли амалга оширилади.
Мактабдаги француз тили дарсларини кузатиш жараёнида нутқ фаолияти турлари ва тил материалига оид қийинчиликлар кузатилди. Бунинг асосий сабаблари: 1) ўқувчилар оғзаки нутқини шакллантиришга мўлжалланган ўқув материалларининг янги турларини ишлаб чиқилмаганлиги; 2) ўқувчиларнинг руҳий, эмоционал, эстетик жиҳатдан ривожланиши ва нутқининг ўстиришга доир дидактик ўйинлардан фойдаланиш методикасининг ишлаб чиқилмаганлигидан далолат беради.
Психологик тадқиқотларга кўра,(А. Н. Леонтъев) инсон эшитадиган нарсаси 40% га фаол ўзлаштирилади; кўрган нарсаси 50% га; бир вақтнинг ўзида кўрса ва эшитса, бундай ахборот 70-75% хотирада қолади, агар инсон фаолияти мустақил амалга оширилса, олинган маълумотлар 92% га эсда қолади.
Никол Де Грандмонтнинг сўзларига кўра, ўйин воситасида ўқувчи ўзи учун бошқа оламни яратади, тартибга солади ва ривожлантиради, шунингдек, ўйин фаолияти орқали ўқувчида ҳамма имкониятлар тақдим этилади. У ўзи яшаётган дунёни ўз идроки билан тушунади ва ўзига жалб қилади.
Чет тил дарсларида ўйиннинг роли ва аҳамияти жуда катта, чунки у ўқув жараёнини ҳар бир ўқувчи учун жозибадор ва қизиқарли қилиш имконини беради. Ўйин технологиялари ўқувчиларнинг ақлий қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантиришга, тил материалини уларнинг хотирасида мустаҳкамлашга ёрдам беради ҳамда мавжуд билим, кўникма ва малакалар мулоқот жараёнида турли вазиятларда нутқий этикетдан фойдаланиш имконини беради.
Дидактик ўйин – бир қатор ўйин тамойилларига асосланади. У фаол ўргатувчи, унда қатъий қоидаларнинг мавжудлиги, мукаммал тузилиши, баҳоловчи хусусиятга эга эканлиги боис фаол ўрганиш усулларидан бири ва ўқув машғулоти туридир.
Француз методисти Ф. Весс (Weiss F) “Ўйин ва коммуникатив фаолият тўғрисида” (Jeux et activités communicatives) китобида таъкидлаганидек, ўйин “тил дарсларини жонлантиришга ва ўқувчиларни фаол иштирок этишга ёрдам беради. Кўпроқ ўрганиш жараёнида улар сўз, жумла ва матнлардан фойдаланиб ўйнашдан завқланадилар, якка ва жамоавий ғалабага эришадилар”.
Юқоридаги фикр ва мулоҳазаларни умумлаштирган ҳолда тадқиқотимиз жараёнида бошланғич синф ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантиришга оид дидактик ўйинлар технологиясини такомиллаштирдик.(4-расмга қаранг)



Download 276,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish